Фарзандлари учун юз миллион сўм нақд алимент олдиндан тўланди.
Маълумки, юртимизда болаларнинг барча ҳуқуқлари қатори моддий таъминот олиш ҳуқуқи ҳам қонун билан кафолатланган.
Аммо ҳаётда турли сабабларга кўра, оиланинг бузилиши натижасида алоҳида яшайдиган ота ёки онанинг бола таъминотида иштироки ўта долзарб муаммога айланади.
Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 16.05.2024 йилдаги қарорига асосан қарздор М.А.дан ундирувчи Г.А. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадининг 1/3-қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган..
Давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида томонларнинг келишувига асосан, қарздор юз миллион сўм нақд пулларни ундирувчига олдиндан тўлаганлиги, ундирувчининг ижро ҳужжатини ижросиз қайтаришни сўраб мурожаат қилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз қайтарилди.