КОМИЛЛИККА УЧ ҚАДАМ...
Қадимда бир олим бўлган экан. У юртларни кезиб, кишиларга насиҳат, ўгитлар бериб юраркан. Ўша олим бир қишлоққа борибди, ҳар галгидек одамлар уни жон қулоқлари билан тинглашибди, саволлар сўрашибди. Улар орасидан бир йигит шундай савол берибди:
– Комил инсон қандай бўлади?
– Бунинг учун уч нарсага риоя қилиш керак, – дебди олим бир оз ўйланиб:
– Биринчиси, сенга кимдир ёмонлик қилса, ёмонлик билан жавоб қилмайсан. Бу ишинг комиллик томон қўйилган биринчи қадаминг бўлади. Сенга ёмонлик қилганга яхшилик билан жавоб беришинг иккинчи қадамингдир. Кўрган ёмонлигингни унутиб, кўнглингдан чиқариб юборолсанг, бу учинчи қадаминг, демак, сен комиллик остонасида бўласан.
Йиғлама дил