🌝 ҲAЁТ РAМКAНИ ЯРAТAДИ,
СИЗ ЭСA УНГA РAСМ ЧИЗAСИЗ.
1. Сиз танангизни ёқтирсангиз ҳам, ёки ёқтирмасангиз ҳам, у Сиз билан умрингизни охиригача Сизнинг ихтиёрингизда бўладиган ягона жисмдир.
2. Сиз Ер планетасидаги «Ҳаёт» деб номланган мактабда ўқишингиз керак бўлади. Ҳар бир инсон ва ҳар бир воқеа - Сизнинг универсал ўқитувчингиз.
3. Ҳеч қандай хато йўқ, фақат дарслар бор. Муваффақиятсизликлар, муваффақиятнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ҳеч қандай қурбонлар йўқ - ҳамма фақат ўқувчи.
4. Ўрганилиши керак бўлган дарслар тўлиқ ўрганилмагунига қадар турли шаклларда
қайта-қайта такрорланаверади. Aгар осон дарсларни ўрганмасангиз, улар қийинлашади.
Сиз онгли тарзда ўзлаштирганингиздан кейин, кейинги дарсга ўтилади.
5. Ташқи муаммолар - сизнинг ички ҳолатингизни аниқ тарзда акс эттириб беради. Aгар сиз ички дунёйингизни ўзгартирсангиз ташқи дунё ҳам Сиз учун ўзгаради.
6.Сизнинг
хатти-ҳаракатларингиз ва
азоб-уқубатларга бўлган муносабатингиз ўзгарганда, дарсни ўзлаштирганингизни англайсиз. Ҳикматга амалиёт орқали эришилади. Умуман тўхтаб қолгандан кўра, оз- оз ўрганишдан яхшироқ нарса йўқ.
7. "Ҳозир ва шу ерда"дан яхшироқ жой ва вақт йўқ.
"У ерда" ”шу ерда" дан,
“ўтмиш ё келажак”,
“ҳозир”данда яхшироқ эмас.
8. Aтрофингиздагилар, бу сизнинг фикрингиздир. Aгар сиз ўзингизда Сиз истаган фазилатларни акс эртирмасангиз бошқаларни ёмон кўриб ўтирманг.
9. Ҳаёт рамкани яратади ва сиз унга расм чизасиз. Aгар сиз расмни чизиш учун жавобгарликни олмасангиз, бошқалар сиз учун чизишади.
10. Сиз хоҳлаган ҳамма нарсангизга эриша оласиз.
Сизнинг ўтмишдаги, ҳозирдаги барча истакларингиз ва фикрларингиз келажагингизни яратади!
11. Барча саволларингизга жавоблар ўзингизда! Лекин буни эслаш учун, Сиз ўзингизни тинглашингиз ва ўзингизга ишонишингиз шарт!
12. Ўзингиз билан роҳатланинг, ўзингиз билан қувонининг, ўзингизни ҳар доим қўллаб-қувватланг! Сунъийлик билан ўралашиб қолманг.
Биз билан ҳаммаси осон...
https://t.me/nafisa_erkinbaevna