Нур


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Журналист Нурхон Элмирзаеванинг ижодий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Қақроқ ер остидан уруғини ёрдириб,
шундай нафис гулни ундириб қўйган Аллоҳ қалбингни хуфтон қилиб турган ғамларингни лаҳзада аритиб, ўрнини шодликка тўлдира олишга ҳам қодирдир.
Маҳзун бўлма, ҳар қайғунинг ортида бир яхшилик бор.

Нурхон Элмирзаева

t.me/nurxonelmirzayeva


Тақдир не қилса ҳам қилмам эътироз,
Лек охири борми бу фироқингни,
Умрим ўтар кутиб, умрим ўтар...

🎤 Озода Нурсаидова

t.me/nurxonelmirzayeva


Сўзга сиғмаган изҳорларимнинг куйини чалиб бермоқчи эдим сенга. Яна йўллар бермади сени. Ёмон кўраман у йўлларни, ёмон кўраман.

Нурхон Элмирзаева

t.me/nurxonelmirzayeva


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Қарз бераман, фақат ўз вақтида қайтарасиз"

Сиз-чи, қарзингизни қайтаришга улгурдингизми?

Ибрат учун тарқатинг...

t.me/nurxonelmirzayeva


Мен ҳам таржима қилишга уриндим

Шифохонада

Яшашни истайман, тилимда тилак,
Ёздим, ёзавердим, толиқди билак,
Дўсту таниш қутлар жуманг муборак,
Ёдимга на жума, на шанба тушар!

Ўтди Аллоҳ ато этган бу умр,
Мен ҳам инсон эдим, бўлдим тош-темир,
Ўтган кунлар ўтди, бу куним кўмир,
Азроил тепамда, қалбим ғам чекар!

Солмаз бу шеърини ётоқда ёзар,
Хасталарга тўла ўчоқда ёзар,
Қўллари дуода, шу чоқда ёзар,
Йиғлаб ёшин тўкар, кўзлари шишар!

Солмаз Ширвонли,
"Олтин қалам" мукофоти совриндори,
Баку,
Мирқосимов номидаги Республика клиник шифохонаси жонлантириш бўлими.

Озарбайжон тилидан ўзбек тилига Нурхон Элмирзаева ўгирди.

İstədim yaşayam, eylədim dilək,
Yazdım nə mənası, yoruldu bilək,
Yazırlar dost-tanış Cümən mübarək,
Yadıma nə Cümə, nə Şənbə düşür!

Buydumu Rəbbimin yazdığı ömür,
Mən də insan idim, oldum daş-dəmir,
Ömür heçə getdi, ağ günüm kömür,
Əzrail baş üstə, qəlbi qəm deşir!

Solmaz bu şerini, yataqda yazır,
Xəstələrlə dolu otaqda yazır,
Əlləri Duada-çataqda yazır,
Ağlayıb yaş tökür, gözləri şişir!

Solmaz Şirvanlı
Bakı,
Mirqasımov adına Respublika Klinik Xəstəxana,
Reanimasiya şöbəsi.

t.me/nurxonelmirzayeva




Умрим ўтар фироқларда...

🎤 Жалолиддин Аҳмадалиев

t.me/nurxonelmirzayeva


🍂🍂🍂

Ақлни тинчлантириш осон, аммо руҳиятингни эмас!
Алдовни, важни, изоҳларни қабул қилмас қайсар у.
Уни ўз эгаси - табибигина тинчлантиради.

Нурхон Элмирзаева

t.me/nurxonelmirzayeva


Хайр дема...

Кираяпти жонимга мадор,
Аввалгидан чандон ботирман.
Бу дунёга келиб мен такрор,
Гўё қайта яшаётирман.

Хайр дема, яшаб қолайин...

✍🏻 Нурхон Элмирзаева

🎤 Нигорахон

t.me/nurxonelmirzayeva


Таваллуд кунингиз муборак бўлсин. Арзимасгина шеърий табригим гўзал ва кўҳна Самарқандга етиб борсин. Сиздек мард, шижоатли адвокатлар юртимизда кўп бўлсин.

Сурайёга

Куласану кўзларингда мунг
Ҳайбат берар қирғоқларидан.
Сени ўйга солгани учун
Аламим бор ул оҳларингдан.

Унут энди, ярашмас бу дам,
Боқ дунёга - энг бағри бутун.
Алам қилсин ҳатто гуллар ҳам
Гуллолмайди сенингдек ҳар кун.

Нурхон Элмирзаева,
12 январь, 2021

t.me/nurxonelmirzayeva


Нега дераза олдида туриб унинг ойнасидан ташқарини кузатиш одатимиз бор?

Чунки инсон руҳи ҳамиша озод ва ғолиблик истайдир. Ҳатто маҳкумлар ҳам шу хоҳишлари ила руҳларини озод этиб турадилар, акс ҳолда яшашга куч тополмаган бўлардилар.

Макон ва замонни писанд этмайдиган хаёллар имконини берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Нурхон Элмирзаева

t.me/nurxonelmirzayeva


Турк киноижодкорлари томонидан ишланган
"Минг бир кеча" сериалидаги мусиқалар тўплами.

Тингланг ва ёқимли-оғриқли хаёлларга берилинг.

t.me/nurxonelmirzayeva


Менинг дарёларим

Кездим
Тошкент кўчаларида,
топа олмай
ўзимни ўзим.
(Кўзларингнинг
чуқур қаърида
дарёларинг
оқди-ку, дўстим!)

✍ Асқар Маҳкам

🎤 Нурхон Элмирзаева

 
t.me/nurxonelmirzayeva




Шамоллар, бўронлар мени синдирмоқчи эдилар, аксинча янада кучли қилдилар.

Улар билмадиларки, мен меҳрдангина эмас, қаҳрдан ҳам қувват оламан.

Нурхон Элмирзаева

t.me/nurxonelmirzayeva


Талабалик дафтаридаги битиклардан

У пайтлар ҳозиргидек транспорт сероб бўлмасди, оиламиздан уч фарзанд ўқирдик. Унгача тўрт ака-опаларим талаба бўлишган эди. Ҳар йили бўлмасада йил ора оиламиздан кимдир университетга кирарди. Уйдагилар бизни боришимизни қанчалар исташсада назаримизда уларни қийнаб қўймаслик, тежамкорлик боисидан йилда икки ё бир мартагина ота-онамиз ёнларига борардик.

* * *
Соғинчлардан совқотди таним,
Билмам ўзим урай қаёққа?
Тортар мени кичик Ватаним,
Қайтгим келар она қишлоққа.

Қишлоғимнинг оташ меҳрини
Бу ерлардан излаб топмадим.
Турфа инсон зотин кўрдиму
Дилим очиб бир сўз қотмадим.

Юрагимга сиғмайди дардим,
Кундан кунга улғайган сари.
Шаҳарда йўқ заррача қадрим
Қишлоқдаги Нурхон сингари!

Нурхон Элмирзаева,
2000 йил.

Сурат ҳам ўша талабаликдан эсдалик.

t.me/nurxonelmirzayeva




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кулгуларим қанот ёзсин чин,
Ёнгинамда борлигинг учун.
Қолмаётир яшашга кучим,
Кетма!

✍️ Нурхон Элмирзаева
🎤 Шохиста Файзиева
t.me/nurxonelmirzayeva


Кетма

Қанча кутган эдим бу кунни,
Ижобатнинг бошига етма.
Тингласанг-чи, бир қадим унни:
Кетма!

Пойгинангни этай тавофлар,
Кафтларингда эрисин оҳлар,
Десалар ҳам бизни носоғлар,
Кетма!

Кўз ёшларим - интиқ кунларим,
Ўз-ўзимдан олган хунларим,
Дорга осмасидан тунларим,
Кетма!

Гапирмайман, мана, эшит жим,
Нола қилар юрак бир ғижим:
Сенгинасиз эмасман ҳеч ким,
Кетма!

Кулгуларим қанот ёзсин чин,
Ёнгинамда борлигинг учун.
Қолмаётир яшашга кучим,
Кетма!
Кетма!
Кетма!!!

Нурхон Элмирзаева,
5 апрель, 2021

t.me/nurxonelmirzayeva


Ҳаётни қандай кутсанг шундай келади.
Чиройли кутишни бил.

Хайрли тонг.

Нурхон Элмирзаева

t.me/nurxonelmirzayeva

20 last posts shown.