Ҳаётимиздаги барча кечикишлар Аллоҳ хоҳлаган бир ҳикмат туфайлидир. • Турмуш қуришингиз кечикяптими, билингки, бир ҳикмати бордир.
• Ризқингиз кечикса, билингки, бир ҳикмати бордир.
• Бирон дўстингиз сиздан узоқлашдими, билингки, бир ҳикмати бордир.
• Бошингизга бирон мусибат етдими, билингки, бир ҳикмати бордир.
• Бирон нарсангизни йўқотдингизми, билингки, бир ҳикмати бордир.
• Йўлда машинангиз бузилиб қолдими, билингки, бир ҳикмати бордир.
Қанчадан-қанча нарсаларни бир мунча вақтдан сўнг ҳикматини кўрганмиз, шундай эмасми?Агар ўша нарсалар биз хоҳлаганимиздек ва биз шошилганимиздек бўлганида, хайрсиз бирон ҳодиса ёки бирон ёмонлик бўлар эди. Лекин Аллоҳ таоло бирон нарсани кечиктирса, муҳаққақ уни бир ҳикмат туфайли кечиктирур.
Internet
https://t.me/nafismalikova