ЎзМУ ректори "ТИҚХММИ" Миллий тадқиқот университетининг 90 йиллик юбилейи тадбирларида иштирок этди
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ўзининг 90 йиллик юбилейини нишонлади. Юбилей доирасида қатор тадбирлар, конференциялар, шу жумладан, “Глобал иқлимга мослашган қишлоқ хўжалиги юқори технологияли тадқиқотлари тармоғи ва “CASCADE” ҳамкорлиги истиқболлари” мавзусидаги халқаро давра суҳбати ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Ректор экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ресурслари, озиқ овқат хавфсизлиги ва иқлим ўзгариши масалалари жаҳон ҳамжамияти, шу жумладан, олий таълим ва илмий хамжамиятнинг бугунги кунда эътибор қаратаётган долзарб масалаларидан бирига айланганини таъкидлади.
“CASCADE” билан дўстона ҳамкорликда ишларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Миллий университетининг етук олимлари ўзларининг илмий салоҳиятлари билан тадқиқотларини давом эттиришини, бу борада университетнинг моддий-техник имкониятлари етарли эканини қайд этди.
☑
O'zbekiston Milliy Universiteti