Мингбулоқда ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан 40 нафар "Аёллар дафтари"даги ишсиз аёллар бандлиги таъминланди.
Маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудларидаги ишсиз, аммо, ҳунарга интилувчан аҳоли ҳаётини ўрганиб, туман ҳокимлигига берган тавсияларига кўра 40 нафар аёлларга субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди.
Халқимизда “Ҳунарли хор бўлмас” деган мақол бор. Айниқса, чеварчиликка уқуви бор аёллар уйида ўтириб, қўни-қўшни, яқин атрофдагиларнинг кийим-кечагини тиккан тақдирда ҳам доимий равишда пул топиб, рўзғорига ёрдамлашиб туради.
Агар у бирон ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат қилса жамият ривожига ҳисса қўшади, кексайганда пенсия олиши осонлашади.
Шунинг учун ҳам “Аёллар дафтари” ташкил этилганидан бери эҳтиёжманд хотин-қизларга тикув машинаси беришга аҳамият қаратилмоқда.