Қуръон карим тўлалигича дунё осмонига Қадр кечасида туширилган, бу ердан Жаброил алайҳиссалом уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам га навбати билан пайдар-пай 23 йил давомида келтириб турдилар. Буни Қуръони каримнинг ушбу ояти тасдиқлайди: “Қуръонни одамларга бардош билан (аста) ўқиб беришингиз учун уни бўлакларга бўлдик ва бўлиб- бўлиб нозил қилдик.” (17:106). Дунё осмонидаги Қуръон бутунича нозил қилинган жой, “Байтул-иззат” деб аталарди.