❗️
МХХ собиқ терговчиси қамоқхонада 4та бармоғидан айрилдиАбдураҳмон Ташановнинг ёзишича, МХХнинг собиқ терговчиси, лавозимида ишлаган пайтида даҳшатли қилмишларни содир этгани айтиладиган Нодир Тўрақулов 22-сонли колониядаги цехда эҳтиётсизлик ортидан 4 та бармоғидан ажралган.
«Қабулимга келган бир неча адвокатлар собиқ МХХнинг ўз вақтида “Нодир худо” лақабини олган жаллоди Нодир Тўрақулов 22-сонли колониядаги цехда эҳтиётсизлик ортидан 4 та бармоғидан ажрагани ҳақида маълумот беришди.
Муҳтарам президентимизнинг шижоати туфайли жавобгарликка тортилган бу кимса ҳақида турли афсоналар юради. Эҳтимол, унинг қилмишларининг бир қисми қонун назоратидан четда қолгандир, унинг зулмини Яратганга ҳавола қиламиз» деб ёзди у Facebook'даги саҳифасида.
Нодир Тўрақулов 2018-йилнинг бошларида, президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида фаоллар билан учрашув вақтида МХХнинг вилоят бошқармаларидаги ходимларини кескин танқид қилганидан кейин қамоққа олинганди.
2018-йил октябрида Нодир Тўрақулов 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 81 млн сўм миқдорида (9,7 минг доллардан ортиқ) жаримага тортилганди.
Канал👉 @MrDoppi