☪️
Рўзадор деб кимни айтилади?
💐 Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
💐 Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
💐 Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи(жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
💐 Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
💐 Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
💐 Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
💐 Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
💐 Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
💐 Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
💐 Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
💐 Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
💐 Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
❗️
Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.
"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.
Норин янгиликлари
➥
@Norinliklar