Mustahkam oilaviy munosabatlar


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


Ўз фикр-мулоҳазаларингизни суҳбат гуруҳига ёзишингиз мумкин. Раббимизнинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


Forward from: umid.tv
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
O'zbekistonda Masihiylar nechchi foizni tashkil qiladi?

Masih Kimligini bilmoqchi bo‘lgan,
Injil haqida savollar berayotgan,
Ibodat qilishni so‘rayotgan
va yana ko‘p savollarga javob istayotganlar uchun
👇👇👇
https://s.mtrbio.com/umid-uz




Худонинг тинчлиги бўлсин!
Масиҳий бўлган оилавий психологга қандай саволлар берган бўлар эдингиз?

Жавобингизни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин 👇✍️


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Телеграм || Инстаграм || TikTok


🏷Джули умидларини оқламаётганини кўриб, Девиднинг ҳаётида, юрагида нималар бўла бошлади? Леслининг айтишича, Девид ўз эҳтиёжларининг қондирилишини аниқ билгани учун Джулига уйланганини суҳбатлар давомида тушуниб етди. Агар ҳақиқатга тик қарайдиган бўлсак, биз ҳам деярли ана шу мақсадда уйланганимиз ёки турмушга чиққанимиз маълум бўлади ва буни тан олиш керак.
Азизлар, ушбу мавзуни кейинги сафар давом эттирамиз. Турмуш ўртоғингиз учун марҳамат бўлишда давом этинг. Эгамизнинг меҳр шафқати қалбингизда чуқур илдиз отган ҳолда, ўзининг эзгу мевасини келтирсин.

✈️Телеграм🌐ИнстаграмTikTok


♥️Девиднинг бундай ҳатти ҳаракатлари яхши эр бўлишга уринаётганидан далолат бериб турарди, лекин аслида бу билан у хотинини ўзгартиришга интиларди. Бошқалар бундай ҳатти ҳаракатларга ишонадилар, бироқ турмуш ўртоғингиз аслида гап нимада эканини билади. Албатта, бу вазиятда Девиднинг худбин истаги чиройли қилиб безалган ва аввалгидай очиқ эмасди. Лекин барибир Девид ўзига нисбатан Джулининг муносабитини ўзгартириш учунгина унга кўпроқ эътибор қарата бошлади. Девид Джулининг севгисини, севикли бўлишни истарди.
Девид Джулига уйланганда, уни ўз тасаввуридаги хотинга айлантиришга интилган. Оилавий ҳаётнинг бошида бу эр хотин дуч келган муаммоларнинг илдизини айнан ана шу худбин истаклардан излаш лозим. Девид хотинининг севишини, ғамхўр бўлишини, эҳтиёжларини қондиришини истаган. Аммо Джули бу талабларга жавоб бера олмагач, Девид унга танбеҳ бера бошлади. Девид Джулидан узоқлашиб, кайфиятсиз юрарди. Охир оқибат, Джули бундан ғазаблана бошлади, Девид эса хотинининг ўзгариб қолганидан ҳайрон бўларди. Чунки ҳали учрашиб юрган вақтлари Джули учун Девиднинг хоҳиш истаклари, унинг бахти биринчи ўринда турардику, энди эса Джули бефарқ бўлиб қолган.

⚜️Аввалига Девид Джули ўзини босиб олишини кутиб юрди, аммо натижа бўлмади. Шунда Девид эр сифатида эҳтиёжларини қондиришини Джулидан талаб қила бошлади, бироқ Джули эрининг бу ҳаракатларидан хафа бўлиб, эътирозлари янада кучайиб кетди. Охири, чорасиз қолган Девид, тактикасини ўзгартирди. У Джулини севги ва эътибор билан ўраб, унинг қалбини яна забт этмоқчи бўлди. Аммо яна ниятига эриша олмади. Девиднинг уринишларидан ўрталарида муносабат бироз яхшироқ бўлиб, келишмовчиликлар камайган бўлсада, турмуш ҳаётида кескин ўзгаришлар бўлмади. Вазият оғирлигини ҳисобга олган ҳолда қандайдир ўзгаришлар бўлди, бироқ бу ўзгаришлар оилада эмас, Девиднинг қалбида юз берди.

👨‍👦‍👦Лесли Верник шундай ҳикоя қилади: “Келинг, “Худо эр хотинликни нима мақсадда яратган?” деган савол устида фикр юритиб кўрайлик.
Бир танишим “Мартин” фирмасида ишлаб чиқарадиган гитараларни коллекция қилади. Бу гитаралар қўлда ишланган бўлиб, дунёда энг яхшилардан ҳисобланади. Бу гитаралар ишлаб чиқариладиган фабрика уйимга яқин ерда жойлашган. Ушбу гитараларни уларнинг ажойиб акустик ва резонанс хусусиятлари ажратиб туради, моҳир мусиқачининг қўлида улар жозибали оҳанглар таратади. Бироқ бу гитараларни коллекция қиладиган танишим мусиқачи эмас, гитара чалишни ҳам билмайди, шунинг учун гитаралар махсус қолипларга солинган ҳолда, уйида деворда осилиб туради.

Айтиш керакки, танишимнинг уйидаги бу гитаралар деворда жуда чиройли кўринади, бироқ гитаралар деворга безак бериб туриш учун яратилмаган. Афсуски, бу гитаралар мутлақо бошқа мақсадда қўлланмоқда. Бундай олиб қараганда, агар бошқа томондан қарайдиган бўлсак, улардан стол сифатида ёки бировга зарба бериш мақсадида фойдаланса ҳам бўлади. Умуман, турли мақсадларда фойдаланиш мумкин, бироқ гитараларни яратишдан мақсад бутунлай бошқа”.

🏷 Жуда кўп одамлар “Ўзимга мос одам топдим” ёки “Бу одам менга тўғри келади” дея турмуш қурадилар. Биз севги, муносабат ва жинсий томондан эҳтиёжларимизни қондирадиган одамни танлаймиз. Ҳа, бу нарсалар оилавий ҳаётнинг муҳим жиҳатлари, бироқ Худо айнан шу мақсадда эр хотинликни яратганми? Бир ўйлаб кўринг, Худо яратган никоҳ аталмиш ришталарда энг асосийси одамнинг бахтли бўлиши эмас, балки унинг муқаддасликка эришишни ўрганиш имконияти бўлсачи? Ёдингизда бўлса, айтиб ўтгандик, бизнинг руҳан ўсишимиз қандайдир маънода бошқалар билан бўлган муносабатимизга боғлиқ. Шундай экан, биз етук ва Исо Масиҳга кўпроқ ўхшаш бўлишимиз учун наҳотки Худо оилавий муносабатларимизни ишлатмаса?

✅Балки Худо Девидни художўйликда ўстириш учун унинг оилавий муаммоларини, айниқса, хотинининг нотўғри муносабатини ишлатгандир? Ахир, шундай фикр қилишимизга асос бор ку. Биринчидан, Девиднинг шунча уринишлари ўз худбинлигига, ўзини ўйлаб қилинганлигига асосланган эканини Худо унга очиб бериши керак эди.


⚜️Оилада муаммолар бўлганда, баъзан шу орқали Худога кўпроқ яқинлашамиз, Эгамизни яхшироқ англаймиз. Одатда, “Нима учун?” деган саволга жавоб излаган пайтларимизда хаёлан Худога мурожаат қиламиз. Ана шундай пайтлари Худо диққат эътиборимизни бироз ўзгартиради, шунда биз “Бундан мақсад нима?” деб сўрай бошлаймиз. Бошқача қилиб айтганда, юзага келган вазият, қийинчилик орқали нимани ўрганишмиз мумкинлигини ёхуд Худо тўғрисида ва ўзимиз ҳақимизда нимани била олишимизни тушунишни истаймиз. Бундай вазиятларда Худодан имонимизни мустаҳкамлашни, нега тўғри бўлган нарсаларни қилишимиз кераклигини тушунмаганимизда ҳам Унга, яъни Худога ишонишни ва бўйсунишни сўраймиз. Шунингдек, ҳаётимиз учун оилавий бахтдан ва тинчликдан юқорироқ мақсад бормикин, дея ўйланиб қоламиз.

❗️Турмушимизда юзага келган қийинчиликлар орқали Худо феъл атворимизда, юриш туришимизда, ҳатти ҳаракатларимизда нималарни ўзгартиришини тушунишни истаймиз.

👨‍👦‍👦Энди эса болалигимизда ота онамиздан бирон нарсани сўраганимизда, бизга рухсат бермай, “рухсат бермаганим ўзинг учун фойдали” деган сўзлари ҳақида фикр юритиб кўрайлик. “Бу ўзинг учун фойдали” деган сўзлар болаларни баъзан бироз саросимага солиб қўяди. Баъзида болалар шифокор кўригига боришни ҳеч истамайдилар, чунки шифокор баъзида шунчаки кўрикдан ўтказади, баъзида эса укол қилади. Тиш докторига бориш ҳам болаларни ваҳимга солади. Аммо, тасаввур қилинг, агар фарзандларимизнинг қўрқувига ёки инжиқлигига қараб, уларни шифокор кўригига олиб бормасак, биз қандай ота-она бўламиз? Бир томондан уларни мажбурлаб олиб боргингиз келмайди, бироқ бошқа томондан мажбурлаб олиб борасиз. Нима учун? Чунки бу улар учун фойдали.

♥️Худо бирон нарсани биз учун фойдали, яхши деб айтса, Эгамиз нимани назарда тутади? Одатда, бунда инсон хаёлига бахт Худо бизга ҳузур ҳаловат бермоқчи деган фикрлар келади. Бироқ ўзлари учун фойдали бўлган шифокор кўриги болаларимизга ёқмагани сингари, биз, катталар ҳам Худо биз учун фойдали деб айтганларини баъзан ёқтирмаймиз. Биз яхши эмас деб ҳисоблаган баъзи нарсалар аслида эзгуликка хизмат қилади.

📊Муқаддас Китобда шундай дейилади: “Одам тарбия олаётганда хурсанд бўлмайди, аксинча, қайғуради. Аммо бундай тарбияни олган одам кейинчалик тинч–тотув ва солиҳ ҳаёт кечиради”.

Демак, Худо қийин вазиятларни бизнинг фойдамизга ишлатиши ҳақида гапирганда, нимани назарда тутади? Сиз шундай дейишингиз мумкин: “Тўхтанг тўхтанг, агар турмуш ўртоғим нотўғри ҳатти ҳаракат қилса, Худо буни яхшиликка ишлатади, демоқчимисиз? Ишончим комилки, Худо эрнинг ёки хотиннинг ўз турмуш ўртоғига нисбатан бундай тутишини хоҳламайди”. Сиз бутунлай ҳақсиз. Эридан хафа бўлган аёл бошиданоқ тўғри ҳаракатлар қилиши мумкин. Одамлар хафа бўлганларида, уларнинг ичида хафа қилган одамга нисбатан хафагарчилик, жаҳл, ғазаб уйғонади. Яъни, биз кечириш ўрнига жаҳл ва ғазабга ўрин берамиз, севги йўли билан ҳаракат қилмаймиз. Шундай экан, Худо бу вазиятни қандай қилиб одамга яхши бўлсин деб ишлатади?

❗️Биз гуноҳкор одамлармиз, шунинг учун турмуш ўртоғимиз биз ўйлагандек ҳаракат қилмаса, айбни биринчи навбатда унга юклаймиз.

✒️Девид ҳам бизга ўхшаган одам.
Девид хотини билан ажрашиб, ўзининг ҳамкасбига уйланган эди. Девид собиқ хотини Джули билан ҳали бирга яшаган вақтда, Джулининг қалбига оғриқлар кўплигини, кечириши кераклигини айтган. Девид Джулидан ички кечинмалари, нималар оғриқ еткизаётгани ҳақида сўрар, бефарқ бўлиб юрмагин деб айтарди, лекин Девиднинг сўровлари натижасиз эди, Джули совуқ бўлиб қолаверарди. Шунда Девид ўзи ўзгаришга, яхши эр бўлишга ҳаракат қила бошлади. Джулига гуллар совға қилар, идиш товоқларни ювиб қўярди, романтик кечки овқатлар уюштирар, у хоҳлаган безак буюмларини олиб берарди. Ҳа, Девид Джулига нисбатан бундай томондан яқинлаша бошлади, бироқ Девиднинг Джулини ўзгартириш ҳақидаги ички нияти ўзгармаган эди.




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Телеграм || Инстаграм || TikTok


Бундан ташқари, Муқаддас Китоб хотинга зарур бўлган кийим–кечакдан ҳам эр уни маҳрум қилмасликни талаб қилади (Чиқиш 21:10). Шунингдек, эр хотинининг жинсий эҳтиёжларини ҳам қондириши керак (1Кор. 7:3–4; Чиқиш 21:10). Бу маънода эрнинг танаси хотинга тегишлидир. Павлус бу борада хотиннинг ўз эри танаси устидан ҳукмрон экани ҳақида сўзлаб, кучли иборалардан фойдаланади: “Эр ўз хотинига нисбатан ва хотин ўз эрига нисбатан эр–хотинлик вазифасини бажарсин.4 Хотиннинг бадани устидан хотин эмас, балки эри ҳокимлик қилади. Худди шу сингари, эрнинг бадани устидан эр эмас, балки хотини ҳокимлик қилади” (1Кор. 7:3–4).

Азизлар, сизларга оилавий бахт тилаган ҳолда, дастуримизга якун ясаймиз. Ушбу мавзуимизни кейинги дастуримизда давом эттирамиз. Хайр, саломат бўлинг.


🔜Инглизча husband сўзи диққатга сазовор, Муқаддас Китобда бу сўз оилали эркакнинг барча таърифларини қамраб олади. Бу сўзда “ҳукмронлик” белгиси бор. Аммо ҳукмронлик деганда, ғамхўрлик, ҳалимлик ва фидойилик кўзда тутилади. Эр доимо Раббий Исонинг тирик акси эканини эсда тутиши керак. Эрнинг оиладаги биринчи мажбурияти шу ҳакда унутмасликдир. Эркак эр бўлгандан кейин доимо Худо ва Унинг халқи орасидаги муносабатлар ҳақида гапиради. У фақат ҳақиқатни гапириши лозим. Унинг хотинига қандай муносабатда бўлиши – Масиҳ ҳақида гапирятими ёки йўқми – шундан гувоҳлик беради. Эр сукут сақлаб тура олмайди: у ҳар доим шу ҳақда гувоҳлик беради. Чунки Худо – эр, барча эрлар Уни гавдалантиради.

🔜Эрнинг муносабатлари Масиҳ ва жамоат ҳақида сўз юритгани учун, у Масиҳга тақлид қилишга ўрганиши керак. Эрнинг иккинчи мажбурияти шудир. Муқаддас Китоб бизга Худо Ўз халқининг эри экани тўғрисида ўргатади: “Зотан, Яратувчинг сенинг эринг бўлади. Унинг исми Сарвари Оламдир! Исроилнинг Муқаддас Худоси Қутқарувчингдир, У бутун ер юзининг Худоси, деб чақирилади” (Ишаё 54:5; шунингдек, Ермиё 31:32; Ваҳий 21:2; Эфес. 5:23). Эркак Масиҳга тақлид қилишга ҳаракат қилаётгани каби, у ўз хотинининг эри бўлиши керак. Эр ўз танаси ҳақида қандай ғамхўрлик қилса, хотинига ҳам шундай ғамхўрлик қилиб, уни иситиши, боқиши керак. “Боқиш” - ektrepho “озиқлантириш, катта қилиш” деган маънони билдиради. Хотинига ғамхўрлик қилмайдиган, аммо шу билан бирга, хотинидан эркалатишни ва насл қолдиришни талаб қиладиган эркакни том маънодаги эр деб бўлмайди. У – тентак, бу сўз грекчада қўйнинг боши деган маънони билдиради. Эркак хотинини фидойилик билан севиши (Эфес.5:25) лозим. Эр ўз боғини чин дилдан парвариш қилмас экан, ундан ғумайдан бошқа ҳеч нарса кутмаслиги керак. Эрнинг учинчи мажбурияти – рашкдир. Бу фикр сизни, эҳтимол, ранжитиб қўяр. Чунки биз рашкни дилимизда тарбиялашимиз ва ривожлантириш керак. Шу билан бирга, рашкни фазилат деб эмас, балки шахсий муаммо деб қабул қилишга одатланганмиз. Бу муносабат Муқаддас Китобдаги оила ҳақидаги тасаввурлардан қанчалар узоқлашиб кетганимизни билдиради. Павлус Коринф жамоатини Худога содиқ бўлишга даъват қилиш учун яхши фазилатли эр образидан фойдаланган. “Мен сизларни Худонинг рашки билан қизғаняпман, чунки сизларни бир пок бокира қизни ягона эрга никоҳлагандай, Масиҳга тақдим этдим” (2Кор.11:2). Худо изидан бораётган масиҳийлар Унинг исмларидан бири Рашкчи эканини унутмасликлари керак. “Эгангиз — Менинг исмим Рашкчи: Мен сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман” (Чиқиш 34:14).

🔜 Агар рашк асосида алам, қайғу туйғуси ёки ёвузлик ётса, у ҳалокатли экани ҳам ҳақиқат. Бошқа туйғулар ҳақида ҳам худди шундай деб айтиш мумкин: агар уларни гуноҳ билан аралаштирилса, гуноҳ рамзига айланадилар. Рашкни гуноҳ билан аралаштириш керак эмас. Аммо кўп ҳолларда аксинча, рашк қилмаслик гуноҳ бўлади.
Художўй эрнинг тавсифини тўлдириб турувчи унинг бошқа мажбуриятлари ҳам бор. Масалан, эр хотинини озиқ–овқат билан таъминлаши керак. Биз буни Исроилда кўп хотинли оилаларда биринчи хотиннинг муайян ҳуқуқларини чеклашни таъқиқлайдиган қонунда кўришимиз мумкин: “Агар хўжайин чўрига уйланиб, сўнгра бошқа хотинга уйланган бўлса, чўрини озиқ–овқат ёки кийим–кечакдан, ё хотини сифатида у билан ётишдан маҳрум қилмасин. Агар ўша одам ана шу учта йўлни чўрига қилмаса, чўри қарз бўлмасдан, пул тўламай кетаверсин” (Чиқиш 21:10–11). Эрнинг мажбуриятларидан бири – озиқ–овқат маҳсулотлари сотиб олиш учун маблағ билан таъминлашдир. Бошқача қилиб айтганда, эр бошқа хотинга уйланиб, баъзи муайян оила мажбуриятларига қўл силтай олмайди. Озиқ–овқат билан таъминлаш – эрнинг мажбуриятларидан биридир. Янги Аҳдда айтилишича, агар эркак ўз оиласидагилар тўғрисида қайғурмаса, ундай ҳолда эр бутпарастдан ҳам баттардир, дейди (1Тим.5:8). Ундай ҳолда ўз хотинига бефарқ эркак тўғрисида нима дейишимиз мумкин? Хотинига эътиборсизлик – эътиқоддан юз ўгирган билан баробар – у жамоатни озиқлантираётган Масиҳдан юз ўгиришни билдиради.

✈️Телеграм🌐ИнстаграмTikTok


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤
бўйича яшайдиган эр

🔜Эркакнинг касби илоҳиётчи бўлмаслиги мумкин, аммо у хонадонининг илоҳиётчиси бўлиши лозим. Ҳаворий Павлус хотинларни жамоатхонада жим ўтиришга ундаб шундай дейди: “Агар бирор нарса ўрганишни истасалар, уйда ўз эрларидан бу ҳақда сўрасинлар. Имонлилар жамоатида хотинга сўзга чиқиш адабсизликдир” (1Кор. 14:35). Ҳозирги аёлларнинг фожеалари шундаки, улар эрларидан Муқаддас Китобда нима ёзилганини сўраш ўрнига, фол очишади. “Эрим билмайди”. Эр хотинининг назарий саволларига жавоб беришга қодир бўлиши лозим. Агар жавоб бера олмаса, у ўрганишга ва ўз таълимотидаги кемтикни тўлдиришга тайёр бўлиши лозим. Ҳаворий Павлуснинг сўзлари нафақат хотинларни чеклайди, балки эрларга муайян талаблар қўяди. Агар эр бирон нарсани билмаса, у буни ўрганиши керак.

▶️ Иккинчидан, эр оиласини нима учун эътиқод қилиш кераклигига ўргата олиши учун, аввало, ўша нарсани ўзи билиши керак. Бунга эришиш учун эса доимо Муқаддас Китобни ўрганиши лозим. Муқаддас Китобни ўрганишга қўшимча равишда, тақводор масиҳий таълимотни яхши баён қиладиган ва малакали илоҳиётчилар томонидан ёзилган китобларни ўқишга ҳам ўзини бағишлаши керак. У фақат Калом устида фикр юритиб қолмасдан, ўқитувчиларнинг асарларидан ҳам фойдаланиши керак.

🔜Эр Муқаддас Китобни ўрганган сайин, шубҳасиз, Худонинг улуғворлиги ва ягона иродасини яхшироқ тушуна бошлайди. Шунда у илгари ўзи риоя қилган хато таълимотлардан воз кечиши ва оиласини нотўғри йўлга бошлагани учун улардан кечирим сўраши, ҳаммасини бошдан бошлаши керак. Ҳар қандай вазиятда ҳам эр – Инжил масиҳийси нотўғри фикрларга маҳкам ёпишиб олмаслиги керак, ҳатто ўзгаришлар унга қимматга тушса ҳам.
Учинчидан, биз мазҳабга эътиқод қилиш кўзда тутилган муайян фазилатларни ривожлантиришимиз керак. Бу фазилатлар сизнинг хонадонингиздан мустаҳкам жой олиши лозим. Муқаддас Китоб, бутун таълимот сизнинг ҳаётингизда акс этиши керак, деб ўргатади ва бизнинг ҳаёт тарзимиз, ўз навбатида масиҳийлик таълимотини шарафлаши керак.
Масиҳий эр бошқараётган уйда шу хонадонга хушбўй ҳид бериб турадиган жуда кўп фазилатлар бўлиши керак. Бундай эр ҳеч қачон хотинига меҳр кўрсатмасдан ва унга етарлича эътибор қаратмасдан гапирмаслиги лозим. У болаларини жазолаётганда ҳеч қачон ўзини йўқотмаслиги, гуноҳ қилиб қўйса, вазиятни қайта тиклаши лозим. Эр уйда қоя бўлиши керак – Худонинг марҳамати билан Масиҳнинг ўзи бўлган Ўша Қояни акс эттирадиган кичик тош бўлиши лозим.

🔤Хотинлар ва эрларнинг мажбуриятлари

▶️Оиладаги мажбуриятларнинг имтиёзлари

Оила ҳақида фикр юритиб, тўсатдан қилинган ҳаракатлар – самимий деган фикрга, айни пайтда мажбурият туйғусига асосланган бошқалари эса сунъий ва ўйланган деган фикрга келдик. Айниқса, “Қалб ишлари” бизни шу асосда фикр юритишга ундайди. Кўпчилик, мажбуриятни бажариш ҳақиқий севгини чеклаб қўяди, деб ҳисоблайди.

🔜 Муқаддас Китоб эса, севги – бу Худо амрларига чин юракдан риоя қилишдир, деб ҳисоблайди. Масиҳнинг Худо халқи учун ўлими – севгига буюк мисолдир. Аммо бу қурбонлик ҳиссий туйғу эмас эди. Масиҳ оғир қайғу билан Худонинг ғазаби тўла заққум косани ичди. Бу қайғу Унинг бизга бўлган севгисини олиб кетмади, аксинча, бу севги янада мустаҳкамроқ бўлди.
Биз ўз мажбуриятларимизни қувонч билан қидирганимизда, туйғуларимизни тартибга солишга шу вазият ёрдам беради. Агар ўзимизнинг мажбуриятларимизни Худо биз учун белгилаганлигини ва керагича бўлиб берганини англаб, уларни бажаришга киришсак, У берган баракадан шодланишимиз мумкин. Натижада биз ўз–ўзидан юзага келадиган ҳаракатларни рад қилишга эмас, балки уларни тартибга солишга келамиз.

🔤Муқаддас Китобда эрлар учун кўрсатилган мажбуриятлар

Эски Аҳднинг қадимги яҳудий тили ва Янги Аҳднинг грек тили эр сўзини “эркак” сўзига нисбат берадилар. Аммо контекст эр ҳақида қачон сўз бораётганини аниқлаб олишга ёрдам беради. Муқаддас Китобда яна кенг тарқалган ва “жаноб” деб таржима қилинадиган baal сўзидан ҳам фойдаланилади. Грек тилида иккита ўхшаш сўз бор: kurios – “жаноб” (хўжайин) маъносида қўлланади; hupandros – “лавозими юқори эркак” маъносини билдиради.


Худо Ҳизқиёнинг умрига неча йил қўшиб берди?
Poll
  •   5
  •   15
  •   25
14 votes




💔 Гуноҳнинг оилага таъсири

Оиладаги бир одамнинг қилган гуноҳи оилага ва турмушга таъсир қиладими?

Албатта.

Ҳатто бу гуноҳдан оила аъзоларининг ҳеч бири боҳабар бўлмаса ҳам бу гуноҳнинг оилага таъсирини ўлчаб бўлмайди. Оила муқаддас деган тушунчани ҳамма билади, аммо буни ҳамма ҳам англаб етавермайди.

Оила ва никоҳнинг муқаддаслиги

Худованд илк оилани Одам Ато билан Момо Ҳавони яратганидан бошланган. Улар яратилганида ягона, пок ва Худо билан муносабатда ҳаёт кечирадиган муқаддас жуфтлик эди. Бироқ афсуски, шу одамзоднинг гуноҳи туфайли бугун бутун дунёда турли гуноҳларнинг кундан кунга урчиб бораётганини кўраяпмиз.

Уларнинг бу қилмиши натижасида энг катта асосий гуноҳлар, масалан: кўп хотинлилик, ажралиш, зино, гомосексуаллик, бичиш, жинсий алмашинувлар пайдо бўлди.

⚡️Биринчи оқибат, кўп хотинлилик — Худо таъсис этган ягона жуфтлик қонунини бузади.

Худо Одам Атога фақатгина Момо Ҳавони тақдим этган. Одамзоднинг илк гуноҳидан олти авлод ўтиб, Ламех икки хотин олди. “Ламех иккита хотин олди.
Биттасининг исми Оида, бошқасиники Зилло эди.” Кейин эса Исроил тарихидаги кўзга кўринган қаҳрамонлар Иброҳим, Эсов, Ёқуб, Гидеон, Элқана, Довуд, Сулаймон ва бошқалар ҳам кўп хотинлилик гуноҳи оқибатларини бошларидан кечиришди. Улар Худонинг илк никоҳ қоидасини бузибгина қолмай, бунинг оқибатида хотинлар рашкидан тортиб то Худони бошқа бутларга алмаштиришгача боришди. Сулаймоннинг воқеасини олинг, бошқа халқлардан хотин олиши оқибатида охири хотинларининг таъсирига тушиб қолди ва Худонинг марҳаматидан маҳрум бўлди.

💔 Гуноҳ таъсирида бу дунёга кириб келган оқибатлардан яна бири бу ажралишдир.
Ажралиш никоҳнинг муқаддаслигини ва давомийлигини бузади.
Ажралишлар кўпайгач, Мусо қонунлари асосида уни бошқариб туришга тўғри келди. Қонунлар китобида бу ҳақида шундай ёзилган, “Агар бирор киши уйланса–ю кейинчалик хотинидан бирорта уятли қилиқ топиб, уни ёқтирмай қолса, унинг қўлига талоқ хати ёзиб бериб, уйидан чиқариб юбориши мумкин. Аёл эрининг уйидан кетиб, бошқа эрга тегса–ю, бу эри ҳам уни ёқтирмай қолса, аёлнинг қўлига талоқ хати ёзиб бериб, уйидан чиқариб юборса ёки аёлнинг кейинги эри ўлиб қолса, биринчи эри аёлга қайтадан уйланиши мумкин эмас. Чунки у аёл ҳаром бўлди. Бундай қилмишдан Эгангиз Худо жирканади. Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртни булғаманг”. Худованд ажралишни ёқтирмайди. Худованд Малахи пайғамбар орқали шундай деган, ““Хотинидан нафратланиб, ундан ажрашган эркак ўз ҳимояси остида бўлган хотинига шафқатсизлик қилган бўлади”, — дейди Исроил халқининг Худоси — Эгамиз.”

Учинчи энг катта оқибатлардан бири бу зинодир. Зино турмуш қурган икки инсоннинг бир бирига берган аҳдини бузилиши. Эски Аҳд қонунларида Худованд аниқ қилиб, “Зино қилманг”, деб буюрган. Шунга қарамай, шоҳ Довуд Ботшеба билан гуноҳ қилганини кўришимиз мумкин. Сулаймоннинг ҳикматлари китобида шундай оятлар бор, “Сени зинокордан, тилёғлама бузуқ аёлдан сақласин. У ёшлигидаги умр йўлдошини ташлаб, Худо олдида берган аҳдини бузган. Унинг уйи ўлимга, йўллари эса ўликларнинг олдига олиб боради. Унинг олдига борган қайтиб келмайди, ҳаёт сўқмоқларига етмайди.” Эски Аҳд китобида зино халқнинг Худо билан руҳий муносабатини тасвирлашда ҳам ишлатилган. “Исроил тош ва ёғочдан ясалган худоларга сиғиниб, зино қилган эди.”

Бу гуноҳлар нафақат оилани балки инсоннинг Худо билан муносабатини ҳам бузади.

Телеграм || Инстаграм || TikTok




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Телеграм || Инстаграм || TikTok


Бойлик, Жинсий Алоқа ва Қудратдан ҳам Яхшироқ

Шундай экан, олдингидай имонда қатъиятли бўлинглар. Шунда буюк мукофот оласизлар. (Ибронийлар 10:35)

Дунё бизга таклиф қиладиган нарсалар олдида Худонинг бизга берадиган мукофоти қанчалик бебаҳо эканлиги ҳақида фикр юритишимиз керак. Агар бу ҳақида ўйламасак, бошқалар каби дунёни севиб улардек яшаймиз.
Масалан, дунёни ҳаракатга келтирадиган нарсаларни олайлик, Худо билан яшаш улардан қанчалик яхшироқ эканлиги ҳақида ўйлайлик. Дунёдаги пул, жинсий муносабат ёки қудратни олиб, уларни ўлим билан боғлаган ҳолда фикр юритайлик. Ўлим буларнинг барига хотима ясайди.

Агар сиз шулар учун яшаётган бўлсангиз, кўп нарсага эришмайсиз, бир куни буларнинг баридан айриласиз.

Аммо Худонинг хазинаси анчагина буюкроқ ва абадийдир. У ўлимдан кейин ҳам қолади. У бойликдан кўра яхшироқ, чунки ҳамма бойлик Худода ва У бизнинг Отамиздир. Биз эса Унинг меросхўрларимиз. “...Буларнинг ҳаммаси сизники. Сизлар эса Масиҳники, Масиҳ эса Худоникидир” (1 Коринфликлар 3:22-23).

У жинсий алоқадан ҳам яхшироқ. Исо Масиҳ ҳеч қачон жинсий муносабат қилмаган, ва дунёда яшаб ўтган энг тўлиқ ва мукаммал инсон бўлган. Жинсий муносабат бу буюкроқ муносабатнинг ва лаззатнинг сояси, яъни тасвиридир. Унинг олдида энг ажойиб жинсий алоқа ҳам эснаш каби зерикарли бўлиб қолади.
Худонинг мукофоти қудратдан кўра яхшироқ. Бу дунёда Қудратли Худонинг фарзанди бўлишдан ҳам буюкроқ қудрат йўқ. “Биз ҳатто фаришталарни ҳам ҳукм қиламиз-ку! Шуни билмайсизларми?!” (1 Коринфликлар 6:3). “Ғолиб келганларни Мен ёнимда, тахтимда ўтиришга ҳақли қиламан. Зотан, Мен ҳам ғолиб келганимда Отам Худо билан бирга Унинг тахтида ўтирдим” (Ваҳий 3:21).

Шундай қилиб биз ҳам ғолиб келсак, У билан бирга тахтда ўтиришга ҳақли бўламиз. Худо билан бирга ҳаёт кечириш дунё таклиф қиладиган нарсалардан кўра яхшироқ.

Буни ҳеч нимага таққослаб бўлмайди. Худо ҳар сафар ғалаба қозонади. Лекин, биз унга эга бўламизми? Биз бу дунёнинг кўзларимизни қамаштирадиган транс ҳолатидан уйғониб, чинакамига ҳақиқий, чексиз қийматга эга ва абадий қоладиган нарсани кўриб, ишониб ундан завқланамизми? Гап мана шунда.

Джон Пайпер

Телеграм || Инстаграм || TikTok




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Телеграм || Инстаграм || TikTok

20 last posts shown.