Oilakredit | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси
📥 @oilakreditchat
🌐 oilakredit.uz
☎️ +998 78 777 84 84
YouTube: https://urls.uz/eVbYmMt

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: RealSoft
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿 1-sentyabr — O’zbekiston Respublikasining Mustaqillik kuni!

Barcha yurtdoshlarimizni erkin va farovon hayot qurish yo'lini ochib bergan O'zbekiston Davlat Mustaqilligining 33 yillik bayrami bilan tabriklaymiz!

Mamlakatimizdagi axborot texnologiyalari taraqqiyoti va yuksalishi yo’lida RealSoft kompaniyasi jamoasi bundan keyin ham IT sohasi uchun hissa qo‘shishda davom etadi.

“Biz bir bo‘lsak — yagona xalqmiz, birlashsak — Vatanmiz!”. Faqat birlashsak, ko‘zlangan marraga yetamiz, faqat bir bo‘lsak, maqsadlarimiz ro‘yobini ko‘ramiz! Shunday qutlug’ kunda yurtimizga tinchlik, barchangizga sihat-salomatlik, oilangizga farovonlik tilab qolamiz!

🇺🇿 Mustaqilligimiz abadiy bo’lsin!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
Instagram | Telegram | Facebook | LinkedIn


Forward from: Keeping | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
keeping.uz - содда ва қулай ҳисоб тизими

💻 Дастурга уланиш - keeping.uz

❔ Савол ва таклифлар учун - @keepinguz_help_bot

📱Telegram |📱 I
nstagram


Forward from: Keeping | Расмий канал
#Янгиликлар

🎉 keeping.uz янгиланган, қулай ва ёрқин кўринишга эга бўлган версия ишга туширилди.

📁 Эндиликда Сиз бухгалтерия ҳисоботларни тез ва осон тайёрлаш имконига эга бўласиз.

⏲ Дастурдан фойдаланиб вақтингизни тежанг.

Telegram | Instagram


Ҳурматли фойдаланувчилар❗️

Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактика ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли Oilakredit ахборот тизимида 24.06.2024 санасига қадар вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/oilakreditofficial


Ҳурматли фойдаланувчилар❗️

Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактика ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли бугун 17.05.2024 соат 18:00 дан 21:00 гача Oilakredit ахборот тизимида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/oilakreditofficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💐 Барча юртдошларимизни баҳор ва табиат уйғонишининг тимсоли, шарқона янги йилнинг бошланиши бўлган Наврўзи олам билан муборакбод этамиз!

Наврўз байрамининг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган яхшилик ва бағрикенглик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик сизларни ҳеч қачон тарк этмасин!

Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!

Каналга уланиш👇👇👇👇
https://t.me/oilakreditofficial

19k 0 31 54 14

Forward from: RealSoft
😁 RealSoft jamoasi barcha opa-singillarimiz, xonadonlarimizning fayzu farishtalari boʻlgan munis va moʻtabar ayollarni 8-mart — Xalqaro xotin-qizlar kuni bilan samimiy qutlaydi.

💐Sizlarga sihat-salomatlik, baxt va omad doim yor boʻlsin!
Goʻzallik va latofat sizlarni hech qachon tark etmasin!

Bu diyorda or-u nomus, sha’nu shavkatdir ayol,
Mehru shavqatdan yaralgan, mehru shavqatdir ayol...
Asli barcha sirlar ichra sirli hilqatdir ayol,
Qalbidan ziyo taratgan tengsiz ibratdir ayol.

😉 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
Instagram | Telegram | Facebook | LinkedIn


📃Оилавий тадбиркорлик кредитлари кимларга ва нима мақсадларга ажратилмайди?


⭕️Қуйидаги ҳолларда қарз олувчининг аризаси тизим томонидан скоринг маълумотлари асосида автоматик рад этилади:

▫️қарз олувчининг Ягона электрон платформада кўриб чиқиш жараёнида аризаси мавжуд бўлганда;

▫️18 ёшга тўлмаган фуқаро номидан ариза берилганда;

▫️Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларга;

▫️муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган ёхуд меҳнатга лаёқатсиз фуқаро номидан ариза берилганда;

▫️қарз олувчининг дастур доирасида тўлиқ қайтарилмаган кредити мавжуд бўлганда (Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган кредитлар бундан мустасно);

▫️қарз олувчининг банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда;

▫️аввал ажратилган кредитлардан мақсадсиз фойдаланилганда;

▫️салбий кредит тарихига эга бўлганда;

▫️қарз олувчининг солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлганда.


⭕️Қуйидаги мақсадлар учун кредит ажратилмайди:

▫️илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;

▫️алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

▫️савдо-воситачиликни амалга ошириш;

▫️умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;

▫️ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни (мебель, уяли телефон, маиший техника ва бошқалар) сотиб олиш;

▫️енгил автотранспорт воситалари (ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда иштирок этувчи кичик мототранспорт воситалари бундан мустасно), жумладан, йўловчи ташувчи автомобиллар сотиб олиш;

▫️маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан, хизмат автомобиллари таъминоти;

▫️бино ва иншоотлар сотиб олиш ва қуриш (Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш дастури бўйича дала дўкони, уруғлик, минерал ўғит ва кўчат дўконлари ташкил қилиш бўйича кўзланган мақсадлар ҳамда енгил конструкцияли бино ва иншоотлар қуриш бундан мустасно) учун ажратилмайди.


Каналга уланиш👇👇👇👇
https://t.me/oilakreditofficial

45.3k 1 431 220 81

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Видео_Йўриқнома

Жисмоний шахслар томонидан имтиёзли кредитга ариза юбориш тартиби.


Каналга уланиш👇👇👇👇
https://t.me/oilakreditofficial

24.4k 0 370 78 29

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредит олиш ишга туширилди.

Бунда, кредит олиш истагини билдирган аҳоли "Ўзини ўзи банд қилган шахс" сифатида фаолиятни амалга оширишлари талаб этилади!

Кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 18 фоиздан ажратилади.

Президент қарори (ПҚ-306, 14.09.23й) (https://lex.uz/pdfs/6609110)


Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш бўйича йўриқнома.

Каналга уланиш👇👇👇👇
https://t.me/oilakreditofficial

33.7k 8 469 186 77

Forward from: Keeping | Расмий канал
Хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисобини осон ва тўғри юритиш мақсадида Keeping дастури (keeping.uz) ишлаб чиқилди.

Мазкур дастурда фойдаланувчилар учун:

▪️Бухгалтерия ҳисобини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилган ҳолда юритиш, ҳисоб-китоб ишларини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда ташкил этиш;
▪️Молиявий ҳисоботларни автоматлаштирилган тарзда шакллантириш;
▪️Бирламчи ҳужжатларни тизимда автомат шакллантириш;
▪️Дунёнинг исталган жойидан электрон рақамли имзо ёрдамида тизимдан фойдаланиш;
▪️Пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қимматликлар, шунингдек, бошқа активларни ва мажбуриятларни бирламчи ҳужжатларга мос равишда ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш имкониятлар мавжуд.

@keepinguz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳурматли Oilakredit тизими фойдаланувчилари!

🎄 Сизни кириб келаётган 2024 йил билан самимий табриклаймиз.

🎉 Сизга ва барча яқинларингизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга қут-барака тилаймиз.

🎄 Янги йилда биргаликда янги ютуқларга эришиш умидидамиз.

🎄 Кириб келаётган Янги йилимиз файзли ва омадли бўлсин.

Каналга уланиш👇👇👇👇
https://t.me/oilakreditofficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
RealSoft компанияси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги билан барча юртдошларимизни самимий қутлайди!

Бош қомусимиз – Конституция халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлиб, у қабул қилинган кундан бошлаб ҳозиргача эркин ва озод, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда.

Сизларни Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги билан яна бир бор чин қалбимиздан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, шахсий ва ижтимоий ҳаётда катта муваффақиятлар тилаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇👇
https://t.me/oilakreditofficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аҳолининг даромадларини оширишга қаратилган Oilakredit портали ҳақида биласизми?

⚡️ Ушбу портал орқали сиз осон ва ортиқча овворагарчиликсиз ўз оилавий бизнесингизни йўлга қўйишингиз ёки ўз маҳсулотларингизни осон сотишингиз мумкин.

✅ Бунинг учун Oilakredit порталига кириб, ариза юбориш тугмаси босилади, ўзингиз ва режаларингиз ҳақида маълумот киритиб, электрон ариза SMS код билан тасдиқланади. Аризани тўлдириш тартиби бўйича порталда махсус йўриқнома мавжуд.

✅ Имтиёзли кредитлар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида бўлган жисмоний шахсларга, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларга берилиши кўзда тутилган.

✅ Портал доирасида Маркетплейс тизими ҳам яратилган бўлиб, унда исталган тадбиркор ўз маҳсулот ёки хизматларини эркин сотиши мумкин. Дўконда маҳсулот ёки хизматларни сотиб олиш жараёнини ҳам электрон ҳужжатлар асосида, масофадан туриб амалга ошириш имконият яратилган.

Oilakredit портали бўйича барча йўриқномаларни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

📺 https://urls.uz/JSbvmpe

Каналга уланиш👇👇👇👇
https://t.me/oilakreditofficial

986.3k 5 3.6k 325 127

Forward from: Smart Market | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🛍 Smart Market платформасида маҳсулот ёки хизматларни сотиш тартиби!

1. Юридик шахс таъминотчи сифатида платформада рўйхатдан ўтади.

2. ЭРИ калити ёрдамида оффертани имзолайди.

3. Маҳсулот ёки хизматларни тизимга жойлаштиради.

4. Харидордан буюртмани қабул қилади.

5. Харидор билан таъминот шартномасини имзолайди.

6. Маҳсулот ёки хизматларни харидорга етказиб, ҳисоб-фактурани имзолайди.

7. Харидорнинг маблағлари Оилакредит тизими орқали тақдим этилган бўлса, ҳоким ёрдамчиси томонидан далолатнома расмийлашитилади.

8. Далолатнома ижобий ҳолатда бўлса, тижорат банки томонидан таъминотчининг ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказиб берилади.

Smart Market - бизнесингиз учун самарали ечим!

Smart Market электрон савдо майдончаси бўйича барча йўриқномаларни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

📺 https://urls.uz/Bzzdisc

Каналга уланиш👇👇👇👇👇
https://t.me/smartmarketofficial


Forward from: Smart Market | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🛍Smart Market платформасида маҳсулот ёки хизматларни сотиб олиш тартиби!

1. Сотиб олувчи ўзига қулай усулда тизимга киради.

2. Маҳсулот ёки хизматни танлаб, буюртмани расмийлаштиради.

3. Тўлов турини танлайди.

4. Таъминот шартномасини имзолайди.

5. Сотиб олувчи маҳсулот ёки хизматни қабул қилганидан сўнг, ҳисоб-фактурани имзолайди.

6. Пул маблағлари Oilakredit тизими орқали ажратилган бўлса, ҳоким ёрдамчиси томонидан далолатнома расмийлаштирилади.

Smart market - бизнесингиз учун самарали ечим!

Каналга уланиш
👇👇👇👇👇
https://t.me/smartmarketofficial
href='' rel='nofollow'>


Ҳурматли фойдаланувчилар❗️

Маълумотларни қайта ишлаш марказида жорий йил 29 сентябрь соат 22:00 дан 2 октябрь соат 23:00 гача режали профилактика ишлари олиб борилади.

Шу сабабли ахборот тизимидан фойдаланиш жараёнида узилишлар кузатилиши мумкин.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Каналга уланиш👇👇👇👇
https://t.me/oilakreditofficial


🇺🇿 Ҳурматли ватандошлар, сизларни RealSoft компанияси номидан Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги билан табриклаймиз!

Бугунги қутлуғ айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хотиржамлик тилаймиз.

Юртимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан осойишталик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.

Каналга уланиш👇👇👇👇
https://t.me/oilakreditofficial


Ҳурматли фойдаланувчилар❗️

Марказий маълумотларни қайта ишлаш марказидаги техник ишлар якунланди.

Ахборот тизими барқарор тарзда ишламоқда.

Каналга уланиш👇👇👇👇
https://t.me/oilakreditofficial

22.9k 0 26 449 24

Ҳурматли фойдаланувчилар❗️

Марказий маълумотлар базасида режадан ташқари техник ишлар олиб борилмоқда.

Шу сабабли вақтинчалик ахборот тизимидан фойдаланишда узилишлар кузатилиши мумкин.

Техник ишлар тез орада якунланади ва бу тўғрисида хабар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇👇
https://t.me/oilakreditofficial

20 last posts shown.

5 313

subscribers
Channel statistics