Posts filter


Ўзбекистон Нотариал палатасининг Facebookдаги "Ўзбекистон Нотариал палатаси" (https: //www.facebook.com/groups/notariusmaslahati) гуруҳида 2025 йил 11 март соат 20-00 да Ромитан туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Соҳиба Ҳалимова томонидан "Онлайн тартибда нотариал харакатларни расмийлаштириш тартиби" мавзусида оn-line мулоқот ўтказилади.
Мулоқотда ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг.
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
В группе «Узбекистон Нотариал палатаси» (https://www.facebook.com/groups/notariusmaslahati) 11 марта 2025 года в 20-00 нотариусом Сохибой Халимовой, занимающейся частной практикой в Ромитанском районе, будет проведен on-line диалог на тему «Порядок онлайн-оформления нотариальных действий».
Присоединяйтесь и получите ответы на свои вопросы.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Вопрос: Требуется ли согласие супруги при продаже автомобиля?
❗️Ответила нотариус Саёра Нуржанова, занимающаяся частной практикой в городе Нукус.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Савол: Яқинда хотиним вафот этган эди. Мен хотинимдан қолган меросни қабул қилишни хоҳламайман. Қайнотам ва қайнонам мерос улушидан мени фойдамга воз кечишибди. Бундай ҳолатда мен меросни қабул қилишга мажбурманми?
❗️Саволга Термиз шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шаҳзода Яллаева жавоб берди.


"Бухоронома" газетасида эълон қилинди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📺Навоий вилоят телевидениесининг жонли тарзда эфирга узатиладиган "Ассалом, Янги кун" дастурида Навоий шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шерзод Турсунов аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда нотариат соҳасидаги сўнгги янгиликлар ҳақида суҳбат қилди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Савол: Автомашина сотиб олган эдим, шуни номимга расмийлаштирмокчиман. Автомашина эгасининг қонуний никоҳи мавжуд, лекин турмуш ўртоғи бир йилдан ортиқ бўлди, чет элга чиқиб кетган. Унинг бор-йўқлиги тўғрисида ҳеч қандай хабар йўқ. Бундай ҳолатда нима қилсам бўлади?
❗️Саволга Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Лобар Шукурова жавоб берди.


Меросни қабул қилиш учун олти ойлик муддат қайси кундан бошлаб ҳисоблана бошлайди?
Poll
  •   Мерос қолдирувчи вафот этган кундан бошлаб
  •   Меросхўрлар мерос иши очиш бўйича нотариусга мурожаат қилган кундан бошлаб
  •   Мерос қолдирувчи вафотидан кейин 41-кундан бошлаб
  •   Мерос қолдирувчини вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирадиган кун
  •   1 ва 4 жавоблар тўғри
173 votes


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❓Савол: Марҳум отамдан қолган мулкларга мерос иши очмоқчимиз. Отам ҳаётлигида, банкда омонатим бор деганди. Аммо, биз қайси банкда омонати борлиги ҳақида билмаяпмиз, шу ҳақида нотариус текшириб бера оладими?
❗️Саволга Навоий шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камола Ҳамидова жавоб берди.


Нотариус кундалиги
САХИЙ ИНСОНЛАР, СОҒ-ОМОН БЎЛИНГ...


Яқинда хизмат хонамга менга таниш бўлган ёш аёл келди, кўринишидан бахтдан боши осмонга етар даражада жуда хурсанд эди.

Мен унинг хурсандчилигига шерик бўлиш мақсадида “синглим, сизни кўтаринки кайфиятда кўриб турганимдан хурсандман, аммо сир бўлмаса, сабабини айта оласизми”, дедим. Шунда у “вой опажон, ўзи шунинг учун келдим, маслаҳатингиз ҳам керак” деди. Мен эса “бажонидил эшитаман сизни” дедим. Аёл гап бошлади: - Тақдир экан, икки нафар ёш болаларим билан никоҳдан ажрашдим, онамнинг уйига қайтишга мажбур бўлдим. Онамнинг 3 хонали квартирасида онамдан ташқари акам ҳам ўз оиласи, болалари билан яшайди. Чиққан қиз чиғириқдан ташқари, деб бежиз айтишмаган экан, онамнинг уйларида ўзимни ноқулай ҳис қилардим. Чунки менинг ва акамнинг болаларимиз ўзаро ўйнаб, охирида уришиб қолишса, акам асабийлашиб, жаҳл қилар эди.
👉Батафсил


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Савол: Укам ва менинг фамилиямиз ҳар хил, сабаби оталаримиз бошқа-бошқа инсонлар. Айтингчи, мен унга менга тегишли машинани бошқариб юриши учун ишончнома беришим шартми?
❗️Саволга Денов туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Элла Малых жавоб берди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔥Нотариуслар коррупцияга қарши!


📻Қибрай туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шаҳноза Мажитова "Ўзбекистон 24" радиосининг "Тиғиз пайт" эшиттиришида "Ишончномалар" мавзусида чиқиш қилди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Cавол: Никоҳ шартномаси расмийлаштирилиши натижасида эр-хотиннинг бир-бирининг номидаги мулкларга мулк ҳуқуқи тўғрисида гувохнома олиш ҳуқуқи йўқоладими? Мерос иши очилганда никоҳ шартномасининг аҳамияти қандай?

❗️Саволга Чуст туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ҳилола Раҳимжонова жавоб берди.


👉Нотариус шахсларга эмас - қонунга, аҳдларга эмас фактларга, моддийликка эмас ҳақиқатга суянади ва ишонади.


2025 йил 10 март - душанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
👉Батафсил

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Список нотариусов, работающих в понедельник, 10 марта 2025 г.
🌐 Войдите на сайт e-notarius.uz и записывайтесь на прием к нотариусу в удобное для вас время.
👉Подробно


2025 йил 9 март - якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
👉Батафсил

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Список нотариусов, работающих в воскресенье, 9 марта 2025 г.
🌐 Войдите на сайт e-notarius.uz и записывайтесь на прием к нотариусу в удобное для вас время.
👉 Подробно


2025 йил 8 март - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
👉Батафсил

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Список нотариусов, работающих в субботу, 8 марта 2025 г.
🌐 Войдите на сайт e-notarius.uz и записывайтесь на прием к нотариусу в удобное для вас время.
👉Подробно


#ayolga_ehtirom
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан республикамизнинг барча ҳудудларида “Аёлга эҳтиром” ҳафталиги давом этмоқда. Ҳафталик доирасида нотариат тизимида фаолият кўрсатаётган аёлларга ҳам эҳтиром кўрсатилмоқда.

Байрам тадбири Ўзбекистон Нотариал палатасида ҳам бўлиб ўтди. Палата раиси Дилшод Ашуров жамоа аёлларини байрам билан самимий қутлади, уларга гул ва совғалар топширилди.
👉на русском


🌷ТИНЧ ЮРТГА БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ
🌹Баҳор – гўзаллик, янгиланиш, янги ниятлар фасли. Юртимизга бу йилги баҳор қишга хос оппоқ қор билан кириб келди. Гарчи қиш ўрнини баҳорга бўшатиб бериши осон кечаётган бўлсада, юртдошларимизнинг қалби аллақачон баҳор гуллари билан лиммо лим. Бу баҳорни Ўзбекистон халқи тинч, осойишта, янги орзулар, янги ислохотлар жараёни қуршовида қарши олмоқда.
Айниқса, бу йилги баҳорнинг илк куни Рамазон ойи билан бошлангани учунми, март ойи саховат, меҳр-мурувват каби эзгу хислатлар билан безанди, баҳорнинг илк ойи қадриятларимизга уланиб кетгани билан янада тароватли кечмоқда.
👉Батафсил


#ayolga_ehtirom
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан республикамизнинг барча ҳудудларида “Аёлга эҳтиром” ҳафталиги давом этмоқда. Ҳафталик доирасида нотариат тизимида фаолият кўрсатаётган аёл нотариусларга эҳтиром кўрсатилмоқда.

Байрам тадбири Нотариал палатанинг Наманган вилоят ҳудудий бошқармасида ҳам бўлиб ўтди. Бошқарма бошлиғи Рашитхон Хўжахонов нотариус аёлларни байрам билан самимий қутлаб, уларга Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан юборилган табрикномаларни топширди.
👉на русском

20 last posts shown.