Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилоят Кенгаши томонидан доимий равишда ижтимоий ҳимояталаб, боқувчисини йўқотган, саломатлигини тиклашга муҳтож хотин-қизлар муаммоларини ечиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Янги йил байрами муносабати билан Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Назира Тоғаева Хатирчи туманидаги Чангир МФЙда яшовчи ижтимоий вазиятдаги хотин-қизларнинг хонадонига бориб, уларни байрам билан табриклади ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмасини топширди.
Бу каби хайрли тадбирлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилоят Кенгаши томонидан мунтазам амалга ошириб келинмоқда. Мақсад эса аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам кўрсатишдан иборат.