⚡️ Ҳар тонг кунимни синф гуруҳига хабар ёзишдан бошлардим. "Илтимос, бугун ҳамма дарсга келсин!"
Кўпчилик ўқувчилар қўшимча машғулотларга боргани сабабли, кеч келар, тун ярмигача дарс тайёрлаб, телефон ўйнаб, тонгга яқин ухлаб қоларди. Уни энди мен бу ёқда қолиб, ота-онаси ҳам замбарак отиб уйғотолмайди!
Фақат битта ўқувчим дарсга кеч қолмайди, қочиб кетмайди.
Шу ўқувчим нуфузли олийгоҳга ўқишга кирибди. Ҳамма хайрон. Ахир у ҳеч қачон қўшимча машғулотларга бормаган, мактабда ҳам аълочи ўқувчилардан эмасди-ку?!
Ҳамма дунёни ўз қаричи билан ўлчайди. Ҳамманинг ўз эътиқоди бор. Аммо ҳеч ким унинг ўқишга киргани сабабини тополмади.
Бунинг сабабини фақат мен билардим.
Ҳар тонг юрагимни ҳовучлаб ишга келарканман "Бугун нечта ўқувчим дарсга келмас экан? Қайси бири виждонлироқ эди? Қўнғироқ қилсам кўтарармикан?" -деган ҳадик билан хонамнинг эшигини очарканман, ортимдан ўша ўқувчим кириб келарди.
—Ассалому алайкум, устоз!
Кўнглим ёришиб кетарди. Иш кунимни бир марта ҳам сабабсиз дарс қолдирмаган ўқувчимни дуо қилишдан бошлардим. " Ё, Аллоҳ шу ўқувчимнинг йўлларини оч, ўзи истаган ўқишга кириб кетсин, нима ният қилса орзусига етсин!"
Ҳамма ўзича сабаб қидираётган шу кунларда мен дуоларим ижобатини кўриб турганимдан бахтиёрман.
Устозларнинг дуоси саодат калитидир
©Феруза Салходжаева
👉 https://t.me/muallimlarga