#эслатма
Ассалому алайкум!
Бугун сизларга ўзим ҳақимда бир ҳақиқатни айтаман:
Миллатим ўзбек бўлишига қарамай, ўзбек тилида ёзишга бироз қийналаман. Бунинг асосий сабаби рус мактабда ўқиганим бўлса керак. Мактаб даврларидан то яқингача асосан рус тилидаги китобларни ўқиб келган эдим.
2006 йилда бир корхонада Таржимонлик касбим бўйича ишлаётган вақтимда, корхонамиз бошлиғи ўзбек ва рус тилларини аралаштириб гапирганим учун танбеҳ берган эдилар. Ва менга: “Гапирсангиз тўлиқ битта тилда гапиринг”, дея маслахат бердилар. У сўзларни ҳаётим давомида тез-тез ёдимга олиб тураман. Қани эди, бу гапларни менга кимдир ёшлигимда айтса эди, кошки бугун она тилимни мукаммалроқ билган бўлармидим, деб ўйлаб тураман.
Ўзбек тилидаги китобларни ва матнларни таҳминан 2018 йилдан кўпроқ ўқишни бошладим. Ушбу канални юритишни бошлашдан ҳам бир нечта мақсадни кўзлаган эдим. Шу мақсадлардан бири она тилимда ёзишни ўрганиш ҳам бўлган.
Бугун юқоридаги “Гапирсангиз тўлиқ битта тилда гапиринг” маслахатини ўзимга яна бир бор эслатиб, сизларга ҳам тавсия қилмоқчиман, азиз аёллар!
Бир вақтнинг ўзида ўзбек тилида гапирмоқчи бўлсангиз, тўлиқ ўзбек тилида, ёки тўлик инглиз ёки рус тилида мулоқот қилинг, шунда нутқингиз тингловчига ҳам ёқимли бўлади.
Авваллари ўзимдаги камчиликни сезмаганим туфайли, атрофдагиларда ҳам бу нормал ҳолатдек эди. Бугун эса икки-уч тилни аралаштириб гапирадиган ёки ёзадиган аёлларни учратганимда, ўзимни аввалги ҳолатимни четдан кузатгандек бўламан, ва ўзимдан уяламан…
Хуллас, келинг, она тилимиздаги сўзларни тўғри ёзиш ва талаффуз қилишни, тўлиқ битта тилда (бошқа тилдаги сўзларни аралаштирмаган ҳолда) сўзлашишни ўрганайлик. 😊
Бугунги кунда https://t.me/xatoliklar каналини кузатиб бораман, ва хатоларим устида ишлашда давом этябман.
Telegram | Instagram