Ogoh.uz | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ogoh.uz – ахборот-таҳлилий порталининг расмий канали!
✔️ Энг янги хабарлар ва ахборотлар;
✔️ Қизиқарли видеоматериаллар;
✔️ Долзарб мавзулар таҳлили.
⚡️Янгиликларнинг live тасмаси – @ogohlive
📬 Мурожаат қилинг: @Ogohga_yoz_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Тошкентда Покистон Бош вазирини кутиб олишга бағишланган маросим бўлиб ўтди

Батафсил: https://ogoh.uz/78783/

https://t.me/ogohuzofficial


Хуршид Назаров Жомбой тумани ҳокими лавозимига тайинланди

Ундан аввал Самарқанд вилоятида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқармаси раҳбари бўлган.

2020 йил апрелидан буён туман ҳокими лавозимида Қаюм Собиров фаолият юритган.

https://t.me/ogohuzofficial


Канада «Беш кўз» иттифоқини тарк этадими?

Ҳозирча АҚШ президентининг таклифга муносабати қоронғу, ғоя аъёнлар даражасида муҳокамада.

Батафсил: https://ogoh.uz/78779/

https://t.me/ogohuzofficial


"Хонанда Шаҳриёр наркотик модда билан қўлга олинмаган"

Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ масканида фуқаронинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилиб, қонуний чора кўриш учун ИИО ФМБга топширилди. 

Аввалроқ, гумонланувчи "хонанда Шаҳриёр" эканлиги айтилган, аммо ИИВ матбуот котиби бу ахборот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди. 

ИИВ ОАВ ва жамоатчиликни терговга оид маълумотларни тарқатишда қонун талабларига риоя қилишга чақирди.

https://t.me/ogohuzofficial


Энди Ўзбекистонда ўзига бегона бўлган шахслар учун хайрия йиғиш тақиқланади

Агар хайрия мол-мулк шаклида йиғилса, қабул қилиб олинган мол-мулк рўйхати шакллантирилади ҳамда унинг тури, миқдори кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади.

Батафсил: https://ogoh.uz/78775/

https://t.me/ogohuzofficial


Хонанда Шаҳриёр наркотик модда билан қўлга олингани айтилмоқда

Жорий йилнинг 25 феврал куни "Шарқ" ЙПХ масканига хизматга жалб этилган ЙПХ ходимлари томонидан Onix русумли транспорт воситаси тўхтатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи билан суҳбат жараёнида автомашинада йўловчи сифатида келаётган шахс ўзининг ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган.

Холислар иштирокида ушбу шахс текширилганда кийимлари орасига яшириб олган гиёҳвандлик моддаси аниқланди ва тегишли тартибда Бектемир тумани ИИО ФМБга олиб бориб топширилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарида ушбу шахс ким экани тўғрисида маълумот берилмаган. Бироқ ИИББ ушбу шахс хонанда Шаҳриёр эканлигини тасдиқлаган.

https://t.me/ogohuzofficial


Чилида электр таъминоти узилиши сабаб миллионлаб одамлар чироқсиз қолди

Пойтахтда метро вақтинча ишламайди, кўчаларда ҳаракат чекланган, йўл светофорларининг 27 фоизи ишламайди.

Батафсил: https://ogoh.uz/78770/

https://t.me/ogohuzofficial


​​Тафаккур вақти:

Бир замонлар, яъни ҳайвонлар ёнма-ён яшаган бир даврда шер нима бўлибдию, қафасга тушиб қолибди. Бир неча кун ўтиб қорни очибди, аммо егулик йўқ.

Чиқишнинг ҳам йўлини қилолмабди. Бақирай деса, кимсан шер. Уялганидан атрофдан ёрдам сўролмабди. Шунда қафас ёнидан қўй ўтиб қолибди. Шер уятни йиғиштириб, қўйдан ёрдам сўрабди. Қўй уларни еб, қорнини тўйдирадиган шерни чиқаришга иккиланибди. Шунда шер:
- Агар мени чиқарсанг, сенга тегмайман, емайман ҳам, - деб ваъдани қуюқ қилибди. Ваъдага ишонган қўй шерни қафасдан озод қилибди.

Қорни оч шер уни ейишга чоғланганида қўй унга ваъдасини эслатибди. Шу тариқа улар ўртасида тортишув чиқибди.
Бу ҳодисадан хабар топган ҳайвонлар тўпланибди. Шер ва қўй воқеани айтиб берибди. Кимдир қўйнинг тарафини олса, яна кимдир шердан қўрқиб, унинг ёнини олибди.

Негадир биргина тошбақа жим турар, ҳеч кимга ён босмасди. Тошбақа:
- Мен унчалик яхши тушунмадим. Бошидан айтиб беринглар, - дебди. Эшитгач:
- Тушунмадим, шунда қўй келган пайтда шер қафасда бўлганми? - деб сўрабди ишонқирамай.

Шер:
- Ҳа, мен қафасда эдим, - дебди. Тошбақа:
- Яна бир кириб кўрсат ва ҳаммасини аниқ тушуниб олайлик, - дебди.
Шунда шер мағрурланиб қафасга кирибди. Тошбақа бўлса қафасни қайта бекитиб қўйибди.

Буни кузатиб турган ҳайвонлар бунинг сабабини сўрашибди:
- Агар қўйни ҳозир шерга ем қилдирсак, кейинчалик яна оч қолади ва ким билади бошимизга қандай кунларни солади, - деб доноларча жавоб қайтарибди.

https://t.me/ogohuzofficial


ФВВ вазири лавозимига Ботир Қудратхўжаев тайинланди

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди.

Батафсил: https://ogoh.uz/78766/

https://t.me/ogohuzofficial


«Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медалини таъсис этилди

Янги юбилей медали уруш фахрийларининг хизматларини қадрлаш ва уларнинг хотирасини ҳурмат билан ёдга олиш мақсадида таъсис этилган.

Батафсил: https://ogoh.uz/78762/

https://t.me/ogohuzofficial


Хоразмда 71 ёшли эркак 51 яшар ўғлини отиб ўлдирди

Янгиариқ тумани, Янгиариқ маҳалласида яшовчи 1954 йилда туғилган шахс, оилавий келишмовчилик сабаб 1974 йилда туғилган ўғлини уйида сақлаб келаётган ов қуроли билан қасддан отиб ўлдирган. Шундан сўнг келини ва неварасига ҳам ўқ узиб, оғир жароҳат етказган.

Батафсил: https://ogoh.uz/78758/

https://t.me/ogohuzofficial


Илон Маск Дубай остида автомобиллар учун ер ости туннелларини қуради

Туннел тизими Дубайдаги асосий нуқталарни боғлайди ва улар орасидаги саёҳат бир неча дақиқа давом этади. Яқинда 11 станциядан иборат 17 километрлик синов туннеллари қурилиши бошланади.

Батафсил: https://ogoh.uz/78753/

https://t.me/ogohuzofficial


Хонанда Сердар Ортач қамоқ жазосига ҳукм этилди

Хонандага Туркияда оғир жиноят ҳисобланган ноқонуний пул тикишни тарғиб қилиш айби қўйилган.

Батафсил: https://ogoh.uz/78748/

https://t.me/ogohuzofficial


Шу ўқув йилдан бошлаб тиббиёт олийгоҳларини тугатаётган талабалар шифокор бўлиб ишлаш учун имтиҳон топширади

2024/2025-ўқув йилидан барча давлат ва нодавлат тиббиёт ОТМларида 2 босқичли давлат имтиҳонларини ўтказиш тизими жорий этилади.

Батафсил: https://ogoh.uz/78740/

https://t.me/ogohuzofficial


“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри“га киритилган фуқаролар 12 фоиз кешбекка эга бўлади

Ижтимоий кешбек олиш учун “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо объектларидан айрим товарларни сотиб олганда харид суммасидан 1 фоиз миқдордаги кешбек ўрнига, 12фоиз ҚҚС суммасини қайтариб олишлари мумкин.

Батафсил: https://ogoh.uz/78736/

https://t.me/ogohuzofficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Машинани ишончнома асосида бошқарган шахс қоида бузса, балл ҳайдовчига ёзиладими ёки машина эгасига?

https://t.me/ogohuzofficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳайдовчиларга тайинланадиган 12 баллик жарима фақат ЙПХ инспекторлари баённомаси асосида ҳисобланади

Балларни ҳисоблаш жараёни эса ИИВ ЖХД ЙҲХХ томонидан автоматлаштирилган тизим орқали инсон омилисиз амалга оширилади.

Бу ҳақда AOКАда ИИВ ЙҲХХ раҳбарияти иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, 12 баллик тизим фақат ЙҲХ инспекторлари тузган далолатномалар асосида ҳисобланади. Кўчадаги камералар орқали қайд этилган қоидабузарликлар бундан мустасно.

https://t.me/ogohuzofficial


Тадқиқот: Иқтисодий ҳолати яхши оилалар фарзандлари мактабда яхшироқ ўқийди

Юқори даромадли оилалар фарзандлари математикадан 43,7 балл, ўқишдан 39,8 балл, табиий фанлардан 36,7 балл юқори натижа кўрсатган. Камбағал оилалар болалари орасида уй вазифаларини бажармаслик ва меҳнат қилиш кўпроқ учрайди, бу эса ўртача 37 балл йўқотишга олиб келади. Бепул тушлик тизими мактаб давоматига 8% ижобий таъсир кўрсатади.

Батафсил: https://ogoh.uz/78732/

https://t.me/ogohuzofficial


12 баллик тизим фақат ЙҲХ ходимлари томонидан тузилган далолатномалар асосида ҳисобланади

Шунингдек, мастлик ҳолатидаги шахсга транспорт воситасини бошқаришга йўл қўйиш ёки бошқаришни унга топшириш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Батафсил: https://ogoh.uz/78728/

https://t.me/ogohuzofficial


Қобул Дўсовга суд ҳукми эълон қилинди

Аввалроқ собиқ депутатга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган, сўнг эса жазони ўташ манзил-колонияга кўчирилган эди.

Батафсил: https://ogoh.uz/78724/

https://t.me/ogohuzofficial

20 last posts shown.