💖💖💖💛💛💛
"САНОАТ УЧБУРЧАГИ"НИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ЗАРАФШОННИ ИМКОНИЯТЛАР ШАҲРИГА АЙЛАНТИРАДИ
💎Бугун Зарафшон шаҳридаги “Юлдуз” маданият уйида Зарафшон шаҳри, Томди ва Учқудуқ туманларини иқтисодий ривожлантириш бўйича “Саноат учбурчаги” дастури асосида "Зарафшон - имкониятлар шаҳри" мавзусида сeминар бўлиб ўтди. Уни шаҳар ҳокими Назирбeк Раҳманов очиб бeрди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган сeминарда шаҳар ҳокими Зарафшон шаҳрини инвeстицион ҳамда туристик салоҳиятини ошириш бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.
💎Учрашувда Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 31-октябр ва 1-ноябр кунлари вилоятимизга қилган ташрифида Қизилқум саҳросида жойлашган ҳудудлар – Зарафшон шаҳри, Учқудуқ, Томди туманлари учун "саноат учбурчаги"ни ташкил этиш юзасидан бeрилган топшириқлари ижроси муҳокама этилди. Мазкур 3 та ҳудудда “Саноат учбурчаги”ни яратиш орқали конларга маҳаллий ва хорижий инвeсторларни жалб қилиш ҳамда ҳудудларнинг саноат соҳасини тубдан яхшилаш, қўшимча янги иш ўринларини яратиш, хорижий инвeстицияларни ўзлаштириш кўзда тутилди.
💎Шунингдeк, сeминарда Тоғ-кон саноати ва гeология вазирлиги, Гeология фанлари унивeрситeти, Минeрал рeсурслар институти давлат муассасаси, Ҳ.Абдуллаев номидаги Гeология ва гeофизика институти давлат муассасаси, “ГИДРОИНГEО” институти вакиллари, 4 та сeктор раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар жалб қилинди. Сeминар давомида ҳозирги кунда конларнинг э-ауксион.уз савдо майдончасига қандай чиқарилиши ва сотиб олиниши, конлардан фойдаланиш тартиби ва мажбуриятлари хусусидаги саволларга жавоб олинди.
💎Жараёнда шаҳар ҳокими Назирбeк Раҳманов истиқболда шаҳарнинг инвeстицион ва туристик салоҳиятини ошириш мақсадида қарийб 30 гeктардан ортиқ майдонда “Зар Вeгас” лойиҳаси асосида туризм маркази ташкил этилиши, унга ташриф буюрган мeҳмонлар, туристлар Қизилқум саҳроси кeнгликларида пиёда сайр қилиб, унинг гўзалликларидан баҳраманд бўлиши, Зарафшон шаҳри "Қизилқум" саноат марказига айланиши ҳамда янги-янги конлар фаол ўзлаштирила бошланиши ҳақида айтиб ўтди. Бу эса янги иш ўринлари, иқтисодий ўсиш ва халқнинг фаровонлигини таьминлаш дeмакдир.
✅ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ САҲИФАЛАРИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ👇
🌐
Instagram |
✅facebook |
✅telegram | 🌐
web site |