Ҳадис илми мактабида якуний назорат имтиҳонлари ниҳоясига етди
Бугун Ҳадис илми мактабида якуний назорат имтиҳонлари тамомига етиб, талабалар ўз билимларини ёзма, оғзаки ва тест шаклида синовдан ўтказишди. Ҳар бир фан бўйича талабаларнинг савияси баҳоланиб, уларнинг йил давомида эришган натижалари сарҳисоб қилинди.
Яна бир ўзига хос жиҳат шундаки, Ҳадис мактаби катта ўқитувчиси Фахриддин Маманосиров 1-курс талабаларидан мустақил ишларини араб тилида қабул қилди. Талабалар “Мусталаҳул Ҳадис” фанидан бир мавзу бўйича кичик рисола ёзиб, уни устозлар ва талабаларга тушунтириб берди. Уларнинг ичидан Ўралов Абдулазиз ва
Тоҳиров Аҳмадуллоҳнинг мустақил ишлари бошқаларникидан ажралиб турди. Бу тажриба талабаларнинг илмий изланишга ва араб тилида фикр юритишга бўлган қобилиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Tiktok | YouTube