⚡️РАСМАН: Абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади
✅ Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1️⃣Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда –Давлат хизматлари марказлари орқали.
2️⃣барча ҳудудларда:
– Ягона интерактив давлат хизматлари портали
– Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали.
Абитуриентлар бештагача таълим йўналишини танлаши мумкин
Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.
Магистратурага ва ўқишни кўчириш учун ҳужжатлар онлайн топширилади
Президент қарорига кўра, давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш, шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) орқали амалга оширилади.
❗️Магистратурага ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.
Шунингдек, қарор билан Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдоридаги мақсадли қабул параметрлари ажратилди.
Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:
👉 бакалавриат:
- кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.
👉 магистратура – 10 425 нафар.
👉 @xushnudbek 👈
__________________
Бизнинг расмий саҳифаларимиз|Мы в социальных сетях👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram