Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 январь куни инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспорт ҳажмини ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда 17-январь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов раислигида олий таълим муассасалари томонидан беғараз кўмак, грант ва халқаро ҳамкорлик маблағларини жалб этиш бўйича ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан илк ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.
🇹🇷🤝🇺🇿 Бугун Тошкент шаҳридаги “МЭИ” миллий тадқиқот университети Федерал давлат олий таълим муассаси филиалида Ўзбекистон Республикаси Бурса фахрий консули доктор Али Баклан билан ўзаро ҳамкорлик масаласида илк учрашув ташкил этилди.
🏛 Учрашувда ижрочи директор Х.Далиев, филиалга ташриф буюрган А.Баклан билан асосий масала университет томонидан беғараз кўмак, грант ва халқаро ҳамкорлик маблағларини жалб этиш бўйича музокаралар олиб борди. Жумладан, Туркия ТОП олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, университет фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида TICA халқаро молия ташкилоти маблағларини йўналтириш бўйича алоҳида режа ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Университет ўқув-тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари А.Искендеров университет тўғрисидаги кенг қамровли маълумотни тақдимот қилди.
🇹🇷 А.Баклан университетда ёшларни таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар, қулай имкониятлар ва замонавий техник воситалар асосида жихозланган ўқув аудиториялар билан танишар экан, келажакда филиал учун Туркияда фаолият юритиб келаётган Халқаро ТОП олий таълим муассасалари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва TICA халқаро молия ташкилоти маблағларини йўналтириш бўйича бор имконияталарини қўллаган ҳолда яқиндан ёрдам беришини алохида таъкидлаб ўтди.