Mᴏʟɪʏᴀ ᴜᴢ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Молиявий билимлар
Асосий блог: @shohida_ibragimova
Курс бўйича: @Shohida_Ibragimova_admin
Реклама учун: @muxlisa_gan1yeva

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Сиз миллиардер бўла оласиз!

Мен Шоҳида Ибрагимова — молиявий саводхонлик бўйича эксперт, 99% ўқувчиларимни натижага чиқариб Гинес рекорлар китобига кирган ўзбек аёлиман
Сизни 23-24-25 — Апрель кунлари бўлиб ўтадиган «Миллиардер аёл» деб номланган очиқ дарсимга таклиф қиламан. Ҳамда қимматбахо совғаларни ютиб олиш имкониятини тақдим этаман!

Асосий совринлар:
— 5гр олтин қуймаси💰
— 5 млн сўм
💸
— 3 млн сўм
💸
— «Молиявий пархез» марафонига бепул қатнашиш имконияти
🤩
— «Молиявий пархез» марафонига 50% чегирма
🚀

Ундан ташқари, кўплаб видео дарслик ва қўлланмалар сизни кутиб турибти. Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг ва ўйин иштирокчисига айланинг!

👉 @milliarder_oyini_bot 👈

Бу имкониятни қўлдан бой берманг — бошқа бундай марафон ташкил қилинмайди!


Молиявий саводхонликни қайси йўллар орқали ўргангансиз?
Poll
  •   Курсда ўқиганман
  •   Китоблар ва YouTube орқали
  •   Умуман ўрганмаганман
81 votes


Қуйидаги жавоблардан қайсиси сизнинг молиявий ҳолатингизга энг мос келади?
Poll
  •   Молиявий саводхонман, пулни бошқара оламан
  •   Оз-моз тушунчам бор, лекин режали ҳаракат қилмайман
  •   Пулни қандай бошқаришни умуман билмайман
189 votes


Муваффақиятли инсонларда учрайдиган 10 та асосий фазилат

1. Ёлғон гапирмаслик.
2. Ўзига бўлган ишонч.
3. Тез мослашувчанлик.
4. Яхши инсонлар билан мулоқотда бўлиш.
5. Ўзини ва бошқаларни ҳурмат қилиш.
6. Атрофидаги инсонларга ёрдам бериш.
7. Билим олиш ва ўрганишга бўлган иштиёқ.
8. Адолатли ҳукм чиқариш.
9. Атрофида содир бўлаётган воқеаларни назорат қилиш.
10. Вақтни тўғри бошқара олиш.

📌 Бу фазилатлар устида ишлаш — ўз устида ишлаш демакдир.

@moliyauzbek


Forward from: Shohida Ibragimova🇺🇿
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сиз сўрадингиз — мен хўп дедим!

23-24-25 — Апрел кунлари шу каналимда сизлар билан БЕПУЛ КАТТА ОЧИҚ дарс ўтамиз!

Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади, энди бунақаси бошқа қайтарилмайди!

@shohida_ibragimova


Forward from: Shohida Ibragimova🇺🇿
Milliarder Ayol! Bu loyiham ko’plab insonlar uchun manfaatli bo’lishiga ishonaman!

Siz mendan BEPUL DARS so’radingiz endi tayyor turing bilasiz men darslarni tashkil qildim bo’ldi degani emas katta 🎁SOVG’ALAR🎁 ham tayyorlayapman! Hammasini tez kunda ma’lum qilaman faqat texnik ishlarni yakunlasak bas!

Ungacha ushbu havola orqali ro’yxatdan o’tib siz uchun tayyorlagan birinchi 🎁 ni qo’lga kiriting!

⬇️⬇️⬇️

https://t.me/Milliarder_Ayol_bot?start=TG


Сизни бой қиладиган 6 та актив

1. Ижтимоий тармоқлар: Instagram, YouTube, Facebook, Telegram. Тўғри юритилган саҳифа орқали сиз реклама, ҳамкорлик орқали даромад қилишингиз мумкин.

2. Кўчмас мулк. Ижарага бериш ёки таъмирлаб қайта сотиш. Вақт ўтиши билан қадри ошиб боради.

3. Қимматбахо буюмлар. Олтин, кумуш, нефть каби ресурслар инфляцияга қарши ҳимоя ҳисобланади.

4. Қимматбахо қоғозлар: Акциялар, облигациялар, ўзаро фондлар. Бозорни тушуна олсангиз, пул ишлаш имконияти катта.

5. Билим ва скилллар: IT, дизайн, маркетинг, тиллар, молия. Бу соҳалардаги тажриба орқали сиз ҳар доим пул ишлаш имкониятига эгасиз.

6. Шахсий бренд. Агар одамлар сизга ишонса ва сизни билишса, имкониятларнинг ўзи сизни топади. Бренд — бу XXI аср капитали.

📌 Пул ишлашни истасангиз, вақт ва энергияни тўғри жойга сарфланг.

@moliyauzbek


Forward from: Shohida Ibragimova🇺🇿
Энг яхши инвестиция

Агар сиз кунига 30 дақиқа китоб ўқисангиз, умрингизни ўртача 2 йилга узайтирган бўласиз.

Ўйқудан олдин телефон титкилаш ўрнига китоб ўқиш, уйқу сифатини яхшилаб, уйқусизликдан ҳалос бўлишга ёрдам бериши мумкин.

Китоб ўқиш орқали стрессни 68% га камайтиришингиз мумкин экан.

Мунтазам равишда китоб ўқийдиган бўлсангиз, диққатингизни жамлашингиз яхшиланиб, сўз бойлигингиз ошгани ва нутқингиз равонлашганини сезмай ҳам қоласиз.

Бунга асосий сабаб сифатида китоб ўқишнинг когнитив қобилиятларни сақлаб қолишга, хотирани мустаҳкамлашга, ақлий чарчоқни камайтиришга ва ҳатто Альцгеймер касаллиги ривожланишини олдини олишга ёрдам бериши кўрсатилади.

Китоб ўқиш ва уни тафаккур қилиш учун ажратилган ҳар бир дақиқа — келажагингизга киритилган энг қимматли инвестициядир.

Сиз китоб ўқишга вақт ажратасизми?

@shohida_ibragimova


Облигация ўзи нима?

Облигация — бу қарз мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғоз бўлиб, уни сотиб олган шахсга белгиланган фоизда даромад олиб келади.

💱 Қаерда сотилади?
Давлат, маҳаллий ва корпорация облигацияларига бўлиниб, асосан, фонд биржасида сотилади. Улар аҳоли, корхона ва ташкилотлар қўлидаги маблағларни тўплаш ва муайян мақсадларга йўналтириш учун чиқарилади.

📊 Фойдаси
— Фоиз тўланади.
— Муддат тугагач, сармоя қайтарилади.
— Баъзилари бошқа активларга алмаштирилиши мумкин (конвертация).

✅ Кафолатли ва кафолатсиз бўлиши мумкин.

📌 Қисқа муддатли облигациялар кўпроқ талабга эга ва нархи баланд бўлади.

@moliyauzbek


Бой ва камбағал инсонларнинг фарқи

Бу икки тоифа инсонлар ўртасида 3та асосий фарқ мавжуд.

1. Дунёқарашдаги фарқ. Бой инсонлар ҳар бир нарсанинг фойдали тарафини кўради, камбағаллар эса салбий.
Хулоса: бой кўлмакда ойни, камбағал эса лойни кўради.

2. Пул билан муносабат. Бой инсонлар пулни фақат сарфламай, уни кўпроқ топиш ва жамлашга интилади. Камбағаллар эса кўпроқ сарфлаш, ёки турли хил эҳтиёжларни қондириш ҳақида фикрлашади.

3. Илм ва ривожланишга интилиш. Бой инсонлар ҳаётда доимо янги билимлар олишга, ўзаро мулоқот ва тажриба орқали ривожланишга интилади. Камбағаллар эса кўп ҳолатларда ҳамма нарсани биламан деб ўйлайди.

📌 Бойлик ёки камбағаллик фақат молиявий ҳолат эмас, балки инсоннинг фикрлаш тарзи, ҳаётга муносабати ва ривожланишга бўлган интилишини ҳам акс эттиради.

@moliyauzbek


Молиявий ва маънавий билим учун тавсиялар

1. Асл бойлик нимада?
Бойлик – фақат пул эмас. Ҳаётдаги ҳақиқий қийматлар ҳақида.

2. Бой бўлишга шошилманг
Тез пулга эмас, барқарор ривожланишга интилинг.

3. Барака ва ризқ сирлари
Меҳнат муҳим, лекин ризқ баракаси ният ва қалб поклигида ҳам яширин.

4. Инвестиция ўзи нима?
Тўғри инвестиция қилиш ҳақида.

5. Бойлик харитаси
Орзу қилманг, режалаштиринг

6. Аёллар ишласа бўладими?
Аёллар учун молиявий эркинлик ва шахсий ўсиш ҳақида.

7. Молиявий саводхонлик ҳақидаги энг зўр китоб
Пулни бошқаришни ўргатадиган китоб.

@moliyauzbek


Пулнинг асосий 7 қонуни

Пул уни тўғри бошқара оладиган ва унинг қоидаларига риоя қиладиган инсонларни ёқтиради.

1. Танлаш қонуни. Ҳар бир инсон бой бўлиш ёки бўлмаслик йўлини ўзи танлайди. Кўпчилик эса баҳона излаб, ўз имкониятларини паст баҳолайди. Кўплаб муваффақиятли тадбиркорлар кичик ишлардан бошлашган.

2. Капитал қонуни. Асосий капитал – бу сизнинг даромад топиш қобилиятингиз. Пул ишлашнинг янги йўлларини изланг, кўп ишлашга эмас, самарали ишлашга уринганингиз маъқул.

3. Истиқбол қонуни. Ҳар қандай янги ишда даромад бирданига келмаслигини унутманг. Кам бўлса ҳам барқарор даромадни шакллантиришга ҳаракат қилинг.

4. Омонатни тежаш қонуни. Доимо даромадингизнинг 10% ини жамғаришни одат қилинг. Агар бу кўпдек туюлса, 1% дан бошланг ва босқичма-босқич оширинг.

5. Сармоя қонуни. Пулни бекорга сарфламанг. Сармоя киритишдан олдин, унинг хавфларини чуқур ўрганинг. Пулингиз сизнинг ҳаракатингиз ва вақтингиз самарасидир, уни ҳавога совурманг.

6. Сақлаш қонуни. Сиз қанча пул ишлаганингиз эмас, балки унинг қанчасини тўғри сақлаб қолишингиз муҳим.

7. Таҳлил қонуни. Молиявий ҳолатингизни мунтазам таҳлил қилинг. Буни йилда эмас, ҳафтада бир марта бажаринг.

📌 Пул қоидаларини тушуниш ва уларга риоя қилиш молиявий эркинликка олиб боради!

@moliyauzbek


Пулга оид 5 та кенг тарқалган хатолар ва уларнинг ечимлари

1. Жамғарманинг йўқлиги.
Ҳеч ким кутилмаган ҳолатлардан ҳимояланган эмас. Жамғармангизнинг йўқлиги сизни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин.
Ечим: Камида 6-9 ойлик харажатлар учун жамғарма яратинг.

2. Бюджет тузмаслик.
Ҳисоб-китобсиз сарфланган пул иқтисодий барқарорликни издан чиқаради.
Ечим: Ҳар ой учун бюджет тузинг ва харажатларингизни назорат қилинг.

3. Пул оқимини бошқармаслик.
Қанча кўп топсангиз, шунча кўп сарфлаш эҳтимоли ортади.
Ечим: Пул оқимингизни кузатиб, кераксиз харажатларни қисқартиринг.

4. Даромаддан кўпроқ сарфлаш.
Пул ва бахт ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик йўқ.
Ечим: Қисқа муддатли завқ учун ортиқча сарфлашдан қочинг.

5. Фақат майда нарсаларда тежаш. Кичик харажатларни камайтириб, катталарини эътиборсиз қолдирманг.
Ечим: Катта харажатларингизни таҳлил қилинг ва кераксизларини қисқартиринг.

📌 Оқилона бошқарилмаган пул кейинчалик жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Молиявий мустақиллик — бу режа, интизом ва тўғри одатлар натижаси!

@moliyauzbek


Forward from: Shohida Ibragimova🇺🇿
Қадрли миллеардерларим!

Табиат уйғониб, янги ҳаётга қадам қўяётган ушбу мўътабар кунларда барчангизни Наврўз айёми билан чин дилдан табриклайман! Ушбу қадимий байрам бизга бирдамлик, саховат ва меҳр-оқибат каби эзгу қадриятларни эслатади.

Баҳор барчамизга янгиланиш, ривожланиш ва юксалиш олиб келсин! Сизга ва яқинларингизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга файз-барака, ишларингизга муваффақият тилайман✨

Бу фасл нафақат табиат, балки қалбларимиз учун ҳам янгиланиш даври бўлсин! Олдинга қўйган мақсадларингиз сари дадил қадам ташланг, йўлингиз ёруғ, ишларингиз баракали бўлсин. Ҳар бир кунингизга Наврўздай файз, баҳордай илиқлик ёр бўлсин!

Наврўзи олам муборак бўлсин!

@shohida_ibragimova


Хотин-қизлар учун «Ҳамроҳ» дастури яратилди

Ҳамроҳ — Ўзбекистонда аёл тадбиркорларга бепул маслаҳат хизматларини кўрсатувчи илк компаниядир.

Ўзбекистон Президентининг аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш сиёсати доирасида ўз бизнесини ривожлантиришга интилаётган хотин-қизлар учун «Ҳамроҳ» дастури яратилди.

Ушбу лойиҳа аёлларга ўз бизнесларини ривожлантиришда ёрдам бериб, имтиёзли кредитлар ва грантлардан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Дастур Ўзбекистонда аёлларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга йўналтирилган.

@moliyauzbek


Бизнесни нолдан бошлаш учун асосий қадамлар:

1. Тадбиркорлик тафаккурини шакллантириш. Муваффақият позитив фикрлашдан бошланади. Ишонч ва дадиллик муваффақият сари йўлингизни очади.

2. Мавжуд имкониятлардан фойдаланиш. Ўзингиздаги кўникмалар, мавжуд алоқалар ва бепул ресурсларни ишга солинг. Минимал харажат билан бизнес бошлашнинг кўплаб йўллари мавжуд.

3. Даромадли соҳани танлаш. Маҳсулот ёки хизматингизга талаб юқори бўлган бозорни аниқланг. Одамлар эҳтиёжини ўрганиб, энг истиқболли йўналишни танлаш муҳим.

4. Бизнес-режа тузиш. Пухта ишлаб чиқилган режа ғоянгиз, мақсадли аудиториянгиз ва молиявий мақсадларингизни аниқ белгилайди. Бу бизнесингиз йўналишини аниқлаб, таваккалчиликларни камайтиради.

5. Брендингингизни яратиш. Бренд танилиши ва мижозлар билан алоқа ўрнатиш учун ижтимоий тармоқлар каби бепул воситалардан фойдаланинг. Яхши маркетинг — муваффақият калитидир.

6. Ўсиш жараёнида ўрганиш. Доимий ривожланиш ва янги билимларни ўзлаштиришга тайёр бўлинг. Бошқа тадбиркорлар билан тажриба алмашиш, муваффақиятли стратегияларни ўрганиш бизнесингизни тезроқ ривожлантиришга ёрдам беради.

7. Стратегик кенгайиш. Кичик қадамлар билан бошланг, бизнесингизни синаб кўринг ва кейин ўсишга сармоя киритинг. Даромадингизни бизнесни мустаҳкамлашга йўналтиринг.

Бизнесни бошлаш дастлаб қўрқинчли туюлади, аммо қатъият, аниқ стратегия ва мижозлар эҳтиёжларига эътибор қаратиш орқали муваффақиятга эришиш мумкин.

@moliyauzbek


Дунёдаги энг бой топ-10 инсонлар рўйхати:

1. Илон Маск — $335.2 млрд
2. Джефф Безос — $213.9 млрд
3. Марк Цукерберг — $210 млрд
4. Ларри Эллисон — $184.8 млрд
5. Бернар Арно ва оиласи — $170.8 млрд
6. Уоррен Баффетт — $160.3 млрд
7. Ларри Пейдж — $137.9 млрд
8. Сергей Брин — $132 млрд
9. Стив Балмер — $117 млрд
10. Амансио Ортега — $112.9 млрд

Миллиардерлар рўйхати мунтазам равишда янгиланиб борилади, чунки уларнинг бойлиги акциялар нархи, инвестициялар ва бозордаги ўзгаришларга боғлиқ холда ўзгариб туради.

Манба: Forbes

@moliyauzbek


Молияда асосий 8 та даромад оқими мавжуд:

1. Ойлик даромад — иш ҳақи ёки маош, меҳнат фаолияти учун олинадиган доимий даромад.

2. Тижорат фойдаси — товар ёки хизматни сотиб олиб, қимматроқ нархда сотишдан олинадиган даромад.

3. Фоиз даромади — депозит, облигациялар учун олинадиган фоизлар.

4. Капитал ўсиш (қиймат ошиши) — акциялар, мол-мулк ёки бошқа активлар вақт ўтиши билан қимматлашганда келадиган фойда.

5. Дивиденд даромади — акциялардан олинадиган фойда, компания фойдасининг бир қисмини акциядорларга тўлаши.

6. Ижара даромади — мулк (квартира, офис, ер, техника) ижарага берилганда олинадиган тўлов.

7. Роялти — муаллифлик ҳуқуқи, патентлар ёки бренддан фойдаланиш учун олинадиган тўлов.

8. Қолдиқ даромад — бир марта меҳнат қилиб ёки ресурс яратиб, кейинчалик доимий равишда даромад олишингиз (масалан, китоб ёзиш, онлайн курслар, франчайзинг).


Бу 8 та пул оқими турли стратегиялар орқали пассив ёки актив даромад келтириши мумкин. Тўғри йўналиш танланса, молиявий эркинликка эришиш осонроқ бўлади.

@moliyauzbek


Маркетингда ишлатиладиган 9та қудратли сўзлар:

1. «Сиз» — барча нарса мижоз учун.
2. «Бепул» — ким ҳам бепул таклифни рад эта олади?
3. «Чунки» — уларга сизнинг маҳсулотингингиз нима учун зарурлигини кўрсатинг.
4. «Рискдан ҳоли» — улар пулни ишонч билан беришади.
5. «Сир» — ҳар бир инсон махсус хизматни хоҳлайди.
6. «Тезкор» — пулни тезда қайтаришга ваъда бериш.
7. «Чекланган» — чекланганлик шошилиш ҳиссини яратади.
8. «Осон» — ҳеч ким мураккаблик ёки қийинчиликка учрашни хоҳламайди.
9. «Ўтказиб юборманг» — ўтказиб юборишдан қўрқиш ҳиссини пайдо қилади.

@moliyauzbek


Forward from: Shohida Ibragimova🇺🇿
Giveaway of 5 subscriptions Telegram Premium for a period of 3 months
Participation terms:
  • All subscribers participate in the giveaway
  • You must be a subscriber of 2 channels
  • End of giveaway: 10.03.2025 17:00

20 last posts shown.