Posts filter


🇲🇲 Мьянма

Инле кўлидаги сувда сузувчи бозор — Мьянманинг энг ноёб ва жозибали туристик жойларидан бири ҳисобланади. Ҳар куни минглаб маҳаллий савдогарлар ва деҳқонлар ўзларининг махсулотлари — мева, сабзавот, кийим-кечак ва турли ҳунармандчилик буюмларини сотиш учун йиғилишади.

Ушбу бозорнинг энг ўзига хос жиҳатларидан бири — савдогарлар қайиқда юриб савдо қиладилар, бу эса бозорга янада романтик ва қадимий кўриниш беради. Бозордаги савдо ҳафтанинг маълум кунларида, кўчма тарзда турли жойларда ўтказилади, бу эса ҳар сафар янги таассурот ҳосил қилади.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇯🇵 Япония

TeamLab Planets TOKYO — Токио шаҳрининг Тойосу ҳудудида жойлашган бу халқаро ижодий жамоа teamLab томонидан яратилган ноёб рақамли санъат макони.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇵🇭 Филиппин

Панглао ороли Филиппиннинг Бохол провинциясида жойлашган. Орол ўзининг ажойиб қумли пляжлари, юқори даражадаги меҳмонхоналари ва бой биологик хилма-хилликка эга маржон рифлари билан машҳурдир. Шу сабабли, у Филиппиннинг энг асосий туристик манзилларидан бири сифатида тан олинган.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇹🇷 Туркия

The Land of Legends Kingdom меҳмонхонасидаги мўъжизавий оқшом.

The Land of Legends Kingdom Hotel – ҳақиқий мажмуа бўлиб, у ерда барча ёшдаги меҳмонлар учун мўлжалланган кўнгилочар объектлар мавжуд. Шунингдек, меҳмонхона ҳудудида йирик сув парки, шоппинг маркази ва концерт майдони бор. Ушбу жой Туркияга саёҳат қилувчи оилалар учун айни муддао.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇩🇪 Германия

Германиядаги миллий боғлар ҳайратомуз табиатни ўзида жамлаган. Бу ерда турли-туман флора ва фаунага гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Машҳур миллий боғлар:

• Берхтесгаден миллий боғи — Бавария тоғларидаги ажойиб манзаралар ва Кёнигзее кўли билан машҳур.
• Шварцвальд — нафақат миллий боғ, балки қадимий ўрмонлар ва ажойиб дарёлар ўлкаси.
• Саксон Швейцария миллий боғи — тош тоғлари, ажойиб кўприклари ва кўркам сайёҳлик йўллари билан машҳур.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇳🇴 Норвегия

Норвегияла силлиқ музликлар, ҳайратланарли фьордлар, баланд тоғлар ва чексиз яшил ўрмонлар уйғунликда мавжуд.

Жаҳонга машҳур Троллтунга ёки Прейкестолен каби баланд тоғ чўққиларига чиқиш, Гейрангер ёки Нерёйфьорд каби жойларда фьордлар бўйлаб қайиқ саёҳатлари, дунё даражасидаги лижачи ва сноубордчилар учун идеал шароитлар яратилган.

Норвегияда қутб ёғдуси “Аврора Бореалис”ни томоша қилиш ҳам асосий диққатга сазовор ҳодисалардан бири. Бундай ҳайратли кўринишларни Лофотен ороллари ёки Тромсё шаҳрида кўриш мумкин.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


🇭🇺 Венгрия

Будапешт – Европанинг энг диққатга сазовор шаҳарларидан бири бўлиб, унинг асосий рамзларидан бири – Балиқчилар минораси. Бу ўзига хос архитектура мўъжизаси Дунай дарёси қирғоғида жойлашган. У ердан бутун шаҳарни, жумладан, машҳур Маттиаш ибодатхонаси ва Дунай кўпригини томоша қилиш мумкин.

Балиқчилар минораси XIX аср охирида романтизм услубида қурилган бўлиб, унинг номи ўша замонларда бу ерни ҳимоя қилган балиқчилар жамоасидан келиб чиққан.

Тонгда бу жой алоҳида сўлим кўринишга эга бўлади: осмоннинг ранглари билан ёритилган шаҳар ва Дунай дарёси кўзни қамаштиради. Бу ер Венгрияга келган ҳар бир сайёҳ учун борадиган жойлардан бири.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


🇮🇹 Италия

Италиянинг Доломит Альплари — Европанинг энг гўзал тоғ тизмаларидан бири. Бу тоғлар Буюк Альп тизмасининг бир қисми бўлиб, ЮНЕСКО томонидан Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Доломит Альпларидаги тонглар, айниқса, осмондаги биринчи офтоб нурлари тоғ чўққиларини ёритган пайтда, ҳақиқий афсоналарга ўхшайди. Айниқса, кўллар яқинида ёки машҳур Трече Чиме ди Лаваредо тоғ тизмаси атрофида жуда чиройли манзаралар очилади.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


🇨🇳 Хитой

Гуллаётган азалиялар орасидан ўтган ажойиб йўл.

Хитойда гуллаб-яшнаётган азалиялар боғи мамлакатнинг табиий бойликлари ва диққатга сазовор жойлари орасида алоҳида ўрин тутади. Бу йўл нафақат табиатга хос кўркам манзаралар билан, балки хотиржамлик ва ҳаловат туйғуси билан ҳам машҳур.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


🇲🇻 Малдив ороллари

Ozen Reserve Bolifushi оролида ажойиб пушти кўйош ботиши.

Бу оролда сайёҳлар учун барча шароитлар мавжуд: люкс виллалар, шаффоф сувлар, экзотик коктейллар ва ажойиб флора ва фауна.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


🇷🇺 Қорачой-Черкесия

Қорачой-Черкесия Республикасининг марказий қисмида жойлашган Аркасар кўли — Архызнинг учта Дуккин кўллари орасида энг юқори ва энг каттаси ҳисобланади.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


🇨🇭 Швейцария

Швейцариянинг Гранд Каньони деб аталувчи Руинолта Каньонидаги (Ruinaulta) кузатиш майдончаси.

У Рейн дарёси яқинларида, асосан тоғлар билан ўралган, бой табиати ва турли ҳайвонлари билан машҳур. Майдончадан дарё, улкан тоғ тизмалари ва ўрмонларнинг ҳайратланарли манзараси очилади.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇮🇩 Индонезия

Сулавеси Малай архипелагининг бир қисми бўлиб, Катта Зонд ороллари гуруҳига киради. Бу орол ўзининг ўзига хос юраксимон шакли, ажойиб табиати ва бой маданий мероси билан машҳур.

Сулавеси ороли Индонезиянинг тўртинчи энг катта ороли ҳисобланади. У ерда тропик ўрмонлар, ноёб ўсимликлар ва ҳайвонлар турлари учрайди. Сулавесидаги кўплаб флора ва фауна эндемик бўлиб, уларни бошқа ҳеч қаерда учратиб бўлмайди. Маҳаллий аҳоли ўртасида кўплаб этник гуруҳлар яшайди, масалан, бугис, тораджал ва минахаса халқлари. Улар ўзининг ўзига хос урф-одатлари ва анъаналари билан машҳур.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇷🇺 Адигея Республикаси

Кавказдаги ажойиб жойлардан бири — Лагонаки платоси. Бу ерда яшил даштлар ва дарё водийлари тоғлар билан ўраб олинган. Плато ўзида тоғли йўллар, сирли ғорлар, мусаффо сувли кўллар ва фақат шу ерда учрайдиган эндемик ўсимликлар ва ҳайвонлар дунёсини мужассам этган.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


🇬🇷 Греция

Закинф - афсонавий гўзалликга эга орол. У ўзининг қуюқ ўрмонлари, олтинсимон қумли пляжлари, марвариддек яшил денгизи, оқ жарликлари, сирли гротлари ва ғорлари билан машҳур.

Закинф, шунингдек, Навангио пляжи (қароқчилар кемаси жойлашган жой) билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Бу орол сузиш, дайвинг ва кемаларда саёҳат қилиш учун ажойиб жойдир. Унинг табиати ҳар бир меҳмонга тинчлик ва ҳузур бахш этади.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇳🇱 Нидерландия

Гитхорн (Giethoorn) — Нидерландиянинг Оверэйсел провинсиясида жойлашган қишлоқ. У “Шимолий Венеция” ёки “Нидерландия Венецияси” деб ҳам аталади.

Гитхорннинг энг катта ўзига хослиги шундаки, бу ерда деярли йўллар йўқ, ва ҳаракат асосан сув каналлари орқали амалга оширилади. Бу ердаги табиат жуда тинч ва сокин бўлиб, саёҳатчилар учун идеал жой ҳисобланади.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


🇺🇸 АҚШ

Хантингтон-Бич — Жанубий Калифорниянинг Ориндж округида жойлашган шаҳар бўлиб, дунёнинг сёрфинг марказларидан бири сифатида танилган ва “Surf City USA” номи билан машҳур.

Бу ердаги пляжлар, ҳар йили ўтказиладиган халқаро сёрфинг мусобақалари ҳамда турли концертлар ва тадбирлар сайёҳларни ўзига жалб қилади. Шунингдек, шаҳар кўплаб табиий боғлар ва дам олиш масканлари билан бой.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


🇧🇷 Бразилия

Тунги Рио-де-Жанейро манзараси — бу ҳақиқий романтика ва шаҳарнинг ажойиб чироқларидан баҳра олиш имконияти.

Рио-де-Жанейро Бразилиянинг энг машҳур шаҳарларидан бири бўлиб, у ўзининг ажойиб манзаралари, машҳур Ҳалоскор Масиҳ ҳайкали, ҳамда карнаваллари билан дунёга машҳур.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


🇨🇭 Швейцария

Аскона ва Локарно — Швейцариянинг Лаго-Маджоре кўли қирғоғида жойлашган икки машҳур шаҳаридир.

Аскона бутун Швейцариядаги энг паст жойда жойлашган шаҳар бўлиб, у ўзига хос ҳашаматли курортлари ва тиниқ муҳити билан туристларни жалб қилади. Локарно эса кинофестивали билан дунёга машҳур бўлиб, тарихий ёдгорликлари ва гулзорлари билан ўзига хосдир.

Бу шаҳарлар ўртасидаги масофа жуда яқин бўлиб, уларни бир вақтда саёҳат қилиш жуда қулай.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic


🇰🇬 Қирғизистон

Тоо-Ашуу довони — Бишкек шаҳридан 135 км узоқликда, мамлакатнинг шимолий ва жанубий пойтахтларини боғловчи автомобил йўлида жойлашган ҳайратланарли жой.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉
National Geographic

20 last posts shown.