Россияда бўлиш муддатини узайтириш учун нима қилиш керак?Аввал хабар берилганидек, 1-январдан бошлаб визасиз режимда мамлакатга кирувчи хорижликлар Россия ҳудудида умумий ҳисобда уч ойдан ортиқ қололмайди. Бу муддат тугагандан кейин мамлакатга фақат келгуси календар йилида қайтиб кириш мумкин бўлади.
Бугун қонунчиликдаги ўзгаришлар кимларга тааллуқли эмас?Янги қоидалар яшаш учун рухсатнома (ВНЖ), патент, қочқинлик гувоҳномаси, меҳнат ёки вақтинчалик яшаш учун рухсатномага (РВП) эга бўлган, шу жумладан таълим олиш мақсадида Россияда бўлиб турган хорижликларга тааллуқли эмас. Шунингдек, Беларусь ва Жанубий Осетия фуқаролари ҳам мамлакат ҳудудида 90 кундан ортиқ қолишлари мумкин.
РФ қонунчилиги хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифалари учун вақтинчалик бўлиш муддатини узайтириш асосларини назарда тутади:
– чет элда яшовчи ватандошларни РФга ихтиёрий кўчиб ўтишга кўмак бериш бўйича Давлат дастурида иштирокчи бўлганлар ва уларнинг оила аъзолари;
– ЕОИИ давлатлари фуқаролари (ва уларнинг оила аъзолари), Россия иш берувчиси билан муддатсиз меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузганлар; – РФ фуқароси ёки Россияда доимий яшовчи хорижий фуқаронинг оила аъзолари;
– талабалар ва уларнинг оила аъзолари;
– патент асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ота-онанинг вояга етмаган фарзандлари.
Россияда бўлиш муддатини узайтириш учун РФ Ички ишлар органларига ёзма ариза билан мурожаат қилиш лозим. Буни, шунингдек, Россия ИИВнинг ФГУП "ПВС" ёки ММЦ “Сахарово” орқали амалга ошириш мумкин.
Ўртакашларнинг мамлакатдан чиқиб, қайта кириш бўйича маслаҳатларига амал қилиш тавсия этилмайди, чунки бу Россия ҳудудида бўлиш рухсатини узайтиришга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди!
Агар сиз Россияда бўлиш муддатини бузган бўлсангиз, ҳуқуқий мақомингизни тартибга солиш учун зудлик билан РФ Ички ишлар органларига мурожаат қилишингиз лозим. Шундай ҳолатда, 30 апрелга қадар чиқариб юбориш ёки киришни ёпиш чораларини қўлланилмайди.
@migrantlarhayoti