Muxlis.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979.
❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#hikmat_tavba_rahmat

🤲 РАҲМАТИ КЕНГ РОББИМ

📝 Нажиб Маҳфуз айтадилар:

"Ҳатто тавба ҳақида ўйлаш ҳам тавба ҳисобланади дейилади.

Ўз раҳматинг билан бизни ҳижолатда қолдирдинг ё Аллоҳим".

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,

Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,

Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир

Аллохим тинчликда ҳадя этган яна бир гўзал тонг муборак бўлсин

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


#hadis_namoz_gunoh_nafs

⛔️ НАМОЗ УНИ ТЎХТАТАДИ

Анас ибн Моликдан нақл қилинади. «Ансор (мадиналик) бир йигит бор эди. У Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидларида намоз ўқир, лекин қанча беҳаёлик, ўғрилик бўлса, барини тап тортмай қилаверарди. У ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтишганида у зот алайҳиссалом: "Шубҳасиз, намоз яқин орада уни (бу ишларидан) тўхтатади", дедилар. Ҳақиқатан ҳам, кўп ўтмай ўша йигит тавба қилди ва ўнгланди».

Намоз бутун баданни машғул қилади. Намоз ўқимоқчи бўлган одам қиблага қараб, хушу ва хорлик билан эгилса, Аллоҳ унинг ҳар бир ҳолатини кўришини унутмаса, нафси ислоҳ бўлади. Ана шундай тарзда ўқилган намоздан сўнг кўп ўтмай навбатдаги намознинг вақти киради. Бу сафар у олдингидан ҳам афзалроқ ҳолатда намозини адо этади. Мўминнинг намози ана шундай бўлиши керак.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


#tabassum_dori_sadaqa_sunnat

😊 ТАБАССУМ АЖОЙИБ ДОРИ

— уни дўстингга берсанг хурсанд бўлади;
— душманингга берсанг ичи зил кетади;
— онангга берсанг кўнгли ёришади;
— фарзандингга берсанг мехри ошади;
— танимаган кишингга берсанг сен учун садақа ажри бўлади;
— эр аёлига берса севгиси ортади;
— аёл эрига берса ишончи ортади.

• Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингга жойлаб қўйган.
Сал жилмайиб ва самимийлашсанг бўлди, ажойиб дорини текинга оласан.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy

8.5k 0 349 1 26

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⌛️ УМР ЖУДА ТЕЗ ЎТМОҚДА....

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


#hadis #juma #quyosh #kun

🌞 ҚУЁШ ЧИҚҚАН КУННИНГ ЭНГ ЯХШИСИ ЖУМА КУНИДИР.
..

🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Одам шу куни яратилди. У шу куни жаннатга киритилди. У шу куни жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур", дедилар (Имом Термизий ривояти).

〰〰〰〰〰〰

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌺 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ

💐 Жума айёмингиз муборак бўлсин.

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!

♻️ Улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz


🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


💐 ЖУМА КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

📿
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


🕋 МАККА БИЛАН МАДИНА ОРАСИДАГИ МАСОФА ТАҚРИБАН 410 КМ.НИ ТАШКИЛ ЭТАДИ

🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу масофанинг ярмини уловда ва ярмини пиёда 8 кун давомида, жазирама иссиқда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳамроҳлигида босиб ўтганлар.

😔 Бу машаққатларнинг барчасини бугунги кундаги сизу бизга динни етказмоқлик учун енгиб ўтганлар.

📿 Шундай экан, У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтайлик.

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّد

Ўқилиши: Аллоҳумма солли ъалаа Саййидина Муҳаммад.

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

✍️  Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


#hadis_ziyofat_kambagal_boy

🍽 ЭНГ ЁМОН ЗИЁФАТ

❇️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Энг ёмон зиёфат бадавлат (қорни тўқ) кишилар таклиф қилиниб, камбағаллар чақирилмаган зиёфатдир" (Имом Доримий ривояти).

✍️  Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


#maqola_vaqt_ganimat

⌛️ ҲИСОБИНГИЗДА 86400$ БОР

Тасаввур қилинг, шундай банк борки, у ҳар куни эрталаб ҳисобингизга 86400$ қўяди.

Лекин бу банк хар кунлик қолдиқни сақламайди.

Хар кеча у сиз ишлатмаган қолдиқни охирги тийинигача нолга тенглаштиради.

Сиз нима қиласиз?

Албатта хар куни охирги тийинигача ишлатишга харакат қиласиз!!!

Шуни билингки, хаммамизнинг шу банкда ҳисобимиз мавжуд.

Унинг номи? ............

⏯ Мақоланинг давоми

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌹

Азизлар!
Бугун ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўзидир.
Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:🤲🏻
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


Ҳар сафар бемор кишини кўрсанг, Аллоҳдан унга шифо тилаб дуо қил! Ҳар сафар маҳзун кишини кўрсанг, Аллоҳдан унга саодат тилаб дуо қил! Таниган ва танимаган кишингни ҳаққига дуо қилавер! Сенга фариштанинг "Сенга ҳам" деб айтиши кифоя қилади.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy

20 last posts shown.