Сендан бошқа кимим бор...


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ўзи Бор, Ўзи Бир, Ўзи Ёр.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


АЛЛОҲ ЎЗИНГ АСРА

Ёлғону, беҳуда туҳматларидан,
Қисматнинг қаҳрли кулфатларидан,
Балодек ёприлган офатларидан,
Аллоҳ ўзинг асра бандаларингни.

Тош дилга муҳаббат,вафо бергучи,
Ўксиган кўнгилга наво бергучи,
Ўзингсан ҳар дардга даво бергучи,
Аллоҳ ўзинг асра бандаларингни.

Бандамиз кор бўлмас билганларимиз,
Хатодир гоҳ даврон сурганларимиз,
Кечир билиб,билмай қилганларимиз,
Аллоҳ ўзинг асра бандаларингни.

Ҳар дилда жўш урсин,орзу,,тилаклар,
Ҳаётбаҳш ҳисларга тўлсин юраклар,
Қиқирлаб бешикда кулсин гўдаклар,
Аллоҳ ўзинг асра бандаларингни.

Рўзғор тирикчилик десин ҳар одам,
Қадларни эгсин вақт,эгсин ширин ғам,
Ҳар не ишга қодир Яратган Эгам,
Аллоҳ ўзинг асра бандаларингни.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj


Инсон нимани гапиришни билиши керак.
Лекин бу нимани билса гапириши керак, дегани эмас.


Намиқ Кэмал
https://t.me/nurli_toj


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг, Аллоҳ паноҳида бўлинг, Роббим икки дунёда азиз этсин, паноҳида омон асрасин, не бир сўровингиз бор барчаси ушалсин.
Гуноҳлар тўкилсин, савоблар хирмон бўлиб уйилсин, уйларингизда офиятдан бахт, остингизда тинчлик деган тахт, қалбингизда иймон отли аҳд абадий бор ва барқарор бўлсин, саломат бўлинг азизлар!
Бугунги Шанба тонгингиз муборак бўлсин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

https://t.me/nurli_toj


Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайраларни пайдо қилади.

Фарзандларингизни арзимаган шўхликлари учун уларга тарсаки тушуриб ёки ёмон сўзлар билан сўкиш ўрнига бошини силаб яхши насиҳат қилинг. Зеро, яхшилик бир кун албатта натижасини беради!

https://t.me/nurli_toj


#Ҳадис

Мулойимлик гўзал ҳислатдир!

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деди. "Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Ёмонлик орқасидан яхшилик қил, у ёмонликни ўчиради" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўл", дедилар.

Шарҳ: Демак, инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўлиш - бу одамийлик зийнати экан. Шу хусусда Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Амалларнинг қай бири афзалроқ?" деб сўраганда, ул зот: "Чиройли хулқ", дедилар. Бошқа бир Ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ таоло яратилишингизни чиройли қилиб қўйган кишиларсиз, энди хулқингизни ҳам чиройли қилинглар" дедилар.

Манба’




Урушмаслик, низолашмаслик, ҳақоратлашмаслик ва бўлинмаслик рецептини берайми?! Мана у:

"Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур.

Унга (ёмонликни яхшилик билан дафъ қилиш хислатига) фақат сабр-тоқатли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур".

("Фуссилат" сураси, 34-35-оятлар)

https://t.me/nurli_toj


Ҳийла-найранглардан андиша қилма. Агар бирортаси сенга тузоқ қуришни, зарар беришни истаса, демак Парвардигор ҳам уларга тузоқ қурмоқда. Чуқур қазиганлар, қазиган чуқурларига ўзлари тушадилар. Бу тизим муносабатлар асосида ишлайди. На бир зарра яхшилик жавобсиз қолади, на бир зарра ёмонлик.
Унинг ҳукмининг ташқарисида ҳатто бир барг ҳам қимирламайди. Сен фақатгина бунга ишон!

Ҳазрати Шамс Табризий қуддиса сирруҳу

(Ишқнинг қирқ олтин қоидасидан 36-қоида)

https://t.me/nurli_toj


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ким айтган бўлса хам синдириб айтибти, сиз хам эшитиб кўринг!

💐🍃💐🍃💐🍃💐🍃


Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир.
Роҳман сураси, 60 оят.

Эҳсон
Бир йигит бўлган экан,
Қалби  нурга тўлган экан.
Ҳақ йўлига кўз тиккан,
Йўлида йўқдир тикан.
Ҳар Жума эҳсони бор,
Ҳам яна лисони бор.
Ота-онасин руҳига.
Дуосию оҳига.
Ҳар кун тўлар хонаси,
Рози ота- онаси.
Кунлар ўтар шу зайл
Ҳар байраму, ҳар сайил.
Ҳар бир Жума кунида,
Эртасию тунида.
Эҳсони бор,аримас,
Дили яйрар, қаримас.
Бир Жума ҳечне топмай,
Ота— онасин қуруқ қўймай.
Ахлатлардан пўчоқ териб,
Тўғраб қўйларга бериб
Депти:"Роббим қабул эт,
Этига қўшилсин эт.
Савоб бўлса бу ишим,
Нари кетсин ташвишим.
Ота— онамни шод эт,
Охиратин обод эт."
Ухлабди, туш кўрибди,
Она сўраб турибди:
—Ўғлим, нима эдия,
Эҳсонинг бугун, —дея.
—Роббим бизга жаннатда,
Иззатда, марҳаматда.
Қовун-тарвуз едирди,
Сенданлигин билдирди.

Ислом қандай гўзал дин,
Эҳсонга эҳсон тайин.
Ният соф,эзгулик ёр,
Ҳар ишга минг савоб бор.

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик алаа, саййидина Муҳаммад.

Нуртож Сайдолим қизи.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳақиқий гўзаллик, нур мужассам.
https://t.me/nurli_toj


#мулоҳаза

Қошга ўсма, кўзга сурма қўйган замонлар қайдадур,
Кўзда ҳаё, юзда ибо бўлган замонлар қайдадур
...

Баҳсли мавзу: Гўзаллик қурбонлик эмас, қурбонлар талаб қилмоқда(ми)?!

Халқимизда "Гўзаллик қурбонлик талаб қилади", деган гаплар юради. Аммо замона зайлига кўра қурбонлик эмас, бус-бутун қурбонлар талаб қиляпти шу кунларда.

Ҳа, бугун сизларга ҳали телеграмда, инстаграмда, ютубнику айтмаса ҳам бўлар, бездириб юбораётган ўша мавзу - сунъий гўзаллик оқибатлари ҳақида бироз фикрларимизни тақдим этмоқчимиз.

Аёлларнинг бу дунёдаги энг олий истаги гўзал бўлиш ва доимо гўзал бўлиб қолиш бўлса, ажаб эмас. Аммо ўз чиройига қониқмай гоҳи юзида гоҳи танасида турли (ёки тиғли) жараёнларни ўтказаётган ва бунинг оқибатида фожиавий ҳолатларга дуч келаётган аёллар (кўпи - ёшлар) кундан кун кўпайиб бормоқда.
Янада ачинарлиси, бундай ҳолатлар ҳеч кимга дарс бўлмаяпти.

Аслида инсонни ўз кўринишидан қониқмай, жарроҳлик столига ётишига нима мажбур қилмоқда,  деб ўйлайсиз? Менимча жавоби жуда оддий. Бугунги кунда оммалашган инстаграм рельсларидаги мукаммал гўзалликни, идеал қад-қоматни, сутга чайилгандек юзлару, шаҳло кўзларни куну тун тарғиб қилаётган айрим машҳур юлдузлар, блогерларнинг ташвиқоти натижаси дейишимиз мумкин. Ҳаттоки  улар жарроҳлик амалиётига ҳам саломатликларини ўйлаб эмас, реклама ортидан келадиган маблағга қизиқиб ҳам жонини хатарга қўйишгача боришмоқда.

Аслида, инстаграмдаги фильтр,(яъни ҳар қандай маҳлуқни соҳибжамол қилиб кўрсатувчи сеҳрли ойна десак ҳам бўлар), сторис олиш учун соатлаб ойна олдида ясан-тусан қилган ва бу ҳолат учун яхшигина мўмай даромад оладиган "юлдузчалар" га асло ҳавас ёки ҳасад қилманг, деган бўлардим. Уларнинг табиий ҳолатини кўрсангиз, ўзингиздан ҳеч ҳам ҳафа бўлмас эдингиз. Ҳаттоки, Кореяда машҳурликка эришган ва бир неча миллион таъқибчиси бўлган ёш ва гўзал қиз бир кун жонли эфирда фильтрларсиз узатилган ҳолатида ўғил бола эканлиги аён бўлди. Бунисига нима дейсиз энди.

Бутун дунёда ўзбек қизлари ори-номуси, шаъни, ибо-ҳаёси билан, латофати, назокати, табиий гўзаллиги билан ажралиб туради. Ёшлигимизда бувиларимиз қошларимизга ўсма қўйиб, сочларимизни майда кокил қилиб ўриб қўярдилар. Пардоз-андоз қилишга ҳам андиша қилар эдик. "Келин бўлганда бўянасан", дейилган гапларидан уятдан лов-лов ёнар эдик. Ҳамма табиий, оналаримиз момоларимиз улама кипригу, қош татуажи деган нарсаларни тушларида ҳам кўрган эмаслар.

Аммо замона зайли шу қадар ўзгармоқдаги, 18 га кирмаган баъзи қизларнинг иширилган лаблари, тортилган юзлари, юзини ёпкудак киприклари, яна худди ўзига икки томчи сувдек ўхшаш бўлган дугоналарини кўряпмиз. Жарроҳлар бир хил амалиёт бажаргандан кейин, ўхшаш чеҳралар ҳам кўпаядида.

Яна ҳам аянчлиси, ўлим ҳолатларини, юздаги тикланмас ўзгаришларни, турли юқумли касалликларни юқтириб олганларни кўра била туриб ҳам хулоса чиқаришмаётгани ачинарли.

Афсуски, қиз-аёлларнинг ўзлари устидаги бу каби ўзгартиришларидан эркакларнинг 99 фоизи норози. Улар ҳам табиийлик тарафдори. Лекин негадир аёлларимиз буни англашни истамаяптилар.

Албатта бу фикрларимиз барчага тегишли эмас. Оқила, солиҳа, борига шукр, йўғига сабр қилгувчи аёлларимиз, опа-сингилларимиз биз танқид қилганлардан кўра кўпроқдир. Уларнинг  борига шукр.

Ўзбек аёлининг бор гўзаллиги ибоси ва ҳаёсидир. Ишонинг, дўмбоқ бўлсангиз ҳам, одми бўлсангиз ҳам, пардозсиз бўлсангиз ҳам яқинларингиз сизни борингизча севади.

Гўзал бўламан деб жонингизни гаровга қўйманг!!! Ишонинг, Сиз Дунёнинг энг гўзал аёлисиз!!!

Моҳигул СИДДИҚОВА.

https://t.me/nurli_toj


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ хайрли тонг 👍
Қадрдонларим, саломатмисиз, бу омонат дунёда омон бўлинг, дуолар ижобати, қўш 🌍дунё саодати сизники бўлсин, яхшиликлар билан қўша қаринг, жаннатларда абадий яшариб даври даврон суринг.
Бандасига қилмасин хор,
Токай сизни қийнасин.
Ўзи бўлсин мададкор,
Аллоҳ сизни сийласин.🤲

Ширин сўзлар қалбларга нур,
Ёмон юзи хижолатдур.
Тонги тилак ижобатдур,
Аллоҳ сизни сийласин.🤲

Қочсин гуноҳ кабиралар,
Эзгуликлар бўйласин.
Қўша-қўша набиралар,
Аллоҳ сизни сийласин.🤲

Бўлмас қиёмат қойим,
Зикрдан тил тиймасин.
Дуо билан яшанг доим,
Аллоҳ сизни сийласин 🤲

Ёмонликлар кетсин қочиб,
Қалб гавҳаринг нурин сочиб
Эзгуликлар ғунча очиб,
Аллоҳ сизни сийласин🤲

Жаннат қучсин умри соҳил,
Камол топиб пиру-комил,
Савоби мўл бўлинг сарҳил,
Аллоҳ сизни сийласин🤲

Кунларнинг саййиди Жума муборак!

ГЎЗАЛ ТИЛАКЛАРИМ ФАҚАТ СИЗ УЧУН🌺.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

https://t.me/nurli_toj


2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир бўлган даҳшатли терактдан бир йил ўтгач, Америка газеталаридан бирида қуйидаги қисқа эслатмалар чоп этилди. Уни диққат билан ўқинг ва агар сиз арзимас нарсалардан тез-тез асабийлашадиган одам бўлсангиз, уларни бир неча марта ўқишни тавсия қилган бўлардик.

ЭСЛАТМАЛАР:

“Йирик компаниялардан бирининг раҳбари 11 сентябрдаги ҳужумлардан омон қолганини билсангиз керак, чунки у ўша куни ўғлини биринчи марта боғчага олиб борганди.

Бошқа бир йигит эса бўғирсоқ олиш учун навбатда қолиб кетгани учун омон қолди.

Бир аёл эса соат уйғотгичи кечикиб жиринглагани учун ухлаб қолди ва ишига кечикди. У ҳам тирик қолди.

Кимдир эса Нью-Жерсидаги тирбандликда қолиб кетди.

Яна биров автобусга кеч қолди.

Бир аёл кийимига кофе тўкиб юборгани учун, кийимини алмаштиришга кўп вақт сарфлаб юборди. У ҳам омонда.

Кимнингдир машинаси ўт олмагани, яна кимдир қўнғироққа жавоб бериш учун изига қайтгани туфайли ҳамон тирик.

Қайсидир бир тирик жон такси тутолмай қолди.

Ўша куни эрталаб янги пойабзал кийиб, турли йўллар билан ишга келган, лекин у ерга етиб боришдан олдин оёғида қабариқ пайдо бўлган одам мени, айниқса, ҳайратда қолдирди. У дорихонада кириб, дока сотиб олди! Ўша ерда анча ушланиб қолди. Шунинг учун у ҳозир тирик.

Ҳозир тирбандликда қолиб кетсам, лифтни кутиб қолсам, телефонга қайта-қайта жавоб беришга тўғри келса, хуллас ғашимни келтирувчи майда-чуйда нарсалар содир бўлса, ўзимча ўйлайманки, Худо менга яхшиликни раво кўрмоқда. Кейинги сафар тонгингиз ғалати бошланганини ҳис қилсангиз, болалар секин кийинаётган бўлса, машинангизнинг калитини топа олмаётган бўлсангиз, ҳар бир светофорда қолиб кетаверсангиз, хафа бўлманг ёки жаҳлингиз чиқмасин, ўзингизни қўлга олинг: Худо сизни ҳимоя қилмоқда. Ҳаммасини яхшиликка йўйинг".

Муаллиф: Игорь Губерман

©️ Сарвар Раҳимий таржимаси


Урғочи типратикан дунёдаги энг рашкчи жонзотдир. Агар эркак типратикан бошқа урғочини севиб қолса, йиғлаб ўтирмас экан. Эри ва унинг янги севгилисини уйига меҳмон қилиш учун олиб келар экан. Улар уйга кириши билан эшик оғзини тупроқ билан тўлдириб уларни ҳаётига нуқта қўяркан...

https://t.me/nurli_toj


Ҳаёт ходисаларидан сабоқ ола билганлар сабр бардошли бўладилар.
Улар шу сабабли бошқалар кўролмаган сир синоатларини англашади.
Ҳаёт хеч қачон тўхтамаслигини,дунёнинг барча яхши ёмон ишлари ўткинчи эканини, қувончи ҳам қайғуси ҳам абадий эмаслигини тушуниб етишади.
Ортиқча шодликка берилиш такаббурлик эканини,беҳад изтиробга тушиш ношкурлик эканини ички бир куч таъсирида сезишади.

Шамс Табризий
https://t.me/nurli_toj


Ҳеч кимдан ҳеч қачон оғир кунимда ёнимда бўлади, деб ишонманг.
Айнан ўша кунда ўзингиз ёлғиз бўласиз, Аллоҳ бор, Аллоҳдан умид узманг.
https://t.me/nurli_toj


Маҳалламизда хамиртурушга, тегирмон унидан шунақа нон ёпишади,
Сохта нарсалардан зериккан кўнгил аслиятни соғинар экан
Мобода...
903830880


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Субҳаноллоҳ
https://t.me/nurli_toj



20 last posts shown.