Нок ширинчаси ҳақида биласизми?
🍐 Нок ширинчаси (листоблошка) – айрим ҳолларда нок барг бургаси хам деб аталувчи ушбу сўрувчи зараркунанданинг етук зотларида 2 жуфт қанотлар мавжуд бўлиб, яхши уча олади. Қанотлари йиғилганда танасининг катталиги 2,5-3 мм келади.
🌳 Урғочи ва эркак етук зотлари дарахт остидаги хазонларда ҳамда ёриқ ва пўкаклар ичида қишлаб чиқади. Қўшимча озиқланиш учун баҳорда жуда эрта уйғонади. Баъзан феврал охири – мартда уйғониб, нокнинг ёйилаётган куртакларига ҳамла қилади. Ўртача кунлик ҳаво ҳарорати +5 С° га етганда урчиш, +10 С° бўлганда тухум қўйиш бошланади. Қишлаб чиққан урғочи зот 30-40 кун яшайди ва 400-850 та тухум қўйиши мумкин.
🪺 Тухумларни куртак остига ҳамда пўстлоқ ёриқларига (чизиқларига) қўяди. Тухумлардан 6-23 кунда личинка очиб чиқади ва куртак барглари ичига кириб сўради. Натижада ширин суюқлик оқиб чиқиб, дарахтни ифлослантиради, чумоли ва арилар кўпаяди. Ўсимлик япроқларида фотосинтез жараёни ёмонлашади. Ривожланиш даврида нимфа 5 та ёшни бошдан кечи риб етук зотга айланади.
🍃 Мавсум мобайнида минтақамизда барг бургалари бешта бўғин бериб ривожланади. Барг бургачалари монофаг, фақат бир хил дарахт (нок) да ривожланиб, нокнинг ашаддий зараркунандасига айланган. Унинг таъсирида ҳосилдорлик пасайишида ташқари дарахтлар тезда қуриб қолиши ҳам мумкин.
😎😎😎😎😎😎
Мурожаат учун: 🌐 👉 @mobetcouz
📲Call-center: 55 500 26 00
📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube