Наманган вилояти судлари | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Наманган вилояти судларининг расмий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон тумани суди томонидан назорат остидаги бир гуруҳ шахслар муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод қилинди

Сайт | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Наманган вилояти судида тизимда ишлаётган ёшлар ва амалиётчи талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Сайт | Telegram


Наманган вилояти маъмурий судининг судьялари томонидан давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармасида семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги “Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Мазкур ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсад соҳага оид низоларни кўришда судлар томонидан қонун нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш эканлиги тушунтирилди. Якунда кадастр палатаси ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга судьялардан батафсил жавоб олдилар.

Сайт | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ҳуқуқий_қўлланма

Ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш, улар билан бирга яшаш ҳуқуқига эга, бола манфаатларига зид бўлган ҳолатлар бундан мустаснодир.

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексидан

Сайт | Telegram


Forward from: Олий суд | Расмий канал
Олий судда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов судья ва суд ходимларини самимий қутлар экан, кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган эзгу ғоя ўзининг ҳаётий ифодасини топаётганини таъкидлади.

Қайд қилинганидек, буни Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини ошириш, ҳарбий қурилиш соҳасини тубдан модернизация қилиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида миллий армиямизда чуқур ўзгаришлар юз бераётгани, унинг сафларида хизмат қилиш том маънода шон-шараф ишига айланиб бораётгани мисолида яққол кўриш мумкин.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинчлиги, эркин ва фаровон ҳаётининг мустаҳкам кафолати бўлган миллий армиямиз олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасида ҳар қандай хавф-хатардан ватанни ҳимоя қила оладиган қудратли, тезкор ва самарали кучга айлангани алоҳида эътироф этилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан байрам санаси муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотига муносиб деб топилиб, уларнинг орасида судьялар ҳам бор.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Нишанмурод Мирзаалимов ва Самарқанд ҳарбий судининг раиси Баҳриддин Ахмедов - “Содиқ хизматлари учун” медали, Хоразм вилояти маъмурий судининг раиси Жамила Султанова - “Шуҳрат” медалига сазовор бўлиб, бугун уларга давлат мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, байрам тадбирида суд фахрийлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судья ва ходимлари Олий суд раисининг Фармойиши билан таъсис этилган “Бенуқсон хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Ҳарбий судларнинг бир гуруҳ ходимларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram






Forward from: Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
Р а с м и й б а ё н о т

Kun.uz” электрон-нашри ва ижтимоий тармоқлардаги қатор ахборот манбаларида Наманган вилоят судининг судьяси А. Инамов “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлангани айтилар экан, айни шу судья томонидан жиноят содир қилган мансабдорнинг ўғлини “қамоқдан озод қилгани” ҳамда ушбу суд ҳужжати юқори суд инстанциясида бекор қилинганига (аслида ўзгартирилган) алоҳида урғу берилмоқда.

Эътирофга муносиб топилган ҳар қандай касб эгасининг фаолияти битта мезон билан ўлчанмайди.

Қайд этиш керакки...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

8 last posts shown.