Migrant Mobile


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


💰 Россия SIM-карталарини тарқатиб пул ишланг! @migrant_mobile_partner_bot
📝 Саволлар: @migrant_mobile_bot
ℹ️ SIM бўйича ёрдам: @migrant_mobile_bot
🔝 Чиройли рақамлар: @mobile_market_bot
💬 Чат: https://t.me/joinchat/AAAAAFgIm9Ldx6kBCEq7IA

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


"Эртага тун ажойиб бўлади. Мен сизга ҳамма нарсани айтиб бераман!”

Трамп эртанги кун учун муҳим нарсани эълон қилди. Украинага қурол-ярогъ етказиб беришни тўлиқ бекор қилиш мумкин.


🦈 АҚШда эркак тошлар устида сирпаниб, акула ўлжасига айланишига бир бахя қолди


“4 кундан буён қиламан, ишламайди” – Янги Тошкентга ишга таклиф қилинганлар телефон рақам ишламаётганидан норози

Янги Тошкентни қуриш учун 8-15 млн сўм иш ҳақи билан 10 мингга яқин бўш иш ўринлари эълон қилинганди. Аммо фуқаролар бу бўйича кимга мурожаат қилишни билмаяпти. Хабарда кўрсатилган қисқа рақамлар эса ишламаяпти. Бандлик вазирлиги буни техник носозлик билан изоҳлаб, тегишли чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

8.4k 0 49 45 124

Дональд Трамп Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатишни муҳокама қилади

АҚШ президенти давлат котиби, Пентагон раҳбари ва миллий хавфсизликка масъул бошқа юқори мартабали амалдорлар билан Украинага ҳарбий ёрдамни етказиб беришни тўхтатиш ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилиши мумкин.

10k 0 4 23 84

💸 Россиядан Ўзбекистонга доллар ва рубль юбориш учун курслар

03.03.2025 Москва 15:45, Тошкент 17:45

Ўзбекистон карталарига сўм юборишда рубл курси:

• Tezda 141,33 (0) 👉🏻 Пул юбориш
• Sendy 140,60 (0) – промокод MIGRANTMOBILE 
• MilliyPay 140,01 (-1,97) комиссия билан ҳисоблаганда 👉🏻 Онлайн
KWIKPAY 139,30 (-2,47) 👉🏻 Иловани юклаб олиш
• Мир привилегий 139,10 (-3,00) – промокод migrantmobile
• Сбербанк (Ҳамкорбанк картасига) – 138,00 (0)

Пул ўтказиш тизимларидаги долларнинг рублга нисбати:

• MilliyPay (VISA картага) 90,13 руб (0) комиссия билан ҳисоблаганда 👉🏻 Онлайн
KWIKPAY 92,40 руб (+1,12) – промокод foydali 👉🏻 Иловани юклаб олиш
• Мир привилегий 92,60 руб (+0,85) – промокод migrantmobile
• Sendy 92,85 руб (+0,95)
• Золотая Корона 93,05 руб (+1,03)

@migrant_mobile
#курс


🏠 Москва вилоятида қонуний мигрантлар учун янги турдаги ётоқхона қурилди

«Домодедово 2» индустриал парк ҳудудида хорижликлар учун турар-жой мажмуаси очилади. У ерда 1,3 мингдан ортиқ ишчи яша олади. Ëтоқхонада икки ва тўрт кишилик хоналар, ошхоналар ва видеокузатув тизими мавжуд.

Москва вилоятида яна 5 та шундай мажмуа қурилмоқда. Ҳозирча янги норма фақат Москва вилоятида жорий этилган.

Энди, янги қоидаларга кўра, 30 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган омборлар ва тарқатиш мажмуалари ўз ишчилари учун ётоқхона билан бирга қурилиши керак. Бундай объектларга хорижлик оила аъзоларини олиб кела олмайди.

Обуна бўлинг 👉🏻 @migrant_mobile


🍎Новосибирскда ўзбек товарлари бозори очилди

“Азия-Сибир” савдо мажмуаси Ўзбекистондан Россияга маҳсулотлар экспортини соддалаштиради.

Очилишда иштирок этган Фарғона вилояти делегацияси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузди.

@migrant_mobile


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
50 минг сўмлик газ оласиз, 100 минг сўм "ўлпон"

Ўзбекистонда метанга навбатсиз киргизиш эвазига 100 минг сўм сўрашаётгани айтилган видео тарқалди.

@migrant_mobile

15.7k 0 76 41 128

Crocus’даги теракт бўйича тергов якунланди

"Ҳозир айбланувчилар ва уларнинг ҳимоячилари материаллар билан танишишга киришди", – деди Россия тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин.


Аввалроқ терактда айбланаётган Тожикистон фуқароларини қамоқда сақлаш муддати 24 мартгача узайтирилган эди.

@migrant_mobile


🇺🇸🇺🇿 АҚШдан Коста-Рикага депорт қилиниши режалаштирилган яна 10 нафар ўзбекистонлик ватанига қайтарилади

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, улар Нью-Йорк—Тошкент рейси билан олиб келинади.

24 февраль куни 7 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинганди.

@migrant_mobile


Манғистовда ис газидан заҳарланиб, вафот этганларнинг бир нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Аввалроқ, 2 март куни Басқудуқ қишлоғида бир оиланинг 7 аъзоси ис газидан заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат юз бергани, уларнинг 5 нафари вояга етмаган шахслар экани ҳақида ёзган эдик.

ФВВга кўра, фақат оила бошлиғи Ўзбекистон фуқароси бўлиб, у қозоғистонлик аёл билан оила қурган — уларнинг беш нафар фарзанди бўлган. Эркак Қозоғистон ҳудудида яшаш гувоҳномаси орқали истиқомат қилиб келган.

@migrant_mobile


⭕️ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги қурилиш майдончасида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди

"Фонтанка" хабар беришича, ҳодиса 28 февраль куни Стачек проспектидаги Красноселская—Калининская метро линияси учун қурилиш майдончасида содир бўлган.

Ўзбекистондан келган 34 ёшли муҳожир метро қурувчиси бўлиб ишлаган. У миграция рўйхатида турган.

Қурувчи экскаватор ишдан чиққач, уни ўзи таъмирлашга уринган. Бироқ экскаватор ковши тўғридан тўғри унинг устига тушиб кетган. Ўзбекистонлик мигрант олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари текширув ўтказмоқда.

@migrant_mobile


🚗 Россияда бўлиш қоидаларини бузган мигрантларга РФ ҳайдовчилик гувоҳномалари берилмайди

Агар хорижлик назоратдаги шахслар реестрига киритилган бўлса, у ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонларига қўйилмайди, деб хабар беради “Парламентская газета”.

Назорат қилинадиган шахслар реестрида РФ ҳудудида бўлиш учун асосларини йўқотган мигрантлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд.

Обуна бўлинг 👉🏻 @migrant_mobile


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳусанов "Манчестер Сити"да барчанинг ёқимтойига айланди

15.6k 0 38 47 405

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Трамп билан Зеленский гап айтишиб бақириб уришиб кетганини таржима килишибди

16.2k 0 190 16 33

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Британия бош вазири Европа хавфсизлиги бўйича саммитга етиб келди

Кир Стармер ташаббуси билан Лондонда ташкил этилган анжуманда Еврокомиссия раҳбари, Франция президенти, Италия бош вазири, Украина президенти, шунингдек, Германия, Дания, Норвегия, Полша, Финляндия ва Руминия етакчилари иштирок этиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, ушбу саммитда Канада ва Туркия вакиллари ҳам иштирок этади.


Рўзада тўғри овқатланиш қоидалари.

Санитария-эпидемиология хизмати Рамазонда соғлом овқатланиш учун қатор тавсиялар берди.

1. Таомланишни хурмодан бошланг.
2. Кўп миқдорда сув ичинг
3. Чанқатадиган овқатлар ва маҳсулотлардан сақланинг
4. Секин, шошмасдан ифторлик қилинг
5. Таомингизда барча керакли нутриентлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг
6. Соғлом овқатларни танланг. Рационингизда дон, ёрмалар, товуқ гўшти, ёғсиз гўшт, балиқ, зайтун мойи ва мевалар бўлиши керак.
7. Ширинликлардан сақланинг
8. Қаҳва (кофе) ичишдан тийилинг.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкентда мактаблардан бирига қурилган футбол майдони панжаралари қулаб тушди

Шаҳар ҳокимлиги ҳолатга изоҳ берди.


🇷🇺🇺🇸 Орбан Европа Иттифоқини Россия билан Украина масаласида тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга чақирди

Бу ҳақда “Financial Times” Венгрия бош вазирининг Европа кенгаши раҳбарига йўллаган мактубига таяниб хабар берди.

Орбан, шунингдек, Украина бўйича Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги ҳар қандай келишувга эришиш ҳаракатларига қарши чиққан.

@migrant_mobile


❗️Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги хусусий уйда ис газидан заҳарланиш оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди.

Қурбонларнинг беш нафари вояга етмаганлар бўлган.

@migrant_mobile

15.2k 0 14 38 106
20 last posts shown.