"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


"Муштум" ҳажвий, танқидий журнали
Админ: +998998731313
Мурожаат учун: @mushtumgabot
Реклама хизмати: @Rek_musht
Ижтимоий тармоқлар:
https://taplink.cc/mushtumjurnali
Бизнинг материаллардан фойдаланганда олинган манбани кўрсатиб ўтишни унутманг❗️

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Ишбилармон кишилар" фильмидан

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

БАҚБАҚАЛИ КОМИССИЯ

Ҳажвия


Эндигина иккинчи синфга кўчган пайтларимиз.
Ўқитувчимиз эллик ёшдан ошиб қолган, овозида аллақандай ғириллаши бор одам эди. Сал катта бўлиб билишимча, шу устоз педагогика деган фаннинг академиги эмас, нақ пири бўлиб кетган эканлар. Танаффус пайтида бизга қўшилишиб чиллак, қувалаш, ҳақиргий ҳам ўйнаб кетаверардилар. Уйга вазифани яхши тайёрлаб келсак ўғил болаларни, “Ҳа, бўтам!”, “Ҳа, қўчқорим!”, қизларни эса, “Энов қизим!”, “Додов қизим!”, “Попук қизим!”, “Оймомо қизим!” деб эркалар эдилар.
Эҳ, ўша пайтлар баҳо учунмас, синфнинг ўртасида ерга қараб “пхх...”, “пхх...” деб кулиб, қийшанглаб шу мақтовларни қабул қилиш учун ўқирдик. Ҳарҳолда мен шундай эдим. Бир куни навбатдаги дарсга ўқитувчимиз бир семиз қоп-қора одамни бошлаб кирдилар. Ҳалиги одам шунақа семизки, бақбақаси осилиб сал кам кўкрагига тушай деб қолган, юрганда бақбақа жонивор шалпиллаб, димоғиданми-ей, аллақаерларидан “гурк-гурк” этган товуш чиқарди. Ҳаммамиз ўрнимиздан туриб, “Ас-сало-му алай-ку-ум!” дея чувилладик. Ҳалиги одам бош ирғаб қўйди-ю, папкасини кўкрагини пастроғи – қорнининг устироғига қўшқўллаб босиб, тўғри охирги партага йўл олди.
– Ваалайкум ассалом! Ўтиринглар! – ўқитувчимизнинг мулойим буйруқларидан бутун синфни шитирлаш, ғичирлашга тўлдириб ўтирдик. Ўқитувчимиз ўқув тахтаси (доска) олдида гап бошладилар. – Болаларим, мана, ҳамманггиз она ватанимиз – буюк совет иттифоқи қўйнида ўсиб, улғаймоқдасизлар, мактабда ўқияпсизлар. Бугун сизларни билимларингизни текширгани районимиз марказидан ўртоқ Фалончиев келганлар.
Ҳамма бурилиб ўша бақбақаси осилиб турган фалончиевга қаради. Фалончиев лабларини жилмайганга ўхшатиб ёйиб олган, лекин башараси жиддий, ўқитувчимизга тикилиб ўтирибди. Шу пайт бир синфдошимиз:
– Эй, малим, бу камиссиямас, қора поччам – халамди эри. Жолпактебада туради, ҳар доим уйга кеб отамминан орақ ичади, акам эков ўлиб буларга забирдан болиқ ушлаймиз! – деб қолди.
Ўқитувчимиз шарт ўқув тахтаси томонга бурилди, биз нима бўлаётганига тушунмасдик. Ўқитувчимизга қараб турибмиз, у кишининг елкалари дир-дир титрайди. Жимликни ҳалиги синфдошимизни чириллаб йиғлаши бўлди. Ҳаммамиз ўша ёққа бурилдик. Комиссия амаки сифдошимизни қулоғидан бураб, сал кам ердан кўтариб олганча силкирди.
Ўқитувчимиз “Фалончи ака, фалончи ака!” деганча комиссияга яқин борди. У эса:
– Уйинг куйгурди боласи, шуни сеннан биров сўрадима, а? – деб синфдошимизни қулоғини қўйиб юборди-ю, шаҳд юриб синфдан чиқиб кетди.
У чиқиши билан ўқитувчимиз қаҳ-қаҳ уриб кулиб юбордилар. Ўнг қўли билан ҳалиги синфдошимизнинг бошини силар, иккинчи қўли билан қорнини ушлаб эгилиб ҳо-ҳолаб куларди. Серрайиб пича қараб турдик-да, гап нимадалигини тушунмасак ҳам ўқитувчимизга қўшилиб хиринглашни бошладик.
Биз ўқитувчимиз билан бирга ўйнаб, бирга кулар эдик.
Бақбақали комиссияни қайтиб умуман кўрмадим.

Зафаржон ПЎЛАТОВ. Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

5.2k 0 23 10 98

«Ким олади-ё шугинани-ё – 2025» танловига

ЗАМОНАМДАН АЙЛАНАЙ


Замонамдан айланай,
Шу кунларга етказди.
Кўп йиллик дил ғуборин,
Қисқа вақтда кетказди.

Асфальт бўлди кўчамиз,
Ойнадайин ялтирар.
Икки томони гулзор,
Ҳар томон хуш бўй тарар.

Субҳидам ва шом чоғи,
Мошин ўтар сув сепиб.
Шинам уйлар оқланган,
Кўчамизга берар зеб.

Чироқдан-ку ташвиш йўқ,
«Махсус» линия тортилган.
Ҳар битта симёғочга,
Битта қандил осилган.

Сув десангиз бемалол,
Навбатни ҳам унутдик.
Ҳовузлар ҳам лимо-лим,
Рост гап, балиқ бўп кетдик.

– Қайси кўча дейсиз-ми,
Бу сир… секин айтайин.
Ҳокимнинг кўчасидан,
Уй олганман атайин…

Эгамназар СОҲИБНАЗАРОВ.
Тожикистон Республикаси

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


"Ким олади-ё, шугинани-ё 2025" танловига!

“УРУШ ҚАТНАШЧИСИ”

Ҳаётий ҳангома


Шифокор кўригидан ўтиш учун тиббиёт муассасасига бордим. Қирққа яқин киши навбатда турибди. Кўпчилиги ёшлар. Ёшим олтмишга яқинлашган бўлса ҳам ҳеч ким навбат берай демайди. Аксига олиб ҳамширалар таниш-билишларини навбатсиз кирита бошлади. Шундан жаҳлим чиқдими, шифокор эшигини қаттиқ ура бошладим. Бирдан бир ҳамшира чиқиб жаҳл-аралаш деди:
– Ким эшикни тақиллатаяпти?
– Мен!
– Нега бунчалар тақиллатаяпсиз?
– Эшикка “Уруш қатнашчилари навбатсиз киритилади” – деб ёзиб қўйибсизлар-ку, нега мени навбатсиз киритмайсиз?
Ҳамшира сал юмшагандай бўлиб, “Киринг”, – деди.
Шифокор обдон текшириб, хулосаларни ёзиб бўлгач, сўради:
– Ака, қайси урушда қатнашгансиз?
– Мен ёлғон гапирмайман, ука. – дедим нимтабассум билан. – Тўғрисини айтсам, бир ҳафтадан бери уйда ун йўқ. Шунинг учун эрталаб хотин билан роса урушиб, урушдан чиқиб, шу ерга келдим. Бугун ун топиб бормасам, яна уруш бўлиши аниқ!
Хонага бирдан кулги жаранглади. Шифокор-у, ҳамширалар “уруш қатнашчиси”ни кулги билан кузатиб қўйишди.

Пўлат МАНСУР.
Навоий вилояти, Қизилтепа тумани.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

7.2k 0 37 12 104

''Ким олади-ё, шугинани-ё-2025'' танловига

ОЙЛИКЖОН!


Чўнтак таги кўринди, рўзғорда кўп камчилик,
Сенга ета олмасдан сарсон бўлди кўпчилик,
Сен келсанг шодмиз, йўқса, кўнгулларда ғамчилик,
Изларингга кўз тикдик, кўринасан айт, қачон?..
Бунча кўп соғинтирмай келақолгин, ойликжон!

Ҳали сен келмасингдан, ҳисобинг бўлди тайин,
Камомадлар жуда кўп, қўлда қолишинг қийин,
Шилдираган товшингдан ўзгинам айланайин,
Бир ойдан ошиб кетди, ҳидинг унутди ҳамён,
Бунча кўп соғинтирмай келақолгин, ойликжон!

Ўттиз кунда бор-йўғи бир бор йўқлаб келасан,
Ўйинқароқ такадек ўйнаб-шохлаб келасан,
Фақат, шу... уч-тўрт кунга бизни шодлаб келасан,
Бунчалар “қилтириқ”сан, бўлгин семиз, “мойлик”жон,
Бунча кўп соғинтирмай келақолгин, ойликжон!

Пластикни текшириб, халак бўлар жонимиз,
Э... кўп соғинмас эдик, бўлганда имконимиз,
Ахир, сенга боғлиқда – гўшт, сув, ҳатто нонимиз,
Кечиксанг, бизлар майли, ичикади болажон,
Бунча кўп соғинтирмай келақолгин, ойликжон!

Гулшода ОЛИМЖОН қизи.
Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

8.6k 0 117 32 92

Forward from: OPEL Uzbekistan
Shahar aylanasizmi, tabiat qo'ynida sayr qilasizmi, farqi yo'q, Mokkada jamiki qulayliklar mavjud. Ko'ngilochar-axborot tizimlari jamlanmasidan tortib, kop qiralli keng ichki interyerigacha. Mazkur ajoyib yo'ltanlamas zamonaviy haydovchilarning ehtiyojlarini qondirish uchun yaratilgan.

☎️ +998 55 503 24 44
📍 Manzilimiz: Toshkent shahri, Farg'ona ko'chasi, 147-uy

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Независимо от того, передвигаетесь ли Вы по городу или выбрались на природу, Mokka имеет все необходимое для комфортного вождения. От интуитивной системы информационно-развлекательного комплекса до просторного и универсального интерьера, этот внедорожник создан для удовлетворения потребностей современных водителей.

☎️ +998 55 503 24 44
📍 Aдрес: г.Ташкент, ул. Фергана, 147


САҲАРХАНДА

Уяли алоқа оператори раҳбарига телефон қўнғироғи орқали шикоят тушибди:
— Алло, сизни ходимларингиз шанба куни тушдан кейин умуман гўшакни кўтаришмайди!
Раҳбарнинг жавоби:
— Бир нечта ходимларим гўшакни талашиб жанжаллашишади. Душанба куни эрталаб ғолиб чиққан ходим гўшакни кўтаради.

* * *
Хориж хабарларидан:

Фермада яшайдиган товуқ 5 килограм келадиган тухум қўйибди.
Журналистлар товуқдан сўрашибди:
— Бунга қандай эришдингиз?
Товуқ:
— Бу сир! – дебди.
Журналистлар яна сўрабди:
— Келажакдаги режангиз қандай?
— 7 килограмлик тухум қўйиш, – дебди товуқ.
Журналистлар хўрозни ёнига келиб, ундан сўрашибди:
— Сизнинг режаларингиз қандай?
Хўроз дебди:
— Фермадан туяқушни тезроқ йўқотмоқчиман!

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

9.1k 0 52 11 103

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Келинлар қўзғолони» спектаклидан

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook

11k 1 42 45 39

“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

АЛДОҚЧИ ШОҚОЛ


Шоқоллар, ўтлоқда тўдаси,
Изғирди қишлоқда биттаси.

Бехос катта бўёқ идишга,
Тушди улгурмаёқ қочишга.

Хайрият бир кимса кўрмади,
Қинғир ишин сеза билмади.

Қора буёққа бўялиб, қаранг,
Тўдасига қўшилди аранг.

Кўришган шоқоллар ҳайратда,
Шоқолвой қолдирди ғафлатда.

У ўзини-чи ошкор қилмади,
Шериклари таний билмади.

Тўпланиб бир гала шоқоллар,
Тўдабоши-ю, оқсоқоллар.

Уни илоҳий қудратли ўйлаб,
Тўдаларига сардор сайлаб,

Кўнгиллари жойига тушди,
Шоқолвойни иши юришди...

Бир куни ҳаво айниб қолди,
Момақалдироқ ташвиш солди.

Ёмғир ёғиб, бўлди кучли сел,
Барча шоқол бўлди жиққа ҳўл.

* * *

Алдоқчи шоқол жуни ювилди,
Риёкор тез тўдадан қувилди.

Ҳаким КАМОЛОВ.
Бухоро вилояти, Шофиркон тумани

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Кийимга қараб баҳо берманг!"

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook




“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ.
Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook

11.3k 1 73 48 154

Қишлоқдагилардан кўнглим совуб, энди ҳеч кимга маслаҳат бермай қўйган кунларимда меҳнат таътилига чиқайдиган вақтим келиб қолди. Таътилга чиққанимдан сўнг эса ойлигимга қўшилиб чиққан “отпускной” пулидан чўнтагим семириб кетди. Тўғри, мен бу пулни банкка қўйишлигим, кичикроқ ошхонага инвеститция киритишим, криптовалюта сотиб олишим ҳам мумкин эди. Аммо ҳозирги алғов-далғов замонда буларнинг ҳеч бирига тикилган пул ўзини оқламаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам кеч тушгач, хотинга қараб шундай буйруқ бердим:
– Эртага тонг саҳардан уйғонгин-да, оғилхонани ялтиратиб супуриб қўй. Бу пулларга тўртта қўй олиб келмасам, ишлатилиб кетади!

Абдулла ОМОН, Термиз шаҳри

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

11.2k 0 38 17 204

Танловга

“ТЎРТТА ҚЎЙ”

Ҳажвия


– Пул кимники? Уники! Хоҳласа қўй олади, хоҳламаса мол олади! Ёки ҳеч нарса олмай ж-е-е-е-е-б жотади! Унинг пул топишига ёрдам бериб қўйган жойингиз борми?!
Менга қишда қизил қор ёғибди дейишса ишонаман. Абдурайимнинг сигири қўчқор туғубди деса ҳам ишонаман. Аммо язна (почча) деган мавжудот хотинининг уруғи билан апоқ-чапоқ бўлиб, туғушганларидан ҳам зиёда бўлиб кетган, деб айтишса, кечирасиз-у бу гапга ўлсам ҳам ишонмайман! Бўлмаса 5 йил муҳожирликда юриб уч-тўрт сўм пул ишлаб қайтган қайнимга пулини қандай ишлатса тезроқ кўпайишини маслаҳат берганимда хотинимдан шу гапларни эшитиб ўтирармидим. Аксига олиб бу қайни ука дегич ношуд қора терга ботиб йиллаб тўплаб келган пулини нима қилди денг? Йигирма бош қўй олди!
Бу ҳам майли, қайни дегани қозонга солиб қирқ йил қайнатса қони қўшилмайдиган бир нарса. Аммо жон жигарим – амакимни қилган қилиғини кўрмайсизми? Камбағалнинг қўлига бир сўм тушмасин экан-да! Эккан пиёзи 10 йил деганда бир марта мўмайроқ пул бўлган пайтда пулларини банкка қўйиш, кичиккина дўконми, ошхонами очиш ҳақидаги берган маслаҳатимга амал қилмай у ҳам бир сурув қўй олди!
Мана шу воқеалардан фиғоним фалакка чиқиб юрган бир пайтда яхшиямки дўстим Алишер улфатчиликка чақириб қолди. Дўстимнинг укаси кўп йиллик урунишлардан сўнг ваниҳоят Американинг “сентири”га ишлагани кетганди. Борганидан яхши ўтлоққа жойлашиб олган шекилли бугун акасига ўн-ўн беш дона “кўки”дан юбориб, таниш-билишларни чақириб Худойи қилиб юборинг деб тайинлабди. Шу сабабли ҳам дўстимнинг уйида роса яйрадик. Зиёфат тугагандан сўнг эса астойидил яхшилик қилиш мақсадида дўстимга ҳам қолган пулларни нимага ишлатиш бўйича фойдали маслаҳатларимни бердим. Аммо у берган маслаҳатларимни биттасини ҳам инобатга олмади. “Сен ҳам бошқаларга ўхшаб қўй олмасанг керак ҳарҳолда?!” деб сўраганимда эса, у менга шундай деб жавоб қайтарди:
– Қўй олиб эсимни жепманми?! Қайси аҳмоқ шу замонда топган пулини майда-чуйда қўзига сарфлайди?! Ҳозир пулнинг бари ҳўкизда! Бу пулларга оғилхонани тўлдириб буқа оламан!
Ўзингиз айтинг, уларнинг шу ишларидан ранжимай бўладими? Ўқиган, олий маълумотли инсон сифатида қишлоқдошларимни қўй-қўзидан қутқара олмасам кейин виждончам қийналиб юрмайдими? Ахир мен ҳам кўп йиллардан бери шу қишлоқнинг тузини жалаб катта бўлган жигит бўлсам! Аксига олиб миямда ортидан триллионларни эргаштириб келадиган “ғиж-ғиж” бизнес ғоя бўлса-ю, чўнтак Ойша холанинг айвонидай очилиб ётса, кишига баттар алам қилар экан!
Шундай кунларнинг бирида қишлоғимиздаги зиёли деб билганим мулла бобонинг пешонасига ҳам бахт қуши қўниб қолди. Ҳокимиятдагилар унинг қишлоқдаги обрў-эътиборини инобатга олган ҳолда медал билан тақдирлаб, медалга қўшимча равишда бир дунё мукофот пули ҳам ажратишди. Мен эса бундан қувониб, ниҳоят маслаҳатимга амал қиладиган одам топилганидан хурсанд бўлиб мулла бобонинг олдига югурдим. Унга пулларини банкка топшириб, икки карра кўпайтириб олиши мумкинлигини маслаҳат бердим.
– Астағфируллаҳ! Тавба, денг жигар, тавба денг! Банкнинг пули рибо-ку! Кредит ҳаром! Рибо – ҳаром! Мендек одамга шундай ҳаром ишни қилишга маслаҳат бергани уялмадингизми, биродар?! Мен ҳали шу ёшимгача томоғимдан гуручнинг бир донасича ҳаром луқма ўтказмаганман! – деди мулла бобо мендан ранжиб. Унинг бу гапидан мен ҳам ранжидим. Одамларга яхшилик ёқмайди ўзи. Томоғидан битта гуруч донасичалик ҳаром нарса ўтмаган эмиш! Кошки, чўнтагида бир сўми йўқлигидан бутун бошли суннат тўйни кредитга қилган Нажим домланинг тўйидаги қозон-қозон ошни бир дона гуручи қолмагунча еб тугатганини кўрмаган бўлсам! Бу тўйни кредитга қилинганлигини эса Тошмат кар ҳам эшитганди!


“КИМ ОЛАДИ-Ё, ШУГИНАНИ-Ё – 2025”
ТАНЛОВИ ҚАТНАШЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Январь ойи танлови ғолиблари билан танишинг:


“Энг ғаройиб карикатура” номинацияси бўйича –
Ойбек НОРҚУЛОВ (52 фоиз), Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани.

“Энг кулгили ҳаётий ҳангома” номинацияси бўйича –
Зафаржон ПЎЛАТОВ (57 фоиз), Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани.

“Энг тиғдор ҳажвия” номинацияси бўйича –
Феруза САЛХОДЖАЕВА (67 фоиз), Тошкент шаҳри.

“Энг зўр ҳажвий шеър” номинацияси бўйича –
Ҳасан АБДУВОҲИДОВ (33 фоиз), Сирдарё вилояти.

“Энг кулгили ҳолат фотоси” номинацияси бўйича –
Ислом АСИЛБЕКОВ (54 фоиз), Наманган вилояти, Чуст тумани.

Эслатма: Қадрли ҳажв ихлосмандлари! Отингизни қамчиланг

“Энг долзарб фельетон”
“Энг ажойиб ҳажвий видеоролик”


номинациялари бўйича ҳеч ким иштирок этмади. Иштирок этинг, ғолиб бўлинг!
Битта иштирокчи бошқа номинацияларда ҳам қатнашиши мумкин.

Ижодий ишларингизни Муштумга мурожаат ботимизга йўлланг:
👉 @mushtumgabot

ҒОЛИБЛАРНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

ҲАММАГА ОМАД!

“Муштум” бобо

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


АФЕРИЗМЛАР – 5

* * *
Кимки ҳамма нарсани биламан деса, демак, у ўзи ҳақида ҳали кўп нарсани билмайди.

* * *
Гуноҳсиз банда бўлмайди. Лекин гуноҳини энг кўп яшира олган бандаларни биз тақводор деб атаймиз.

* * *
Ҳар бир кичик ёлғонимиз биз йиллаб тўплаган бизга бўлган катта ишончни йўқотади. Ишонч йўқолган жойда садоқат ўзимизни ўзимиз аллалайдиган сафсата, холос.

* * *
Ёшлигингда ошхонага мижоз бўласан, қариганингда – дорихонага.

* * *
Истеъдодсиз одам бўлмайди. Айрим истеъдодсиз машҳурлар-чи, дерсиз? Улар ижодда истеъдодсиз, лекин ўзини ўзи машҳур қилишда – ўта истеъдодли!

* * *
Уйни васият қилиш мумкин. Лекин ҳеч қачон курсини васият қилиб бўлмайди.

* * *
Ҳар қандай ҳаром бойликнинг илдизи халқнинг жигаридан қон ичади.

* * *
Ҳалол раҳбар ишлаб чарчамайди, ҳиёнатлардан чарчайди.

* * *
Битта луқма ҳаромни ҳазм қилган одам, битта туяни бемалол ютиб юбора олади.

* * *
Ишламасдан тишлаганни кишнашини қара!..

* * *
Бўрининг бўрига садоқати ўлжанинг устида синалади.

05.02.2025.

Носиржон ТОШМАТОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

14.4k 0 149 23 107

САҲАРХАНДА

— Салом!
— Привет!
— Аҳволингиз қандай?
— Спасибо. Хорошо. Как ваши дела?
— Яхши! Сиз ўзбекмисиз? 
— Да!..
— Унда нега ўзбекча гапирмайсиз?
— Я по-узбекский понимаю, но не умею говорить...
— Мени итимга ўхшаркансиз-да...
— В смысле?
— Менинг итим ҳам тушунади, бироқ, гапира олмайди...

* * *
Ўзга сайёралик кундалигидан:
Биринчи Август. Корейслар сайёрамизга учиб келишди, уч соат деганда нанотехнология ёрдамида бункеримизни кодини бузиб киришди ва ҳаммамизга лапша тарқатишди. Лапша ширин экан, лекин ҳаммамизга етмади, шунинг учун корейсларни асирга олдик.
Иккинчи Август. Америкаликлар келиб бир соатда хаккерлар ёрдамида бункеримизни очиб, ҳаммага гамбургер тарқатди, гамбургер ширин экан, лекин ҳаммамизга етмади, шунинг учун америкаликларни ҳам асирга олдик.
Учинчи Август. Сайёрамизга ўзбеклар учиб келди, ўн минутда лом ва лопатка билан бункеримизни очиб киришди ва ҳаммамизни башарамизга лопатка билан уриб ташлашди ва корейслар билан америкаликларни қутқариб олиб кетишди. Лопатка аччиқ экан, лекин ҳаммамизга етди, ҳеч ким қуруқ қолмади.

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook

12.8k 0 117 25 264

#Диққат

БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯

ҲАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН
⭕️

✅ Коксартроз
✅ Гоноартроз
✅ Полиартрит
✅ Артрит
✅ Артроз
✅ Острехандроз

✅ Грижа

каби касалликларга қарши энг тезкор табиий ечим.

Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
Батафсил маълумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5

https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
⁉️Охиргача ўқинг

✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"ЯНГИ ҲОКИМ"

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Келинлар қўзғолони» фильмидан

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook

20 last posts shown.