MIB faoliyatidan_Jizzax


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармасининг расмий телеграм канали.
Телефон: 72-2215011 (ички рақам: 3536)
130100, Жиззах шаҳар, Янги бўстон кўчаси 4-уй
Бошқарма бошлиғига мурожаат:
@mib_boshliqqa_murojaat

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Стадион тўланмаган солиқ учун хатланди

Жиззах вилояти Солиқ бошқармасининг Солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қарорига асосан "Қ.Б.Б" хусусий корхонасидан солиқ қарзи ундириш бўйича ижро варақалари Бюронинг Зомин тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилган.

Тегишли ташкилотлардан олинган сўров натижасига кўра корхонага тегишли стадион аниқланиб,  мажбурий ижро ҳаракати давомида мазкур мулк хатланди.

Қарздорлик тўлиқ тўланмаган тақдирда, ушбу мулк аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллар қарздорликга йўналтирилади.


Бизни кузатиб боринг ва каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
t.me/mibjizzax


Гаровдаги "Nexia-2" ни бозорда сотишга улгурмади

Жиззах машина бозорида сотувга қўйилган гаровдаги Nexia-2 автомобили банк қарздорлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан аниқланди.

Маълум бўлишича, автомашина банк кредити эвазига гаровга қўйилган бўлиб, қарздорлик сабабли бюро органлари томонидан муқаддам қидирувга берилган эди. Автомобил Жиззах машина бозорида сотиш мақсадида турган вақтида Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан аниқланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.


Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорлигининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади.

Хусусан, Жиззах вилояти солиқ бошқармасининг Солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича Қарорларига асосан "Н.Н" фермер хўжалигидан 10 млн. сўм солиқ қарзи ундириш бўйича ижро варақалари Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилиб, томонларга нусхалари юборилган.

Давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 10 миллион сўм солиқ қарздорлиги нақд пул кўринишида ундирилди.

Бу борада ишлар давом этмоқда




Бюронинг Жиззах вилояти бошқармасида 8-март байрами тантанали нишонланди

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармасида 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Бекзод Менглиев соҳада хизмат қилаётган аёл ходимларни байрам билан табриклаб, уларнинг фидокорона меҳнатини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, фахрий ходимлар ва бўлим бошлиқлари ҳам табрик сўзларини билдирдилар.

Байрам дастури давомида тизимда фаолият олиб бораётган барча аёлларга қимматбаҳо совғалар, пул мукофотлари ва гуллар тақдим этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Бюро органларида аёлларнинг роли беқиёсдир. Улар ўзларининг билим ва тажрибалари билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Байрам тадбири  аёлларга кўтаринки кайфият бағишлаб, уларнинг иш самарадорлигини оширишга хизмат қилмасдан қолмайди.

Бизни кузатиб боринг ва каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
t.me/mibjizzax


Forward from: SANGZOR.uz | Фойдали маълумотлар
Жиззах шаҳар Мажбурий ижро бюроси (МИБ) бўлими томонидан 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида алимент олувчи эҳтиёжманд оналар ҳолидан хабар олиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилди. МИБ ходимлари томонидан фарзандларини ёлғиз тарбиялаётган оналарга ва уларнинг фарзандларига гуллар ва китоблар совға қилинди. Совға қилинган китоблар она ва фарзанд ўртасидаги маънавий боғланишни мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг билим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида танланган.​

Бундан ташқари, МИБ ходимлари эҳтиёжманд оилаларнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишди.

Ушбу тадбирлар давомида оналарнинг юзларидаги табассум ва уларнинг меҳнати ҳамда сабрига бўлган миннатдорчилик туйғулари хотин-қизларнинг жамиятдаги муҳим ролини янада яққол намоён этди. МИБнинг бундай ташаббуслари бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилмоқда.

🟢 @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram |Youtube| TikTok




Forward from: POLICE UZ 👮🏽‍♂️ | Расмий канал
#Респект
МИБчилар алимент олувчи оналарни байрамолди йўқлашмоқда

Мажбурий ижро бюроси ходимлари бу йил 8 март-Халқаро хотин-қизлар байрами олдидан Республикамиз бўйлаб, эҳтиёжманд, кам таъминланган ва ҳозирда қарздор алимент тўловчилари жавобгар бўлган (алимент тўлашдан бўйин товлагани учун) ёки хорижда бўлган ундирувчи ҳолидан хабар олишмоқда.

Энг қизиғи гул совғалар ичидан болалар ва жаҳон адабиётлари ҳам борлиги кишини қувонтиради.

Мисол учун, МИБ Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан фарзандларини ёлғиз ўзи тарбия қилаётган оналарга ҳамда уларнинг фарзандларига қизиқарли ва фойдали китоблар совға қилинди.

Китобларнинг ҳар бири, она-фарзанд ўртасидаги маънавий боғланишни мустаҳкамлаш, билим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида танланган эди.

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари эса, Ангор туманининг “Марказ” ва “Карвон” маҳалларидаги бир нечта эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида моддий-маънавий кўмак кўрсатишди.

Тадбирда, эҳтиёжманд оила вакилларининг моддий аҳволини яхшилаш мақсадида ишлов берилмаган томорқа ер майдонлари экин экишга тайёрланиб, жами 120 кг уруғлик картошка еткиздириб берилди ҳамда мевали дарахт кўчатлари ҳам ерга қадалди, 4 та кам таъминланган, ногиронлиги бор оила вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Бундан ташқари, МИБ Жиззах вилоят бошқа ва туманларда хизмат қилаётган ходимлар ҳам Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Зомин ва Мирзачўл туманларда яшовчи эҳтиёжманд аёллар ҳолидан хабар олиб, фарзандлари ва ўзлари учун гул, китоб, ва бошқа байрам совғаларини улашишди.

Тадбир давомида оналарнинг юзларидаги табассум, уларнинг меҳнати ва сабрига бўлган миннатдорчилик туйғулари билан бирга, бугунги кунда хотин-қизларнинг жамиятдаги роли қанчалик муҳим эканлигини яққол намоён этди.

Бу каби тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.


@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


Forward from: Zomin tumani hokimligi / Rasmiy kanal
#Zomin_tumani

Majburiy ijro byurosi Zomin tumani bo‘limi xodimlari 8 mart - Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan aliment undirish orqali farzandlarini ta’minlayotgan, ijtimoiy ko‘makka muhtoj onalarni tabrikladi.

Ijtimoiy tarmoqlarni kuzatib boring:

🕊Telegram  📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube 🌐Sayt


​​Аёлга эътибор хафталиги амалда

Жиззах вилояти Мажбурий ижро бюроси ходимлари 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия тадбирларини ташкил этди.

МИБ ходимлари шаҳар ва туманларда истиқомат қилувчи алимент олувчи ва кам таъминланган оналарнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларни байрам билан муборакбод этди.

Зомин туманида истеқомат қилувчи Машхура Рахимова ҳам Бюро ходимларининг эътиборидан четда қолмади. Турмуш ўртоғи билан ажрашганидан сўнг икки нафар фарзанди билан ёлғиз қолган Машхура опага суд қарорига асосан ҳар ойда тўланиши лозим бўлган алимент маблағи Бюро органлари томонидан ундириб берилмоқда. Байрам арафасида эса давлат ижрочиси томонидан тақдим этилган гуллар ва бадиий китоблар опанинг дилини шод этди.

“Аёл – миллат келажаги, ҳаёт давомчиси. Хотин-қизлари эъзозланган, қадрланган юртнинг бугуни ва эртаси фаровон бўлади”, - дейди М.Рахимова. “Байрам арафасида биз каби хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибордан жуда мамнунмиз”.

Тадбирлар давомида ходимлари томонидан кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашилди.

Мазкур тадбирлардан аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини эътироф этиш, уларга байрам кайфиятини улашиш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсади кўзланган.


Forward from: Baxmal tumani hokimligi
Мажбурий ижро бюроси Бахмал тумани бўлими ходимлари 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан алимент ундириш орқали фарзандларини таъминлаётган, ижтимоий кўмакка муҳтож оналарни табриклади.


✅Байрам арафасида бюро ходимлари томонидан ёрдамга муҳтож оналарга ҳамда уларнинг фарзандларига қизиқарли ва фойдали китоблар совға қилинди. МИБ ходимлари аёлларнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини эътироф этиб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва фарзандларининг камолини тилашди.

✅Шунингдек, аёлларнинг муаммоларини тинглаб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Байрам муносабати билан туман МИБ ходимларига оналар ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдириб, бу каби эътибор ва ғамхўрлик учун минатдорчилик билдирдилар.

✅Мажбурий ижро бюроси Бахмал тумани бўлими томонидан алимент тўловларини таъминлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича доимий ишларни давом эттирмоқда.

🌐Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:⬇️
web-sayt|telegram|facebook|instagram|youtube




Оила бирлиги - фарзанд бахту камоли калитидир!

Бахтли ҳаёт кечириб, бунинг меваси сифатида фарзандлар дунёга келган оила арзимаган важлар билан турмушлари бузилишига ҳамда фарзандлар таъминоти учун судга мурожаат қилиш ҳолатлари учраб туради.

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича суднинг буйруғига асосан М.А. ҳисобидан М.С. фойдасига фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати бюронинг Зафаробод тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочисининг ҳаракатлари билан томонларга тўғри ҳуқуқий тушунтиришлар бериш натижасида оила қайта тикланиб, ижро иши амалда тамомланди.

Натижада норасида фарзанд ота-онасининг меҳрига тўйиб ўсадиган бўлди.

t.me/mibjizzax


«Nexia 3» ни кредитга олиш схемаси охирига етмади.   

Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади.

Жумладан, Суднинг тижорат банки фойдасига қарздор У.М.дан кредит қарздорлик ундирувини гаров мулки ҳисобланган «Nexia 3» автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Бахмал тумани бўлимига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли «Nexia 3» автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.

Автотранспорт эгасининг айтишича, кредитнинг ойига тушадиган тўловлар схемаси ойлик даромадига тўғри келмай қолган.

Келгусида гаров мулки аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллардан ижро ҳужжатлари юзасидан мавжуд қарздорликлар қопланади.

Бизни кузатиб боринг ва каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
t.me/mibjizzax


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Солиқ идоралари ходимлари ҳар бир маҳаллага бириктирилгани билан тушумлар кескин ошмагани қайд этилди.

Масалан, минглаб корхона ҳисоботларида бирорта ҳам ходим йўқ деб кўрсатган бўлса, яна минглаб корхона 2 ёки 1 нафар ишчи кўрсатмоқда. Бу солиқ идоралари яширин иқтисодиёт билан суст ишлаётганидан далолатлиги кўрсатиб ўтилди.

Инсофли тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи 7 кун ичида қайтариб берилиши белгиланган. Бироқ, солиқ раҳбарлари тадбиркорларнинг 487 миллиард сўмлик 2,5 мингга яқин мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаган.

"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди",

- деди Президент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

Камбағаллик, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик бўйича ислоҳотлар ҳар бир инсонга етиб борадиган иш ташкил этилмоқда. Энди бу иш услуби туман ва маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича ҳам жорий қилинади.

Нима учун буни айтяпман? Чунки, жиноятчилик жилови маҳкам бўлган, хавфсиз жойга инвестор кўпроқ маблағ киритади, одамларимизнинг ишончи янада ортади”,
- деди Президент.

Facebook|Instagram|X


Савдо дўконлари янги эгасини топиши мумкин.

Қарз бу — масъулият, демак. У қарз берувчи ва шуни олувчига ҳам баб-баробар тегишли. Ҳар иккала томон ҳам шуни ҳис этмаса, албатта, мулкидан ажралиб қолиши мумкин.

Хусусан, Судларнинг "Г.А.Т" МЧЖ ҳисобидан ундирувчи банк фойдасига 511 млн. сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Зомин туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли барча мол-мулкларига ва ҳисоб рақамларига тақиқ ўрнатилган. Қарздорликни ўз вақтида тўлаш юзасидан жамият масъуллари бир неча бор огоҳлантирилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли гаров мулки ҳисобланган нотурар бинолар хатлав олинди.

Жамият раҳбарлари шартнома шартларини бажариб, зиммасидаги қарздорликни тўлаб борганида, ортиқча ҳаракат ва харажатлар бўлмас эди. Келгусида ушбу мулк электрон-онлайн савдоларида сотилиб, савдодан тушган пулдан мавжуд қарздорликлар қопланади.


t.me/mibjizzax


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бошланди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида ислоҳотлар ҳал қилувчи босқичга кираётган ҳозирги вақтда юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича ишларга баҳо бериб, келгуси вазифаларни аниқ белгилаб олиш зарурлигини таъкидлади.

Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупциядир. Буни дунё тажрибаси ҳам тўлиқ тасдиқлайди.

Коррупция оқибатида жаҳон иқтисодиёти йилига 3 триллион доллар зарар кўраётгани бу глобал хавф эканидан далолат.

Коррупция шундай ёвуз иллатки, у халқнинг давлатга, Конституция ва қонунларга ишончига путур етказади, барқарор ривожланиш ва хавфсизлик учун жиддий таҳдидга айланади
”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X


Жентра ҳатлангач, солиқ ҳам тўланди, жарима ҳам...

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини давлат томони ишонч билдирилиб, изчил қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Бироқ айрим тадбиркорлар билдирилган ишончни суиистеъмол қилиб келмоқда.

Жиззах вилояти Солиқ бошқармасининг Солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қарорлига асосан  "Б.Тожибоев" ЯТТ дан солиқ қарзи ундириш бўйича ижро варақалари Бюронинг Зомин тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочилари томонидан қарздорларнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилган.

Тадбиркор огоҳлантиришларга қарамасдан солиқни тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли, маъмурий жарима ҳам қўлланилган.

Кейинги ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли Жентра автомабили хатланиши натижасида, мавжуд солиқ қарздорлиги ва қўлланилган жарима тўлиқ тўланди.

Тадбиркор ушбу қарздорликни ўз вақтида тўлаганида, ортиқча ҳаракат ва ҳаражатлар бўлмас эди.

t.me/mibjizzax


​​Гаровдаги "Damas" дала ҳовлига яширилган эди.

Гаровга қўйилган мулкни ишониб топшириб қўйилган шахс томонидан қонунга хилоф равишда яшириш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, Жиноят кодексининг 233-моддасига асосан жиноий жавобгарлик келтириб чиқаради.

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Суднинг Банк фойдасига қарздор У.А. дан кредит қарздорлик ундирувини гаров мулки ҳисобланган "Nexia 3" автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Бахмал тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорларга ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусхалари юборилган.

Мазкур ижро иши доирасида Б.Г. бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўлашдан бош тортиб, ўзига тегишли бўлган автомашинасини хатлашдан яшириб келган. Кейинги ижро ҳаракатларида ушбу автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.

Кейин ижро ҳаракатлари натижасида автомашина топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Келгусида ушбу гаров мулки ҳисобланган автомашинаси электрон-онлайн савдоларида сотилиб, тушган пулдан мавжуд қарздорликлар қопланади.

Бизни кузатиб боринг ва каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
t.me/mibjizzax

19 last posts shown.