Наманган муҳандислик-қурилиш институтида «Навоийни ёд этиб» номли саҳна асарлари кўрик-танлови бўлиб ўтди
Тадбирни институт ректори Шарифжон Эргашев очиб берди ва танлов иштирокчиларига муваффақиятлар тилади.
Шундан сўнг факультетлар жамоалари Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишларини бирин-кетин намойиш этди. Уларни маънавий-маърифий йўналиш мутасаддилари ва адабиётшунослардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.
Танлов натижаларига кўра Иқтисодиёт ва бошқарув, Муҳандислик коммуникациялари ва Транспорт факультетлари жамолари ғолиб ва совриндорлар сифатида эътироф этилди.
Уларга тегишли равишда 1 500 000, 1 200 000 ва 1000 000 сўм миқдоридаги пул мукофотлари сертификатлари топширилди.
Шунингдек, иштирокчи жамоаларга институт касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари ҳам тақдим этилди.
НамМҚИ медиа маркази