Аввал баланд овозда, ҳамманинг эътиборини торта олгач эса маълум бир ритмга солинган, шўх куйларни чалишди. Куйга мос одамлар бир доирага занжирдек тизилиб, рақс туша бошлашди. Буларнинг ҳаммасини ҳайрат билан кузатиб турган Гулкелди нималарнидир эслагандек бўлди. Бекасининг ёнидан туриб давра ўртасига кирди, гулхан атрофини бир айланиб чиқди ва секин қўлларини осмонга кўтарди. Буни у ғайриихтиёрий тарзда бажарар, ўзини куй ихтиёрига топшириб қўйганди. Гулкелди гулхан ёнида жуда чиройли рақсга тушди, олов ёруғида унинг рақс тушаётган сояси илондек тўлғониб, эшилиб аксланарди. Унинг ва гуриллаб ёнаётган оловнинг сояси ўзаро чирмашиб кетганди. Гўё Гулкелдининг рақси оловни ҳам мафтун этгандек, уни янада аниқроқ кўриниши учун гуриллаб ёнаётгандек.
Гулкелди ҳеч кимга маълум бўлмаган нафис рақси билан ҳаммани мафтун этганди. Ўша тунда то гулхан ўчгунига қадар рақс тушилди, қўшиқ айтилди, ейилди, ичилди, ўйин-кулги қилинди, аммо ҳаммасидан ҳам ёддан чиқмас бўлиб Гулкелдининг рақси байрамга кўрк берди.
— Сен келган жойларда шундай рақс тушишадими? — деди Бека у билан уйга қайтишаркан.
— Билмайман. Ҳеч нимани эслолмаяпман, аммо куй мени биладигандек, танийдигандек.
— Нималар деяпсан Гулкелди? Куй қандай қилиб сени танисин ахир унинг жони йўқ, у одам эмас.
— Мен уни эшитдим. У мени чақирди, ўрнимдан туришга, унга бўйсунишга мажбур этди. Мен фақат унга ўзимни топширдим, холос. Мен уни биламан, Бекам, у менга таниш. Рақс тушаётиб ҳис этдим, мен ўйнашим керак экан.
Бека унинг сўзларидан ҳайрон қолган бўлса ҳам, индамади, шу билан секин-аста хотираси қайтишидан умид қилди.
Гулкелди ўша кундан бошлаб тунда, ҳамма ухлаганда, соҳил бўйидаги ҳарсанг тош устига чиқиб, денгиз шовқинини куй деб тасаввур этиб, рақс тушадиган бўлди. Шундай кезларда бу гўзалликнинг томошабинлари осмондаги Ой ва ерранг ит бўларди. Гулкелди рақс тушаётиб ўзини жуда бахтли ҳис этар, бу унга узуқ-юлуқ воқеаларни эслашига ёрдам берарди. У гўё олов осмонга ўрлагани каби қўллари, танаси билан нафис рақс тушар, унда суякдек ҳаракатларни чеклайдиган нарса йўқдек эди. У қалбан ҳис этардики, рақс унинг ягона нажоти эди.
Гулкелди нималарнидир эслай бошлади: мусиқачилар, ҳар хил куйлар, узоқ рақс тушгани, танаси чарчаб товонлари шилиниб кетгани, орқасини ўйнатолмагани учун кафти тахтадек қаттиқ бир аёлнинг қатор-қатор билаккузук тақилган қўлларидан калтак егани, йиғлагани, йиғласа ҳам рақс тушишга мажбурлангани… У рақс тушишни ўрганган тошмайдон баланд-баланд деворлар билан ўралган эди. Унга ўхшаган рақс ўрганаётган ёш қизчалар майдонда кўп эди. Қизчалар бир-бирининг тилини тушунмаслик даражасида бегона юртлардан йиғилган эдилар. Ғира-шира ёдига тушгани: тун, тўкин дастурхонлар, ёқилган шамлар кўплигидан кундузгидек ёруғ катта сарой зали.
Атроф эркаклар билан тўла, ҳаммаси чиройли кийинган, олтин-у дурларга тўла ялтироқ кийимлар кийишган — ҳаммадан тепада кимдир уларни томоша қилиб турарди. Ким эди у, қаер эди у жойлар? Аслида кимсан, Гулкелди? Сен Гулкелди бўлгунга қадар ким эдинг, Гулкелди? Шу каби саволлар билан худди кичик қошиқча билан ер ковлагандай миясини ағдар-тўнтар қиларди қиз.
Шундай ўтаётган кунларнинг бирида Гулкелди Бекаси билан бирга тўқилган тўшамчиларини сотиш учун қайиқда бозорга борди. Унинг очиқ денгизга биринчи марта чиқиши эди, шунинг учунми ё бошқа сабабданми жуда ҳам қўрқди. Ўзини ёмон ҳис этди. Бозор одам билан тўла, у умрида бунчалик кўп одамни кўрмаган эди. Бир сотувчининг атрофини ўнлаб одамлар ўраб олишган, бақириб-чақириб савдолашишар, у оломон ичида ўзини йўқотиб қўйди. Бир бурчакка бориб ўтириб ўзини қўлга олишга уринди. Шунда ўзидан сал нарида бир аёл одамларни чорлаб тақинчоқлар сотаётганини кўрди. Гулкелди унинг ёнига бориб нарсаларини томоша қилди.
— Кел, гўзал қиз, нима берай? Менда сенбоп туморлар, билаккузуклар бор. Ё узук хоҳлайсанми? — деди шошиб-пишиб нарсасини сотиш илинжида.