✍️ ХАЛҚИМИЗ ҲАЁТ СИФАТИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ДАСТУРИЙ ҲУЖЖАТЖануби-Шарқий Осиёнинг иқтисодий марказларидан бири — Малайзия билан Ўзбекистон муносабатлари янги тараққиёт босқичига қадам қўймоқда. Кейинги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик кўп қиррали тус олиб, стратегик аҳамият касб этмоқда.
Малайзиянинг географик жойлашуви Ўзбекистон учун муҳим афзалликлар яратади. Малай ярим оролида жойлашган бу давлат орқали мамлакатимиз Осиё-Тинч океани минтақасининг улкан бозорларига чиқиш имкониятига эга бўлади. Айниқса, Малакка транспорт йўлаги алоҳида аҳамиятга эга. Бу йўлак Жанубий Хитой денгизини Ҳинд океани билан туташтириб, Европа ва Шарқий Осиё ўртасидаги савдо оқимларини боғловчи кўприк вазифасини ўтайди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очди. Бу ташриф нафақат дипломатик алоқаларни мустаҳкамлаш, балки мавжуд юқори салоҳиятдан самарали фойдаланиш орқали ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Дунёдаги геосиёсий ҳолат ва ноаниқ иқтисодий муносабатлар шароитида бу омил жуда муҳим. Ташриф икки давлат ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва стратегик шерикликни кучайтиришда катта аҳамият касб этади.
Батафсил...Муаллиф: Нодир ЖУМАЕВ, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси, № 27 (1353), 2025 йил 7 февраль, жума