#Online
Давлатимиз Раҳбари томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари мавзусидаги республика кўргазмали семинари иштирокчилари - Республика вазирлик ва идоралари, вилоят, туманлар секторлари ҳамда бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, МФЙ раислари гуруҳларга бўлинган ҳолда Норин туманига етиб келдилар.
Дастлаб, “Пастки Чўжа” маҳалласида аҳолига ижарага берилган ерларда “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида картошка етиштириш, ички бозорга етказиб бериш ва экспортга чиқариш жараёнлари билан танишилди.
Шу ернинг ўзида вилоятда аҳолига ижарага берилган ерлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Шунингдек, семинар қатнашчилари қишлоқ хўжалиги агрегатлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва етиштириш воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этишди, маҳалла ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экдилар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube