#оила #одоб
Турмуш қурган ёшларга 3 муҳим тавсия:
1. Бир-бирингизни ҳурмат қилинг
Инсонлар орасидаги муҳаббатнинг энг олий даражаси - ҳурматдир. Бахтли оила қуришни истаган аёл ва эркак учун ўз жуфти ҳалолига бўлган ҳурмат биринчи ўринда туриши керак. Ўзаро ҳурмат асосида қурилган муносабатларда бир-бирига ишонч ҳосил бўлади, ишонч ўз навбатида икки инсон орасидаги ришталарни мустаҳкамланишига сабаб бўлади.
2. Бир-бирингизни тинглашни ўрганинг
Жуфтингиз сизга гапирганида уни энг яхши суҳбатдошига айланиш учун тинглашни ўрганинг. Бу тавсия, айниқса, аёлларга тегишлидир. Турмуш ўртоғингизни гапини бўлмасдан тинглаш учун сиздан сабр ва маҳорат талаб қилинади. Тинглаш билан бирга уни қўллаб-қувватлашни ҳам унутманг.
3. Жуфтингизнинг яхши томонларни кўришни ўрганинг
Ҳар бир инсон аввало ўзини ислоҳ қилиши зарур. Яқинларининг унга ёқмаган жиҳатларига чиройли сабр қилиши лозим.
Турмуш ўртоғингизнинг сиз аввал аҳамият бермаган яхши жиҳатларига эътибор беринг. Ўзингизни ҳам бошқаларга хуш келмайдиган одатларингиз борлигини унутманг ва атрофдагилар сизга ҳам сабр қилаётганлари ҳақида фикр юритинг. Ҳар бирингиз қанчалик камтар бўлсангиз, оилавий ҳаётингиз шунчалик сокин бўлади.
©️Наима Атамирзаева
Яқинларингиз билан улашинг!
Telegram | Instagram