Кимки “Ихлос”сурасини яшаётган манзилида бир марта ўқиса, Аллоҳ таоло унга, оиласига, ҳатто қўни-қўшниларига барака беради. Бу ҳақда ҳадис-шарифда: “Бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, камбағаллиги ва ночорлигидан шикоят қилди.
Шунда Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “
Қачон манзилингга кирсанг, одам бўлса-бўлмаса, салом бергин, сўнг менга салом йўллагин ва “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни бир марта ўқигин”, дедилар. Ҳалиги киши шундай қилди.
Натижада Аллоҳ таоло унга шу даражада ризқ бердики, ҳатто қўшнилари-ю қариндошларига мўл-кўл ёғдирилди."
(Ҳофиз Абу Мусо Маданий Саҳл ибн Саъддан ривоят қилган).
@nasihatda