Ўзбекистонликларга электрон виза бериш тартиби фақат Ҳаж мавсумида тўхтатилганСаудия Арабистони Туризм вазирлигининг Кун.узъга маълум қилишича, ўндан ортиқ давлатлар, хусусан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун электрон визага мурожаат қилиш хизмати вақтинчалик, 23-апрелдан 9-июнга қадар тўхтатилган.
Бу саёҳат ёки умра мақсадида қиролликка бориб, ноқонуний Ҳаж қилишни олдини олиш учун кўрилган чора сифатида баҳоланмоқда. Бу муддат ичида Саудия Арабистонига саёҳат қилишни хоҳловчилар элчихона ёки ваколатли виза идоралари орқали ариза топшириши мумкин.
👉
https://t.me/militsya_uzbek