😎
Умра зиёратчилари сайловда фаол қатнашмоқда📍27 октябрь. Маккаи мукаррама. "Ал-Алаям Элит" меҳмонхонаси.
🕋 Айни кунларда Саудия Арабистонида умра сафарида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари эрта тонгдан меҳмонхона фойесида ташкил этилган сайлов участкасига кела бошлади. Улар юртимиз тарихидаги муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сайловида қатнашиб, муносиб номзодларга овоз бера бошладилар.
⏺Сайловчилар ўзларининг конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда мамлакатимиз ва чет давлатларда ташкил этилган барча шарт-шароитга эга сайлов участкаларида овоз беряптилар. Маълумот учун, айтиш мумкинки ҳозирги вақтда 40 та хорижий давлатдаги мамлакатимиз дипломатик ваколатхоналарида 57 та сайлов участкалари ташкил этилган.
🗣Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳрида жойлашган Бош консулхонаси, хусусан Атташе, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Саудия Арабистони мутасаддилари билан мувофиқлаштирган ҳолда зиёратчиларимиз овоз беришлари учун Макка шаҳридаги “ал-Алаям Элит” меҳмонхонасида кўчма сайлов участкаси ташкил этилди.
✅ Сайлов қонунчилигига кўра, зиёратчилар учун сайлов бюллетенлари келтирилиб, яширин овоз бериш учун кабиналар ҳозирланди. Сайловга оид зарур маълумотлар жойлаштирилди.
🇺🇿 Бир сўз билан айтганда, муборак заминдаги ватандошларимизнинг сайловга оид ҳуқуқларини амалга ошириш учун барча шароит ва имконият яратилиб, жараён сайлов қонунчилиги талаблари асосида олиб борилмоқда.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲
OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️
YouTube | 📷
Instagram | 🔵
Facebook