Телеграм ижтимоий тармоғида Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Мирзаева Нафиса Бахтиёр қизи томонидан қилинган видеомурожаати Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилди. Фуқаро Н.Мирзаева ҳозирги кунда Марғилон шаҳар, Янги Ҳаёт " МФЙ, Ғазал кўчаси 105 хонадонда уч нафар фарзанди билан яшаётганлиги аниқланди.
Ўрганиш давомида жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг 11.01.2025 йилги 1-1505-2301/110-сонли қарорига мувофиқ қарздор Мирзаев Азизбек Адиловичдан ундирувчи Режапов Мирзоҳид Собирович фойдасига 4 536 876 480 (Тўрт миллиард беш юз ўттиз олти миллион саккиз юз етмиш олти минг тўрт юз саксон) сўм миқдоридаги моддий зарарни ундириш, ундирувни А.Мирзаевга тегишли бўлган Марғилон шаҳар, Янги Ҳаёт " МФЙ, Ғазал кўчаси 105 хонадонга қаратиш, сотувдан тушган маблағларни М.Режаповга етказилган зарарни қоплашга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБга 16.01.2025 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган. Бюронинг “МИБ Портал” электрон дастури орқали ижро ҳужжатида кўрсатилган кўчмас мулкига 16.11.2024 йилда тақиқ қўйилган. Қарздорга тегишли Марғилон шаҳар, Янги Ҳаёт МФЙ, Ғазал кўчаси 105 хонадон 28.01.2025 йилда холислар иштирокида кўздан кечирилиб, тегишли далолатнома тузилган ва хатланган. Қарздор ЖИЭМда жазо муддатини ўтаётганлиги сабабли ундирув қонуннинг 67-моддаси тартибида 01.02.2025 йилда қарздорнинг ЖИЭМдаги иш ҳаққига қаратилган. 03.02.2025 йилда хатланган кўчмас мулкни баҳолатиш учун “Континент имкон баҳо”МЧЖга ҳужжатлари юборилган. МИБ Фарғона туманлараро судининг аризачи Мирзаева Нафисахон Бахтиёр қизининг мурожаатига асосан, дастлабки ҳимоя чораларини кўриш ҳақидаги 07.02.2025 йилдаги ажрими билан мазкур ижро иши суднинг якуний қарори қабул қилингунига қадар тўхтатилган.
Фуқаро Н.Мирзаева билан суҳбатлашилганда, Қувасой шаҳар судининг 11.01.2025 йилги 1-1505-2301/110-сонли қароридан норозилиги сабабли юқори турувчи инстанция, яъни Олий судга ёзма мурожаат қилганлигини маълум қилди.
Қонунчиликка мувофиқ суд ҳокимияти мустақил ҳисобланиб унинг қарорини фақат ундан юкори турувчи Суд органи томонидан қонуний баҳо беради.