«Йил катта хато билан бошланди» ёхуд ҳаққини сўраган киракаш нега қамалди?Узоқ кутишлардан сўнг навбати етай деганда газ тўлдириш станцияси ёпиб қўйилганидан норози бўлиб, йиртилиб кетган пойабзалини кўрсатган ҳолда масъулларга ўз норозилигини намойиш этган фуқаронинг видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Кўп ўтмай уни 15 суткага қамашди. Жамоатчилик ва фаоллар кимнидир қамаш билан энергетик муаммолар тугаб қолмаслигини айтиб, оддий халқ вакили қамаб қўйилишини танқидга тоқатсизлик ва адолатсизлик деб баҳоламоқда. Айтишларича Ғайрат Дўстов айни вақтда жазони ўташ муассасасида эмас, у Тошкент шаҳар ИИББга
сўроққа олиб кетилган. ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шохрух Ғиёсов вазиятни изоҳламаслигини билдирди.
📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ