Urolog Androlog Fayzullo Tursunovich


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Urolog, Androlog va Seksopatolog maslahati
Урология, Андрология ва Сексопатология бўйича қизиқарли савол жавоблар
Савол ва таклифлар учун:
@Urolog_Androlog_Seksopatolog
+998 91 345 0680
Савол бериш шакли
t.me/mening_urologim/333

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


Forward from: Namangan | House ️
#Диққат #Тарқатинг

⚡️Наманган, Норин туманида яшовчи, Бурама Ичак Саратони билан курашаётган Ҳожиакбарни зудлик билан операция қилиш керак экан
. (Канал админлари шахсан боғланиб холатни текширди)

50 000 доллар экан, 10 000$ топишибди. Яна 40 минг$ керак

Илтимос бефарқ бўлманг, имконингиз етганича, 5000-10000 сўм бўлса хам ёрдам қилинг!

Узкард: 8600 0607 4300 5424 Тошбекова Ш. онаси

Виза: 4278 3200 2599 1042
Маматова А. опаси

Боғланиб ёрдам бермоқчи бўлганлар учун: +998500101636

❗️Имкон қадар хабарни тарқатинг, болани асраб қолишда ўз хиссангизни қўшиб савобга эга бўлинг ИншаАллоҳ😢🤲

Батафсил маълумот👇👇
https://t.me/MAMATOV_XOJIAKBARGA_YORDAM


6702
Қовуқда доимий катетер
Нейроген қовуқ

САВОЛ:
Ассалому алайкум доктир яхшимисиз

Наманган вилоят
Ўктам
1984 йилман

2014 йилда мэнингоэнцифалт ўтказганман йўлдош нейраген қовуқ сийдик тутилиши ташхис қўйилиб қовуққа цистастома қўйилган ўшандан бери катетрда юраман ўзим сийишим яшхи лекин 150-200 г астатка қоляпти ўша вақтдан бери уролог,невролог назоратида тураман ёд жисм хисобига ҳар йили қовуқда тош хосил бўлади цистолитатрипция амалиётни ўтказиб тозалатаман.

1)муаммо катетрдан қутила оламанми,
2)муаммо 1нафар фарзандим бор у хам 12ёш касаллик бошлангандан бери алоқа яхшимас қўзғалиш йўқ аввалига дорилар ёрдам берди энди дори хам кор қилмаяпти шунга бир маслаҳат берасизми олдиндан рахмат

ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ

Менингоэенцефалит жиддий касаллик. Афсус. Буни ўз тажрибангизда ўтказдингиз. Афсус. Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ

Менингоэнцефалит асоратлари кўп бўлиши мумкин эди. Сизда нейроген қовуқ пайдо бўлибди. Нейроген қовуқда қовуқ неврологик монтажи бузилади. Қовуқ ишламай қўяди. Қовуқдан сийдик мустақил чиқариб юборилмайди. Шу сабаб фақат катетер билан юришга тўгри келади

ТАВСИЯ:
Нейроген қовуқ ўзи мустақил ривожланиши мумкин. Менингоэнцефалит асорати бўлиб келган бўлиши ҳам мумкин. Ҳозиргача нейроген қовуқдан тўла ҳалос бўлиш давоси топилмаган. Лекин катетер ҳам аслида катта ечим бўлган. Катетер кашф қилинишидан олдин нейроген қовуқ ўтказган беморлар ҳаёти мусибатга айланган.

Катетер кашфиёти бунақа беморлар ҳаётида қўзголонли ва реал ечим бўлган. Шунисига ҳам шукур. Афсуски, ҳозирча катетер билан юриб турасиз

Жинсий ҳаёт ва жигнсий қувватга келсак, сиздаги жиддий муаммоларга учрамаган эркакларни анча мунчасида ҳам жинсий ҳаётда жиддий муаммолар учратилади. Сизни ҳолатингизда сабаблари янада кўп.

Нима бўлганда ҳам узил кесил жавоб учун Андролог кўриши керак. Муаммо мениннгоэнцефалит асоратлари билан боглиқми ёки бошқалар эканини аниқлаш керак. Тавсия шундан келиб чиқади

#нейроурология #нейрогенқовуқ #уродинамика #катетер #неврологикбузилиш

Имкон йўқ деб ўйламанг !? Золим маҳсулотларни ишлатмасликка имкон шартмас

Дуо қила оласиз !! Дуода бўлинг !!
Золимларга кифоят қилсин
Мазлумларга нусрат берсин

Лайк босиб реакция билдириб қўямиз

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Уйбоп даво ва муолажалар
Қизиқарли тиббий
фактлар
Мақола ва янгили
клар
Савол жавоб Гурухимиз

Савол жавоблар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

🇵
🇸 INSTAGRAM 🇵🇸 FACEBOOK 🇵🇸 ТВИТТЕР 🇵🇸


6701
Чақмазак
Аёлдан эркакка алоқада зарар бўлиши

САВОЛ:
Assalomu alaykum aka yana bir savol uzini ayoli sistit bolsa erkakka ham yuqadimi bilmasdan aloqa qilib qoʻysa va buni havfli tomoni bormi davosi qande iltimos shunga ham jb bering adena savol qilsez ham

ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ

Бу нарса, яъни аёлдаги чақмазак – циститни аёлидан эорига ўтиши чақмазак - цистит сабабига боглиқ.

Агар аёлда чақмазак жинсий инфекция сабабли келиб чиққан бўлса инфекция оилавий бўлиб қолади. Яъни инфекция эр ҳотин орасида айланиб юради. Эрдан аёлга ўтади. Аёлидан эрига

Аёлллар танаситузилиши ва аёллик фаолияти сабабли чақмазак бўлишга мойилроқ бўлади. Аёлда чақмазак сабаблари жуда кўп

ТАВСИЯ:
Инфекция асосан эркакдан аёлга ўтади. Агар инфекция сабаб булса эр хотин даволаниш керак бўлади.

Аввал Андролог кўрсин. Даволаш керак бўлса қолгани шунда аниқ бўлади

#цистит #жинсий #оилавийхаёт #жинсийхаёт #қовушиш

Имкон йўқ деб ўйламанг !? Золим маҳсулотларни ишлатмасликка имкон шартмас

Дуо қила оласиз !! Дуода бўлинг !!
Золимларга кифоят қилсин
Мазлумларга нусрат берсин

Лайк босиб реакция билдириб қўямиз

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Қизиқарли тиббий фактлар
Мақола ва янгилик
лар
Савол жавоб Гурухимиз

Савол жавоблар
Уйбо
п даво ва муолажалар

Др. Файзулло
Абдулхаев
Уролог, Анд
ролог, Сексопатолог

🇵
🇸 INSTAGRAM 🇵🇸 FACEBOOK 🇵🇸 ТВИТТЕР 🇵🇸


Forward from: Urolog Androlog Fayzullo Tursunovich
Америкаликлар Ислом дини олдида бош эгишди !

Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири ўғил, бири қиз фарзанд экан. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишибди ва қонларидан ДНК текшируви ўтказишибди. Натижалар шу даражада яқин эканки, муаммони ҳал қилолмабдилар. Ҳайратда қолибдилар. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даво қилиб, оёқ тираб туриб олишибди... Докторлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга маъсулларга бу хабарни етказишибди. Маъсулларга хабар келганда, буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди дейишибди ва Саудия Арабистони мамлакатидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишибди. Суҳбат шундай кечибди.

Америкалик:
- Динингизда ҳар бир муаммони ечими борлигини даъво қиласизлар-а?

Олим:
- Худди шундай, - деди. Америкалик воқеани айтиб берди.

Олим:
- Ечими - жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан бир неча томчи олиб, уни текширтиринглар. Қайси бирининг сути озуқавий моддаларга бой, тўйимли бўлса, ўғил ўшаники. Қайси бириникида озуқавий моддалари озроқ бўлса, ўша қиз туққан бўлади, - деди.

Докторлар икки аёлнинг ҳам сутларидан намуналар олишди ва жуда ҳам синчковлик билан текширишди. Натижа маълум бўлди. Ким ўғил, ким қиз туққанини билишди. Бу ишдан жуда ҳам ажабланишди ва яна олимга қўнғироқ қилиб:
- Сизлар ўғил туққан аёлнинг сути, қиз туққаникидан кўра озуқавий моддаларга бой эканини қаердан биласизлар? - деб сўрашибди.

Олим:
- Буни ҚУРЪОНдаги оят исботлаб турибди.
«Аллоҳ Таоло шундай дейди: "Бир ўғилнинг насибаси, икки қизнинг насибасичадир". (Нисо: 11), - деди».

#хикматлисўзлар #ибратливоқеалар

Лайк босиб реакция билдириб қўямиз

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маъ
лумотларга эга бўлинг

Қизиқарли тиббий фактлар
Мақола ва
янгиликлар
Савол жавоб Гурухимиз
Савол жавоблар
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

🇵🇸 INSTAGRAM 🇵🇸 FACEBOOK 🇵🇸 ТВИТТЕР 🇵🇸


Forward from: Urolog Androlog Fayzullo Tursunovich
Америкаликлар Ислом дини олдида бош эгишди !

Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири ўғил, бири қиз фарзанд экан. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишибди ва қонларидан ДНК текшируви ўтказишибди.

Давоми кейинги постимизда...

#хикматлисўзлар #ибратливоқеалар #ажибдунё

Лайк босиб реакция билдириб қўямиз

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маъ
лумотларга эга бўлинг

Қизиқарли тиббий фактлар
Мақола ва
янгиликлар
Савол жавоб Гурухимиз
Савол жавоблар
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

🇵🇸 INSTAGRAM 🇵🇸 FACEBOOK 🇵🇸 ТВИТТЕР 🇵🇸


6700
Ёш оила
Биринчи никоҳ кечаси

САВОЛ:
Duhtr yaqinda uylangandim

Gapni dangali birinchi kechada kelindi qzligini olayotganimda yosh buganichun ancha qiynaldi hushidan ketb qoldi

Usha payt menda psixalogik buzilish buldimi

Olatm ushandan beri turadi avalgidek faqat qattiq bulibmas ereksiya umuman sodir bulmay qoldi sperma kemay turbdi

Erkakchilik avalxam ayollar bilan jinsiy aloqada bulib turganman va bu xolat menda hecham sodir bulmagandi shunga qanday maslaxat berasiz

ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ

Афсуски, баъзан эркакнинг беўҳшовлиги, қўполлиги туфайли аёлда. Баъзан эса, аёлнинг нозик ва заиф ҳилқатлиги сабабли эркакда шундай ҳолат юз беради

Бу воқеада келин яқинларининг роли бўлиши мумкин. Ичидаги душман қариндошлар никоҳ кечасида янгалик қилган бўлиши эҳтимол. Келинга тўгри йўл кўрсатиб, керакли маслаҳат бериш ўрнига келинни биринчи никоҳ кечаси ҳақида роса қўрқитишган

Келин бечора биринчи никоҳ кечасидаги алоқадан роса қўрққан. Натижада ҳушидан кетган. Бунинг оқибатида экакнинг гулдек нозиклик томони намоён бўлиб қолган. Аёлингиз қўрқиб ҳугидан кетганини кўрганингиз учун бу руҳиятингизга таъсир қилган. Инсонда ҳамма жараёнларни руҳият бошқаради. Руҳий зарба шаҳват, жинсий қувват ва эркакдаги эрекцияга таъсир қилади

Албатта айтганларимиз фараз ҳолос. Келиндаги ҳолатда айнан нималар реал сабаб бўлганини фақат келинимиз билади ҳолос. Келинимиз табиатан бироз қўрқоқроқ, ҳаёлотларга берилувчан, сентиментал бўлиши мумкин. Қорни ўта оч бўлгандир. Камқон, чарчаган ва қорни оч ҳолда ҳаяжони кучайиб, ўзини эплай олмай қолган бўлиши ҳеч гап эмас.

Бу ҳам навбатдаги фаразлардан

ТАВСИЯ:
Асосийси биринчи никоҳ кечасида қовушиб олинибди. Шунча азобдан кейин келин куёв қовуша олмаслиги ҳам мумкин эди. Келин куёв қовуша олмаганида муаммо янада мураккаблашиб кетарди

Маълум вақт аёлингиз билан жинсий алоқа қилиб бўлган бўлишингиз керак. Аёлингиз ҳам жинсий ҳаёт ўзи ўйлганидек қўрқинчли нарса эмаслигини, балки тескариси – лаззатли эканини тушуниб етган бўлиши керак

Икковингизга ҳам руҳий муаммони енгиб ўтишга бироз вақт керак бўлади. Ўзаро бир бирингизни тушуниш ҳам.

Имкон қадар аёлингиз билан юмшоқ муомалада бўласиз. Айниқса никоҳ тўшагида. Акс ҳолда аёлда шаҳват кучсизлашиб кетади. Жинсий ҳаёт издан чиқиб кетади

Аёлингиз жинсий ҳаётдан лаззатланаётганнинин кўрганингизда сиздаги руҳий зарба асоратлари ҳам йўқолиб кетади

Иншааллоҳ ҳаммаси яҳши бўлади

#рухиймуаммо #уйланиш #оила #никох #никохкечаси #янгикуёв #бокиралик

Имкон йўқ деб ўйламанг !? Золим маҳсулотларни ишлатмасликка имкон шартмас

Дуо қила оласиз !! Дуода бўлинг !!
Золимларга кифоят қилсин
Мазлумларга нусрат берсин

Лайк босиб реакция билдириб қўямиз

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Мақола ва янгиликлар
Савол жавоб Гурухимиз

Савол жавоблар
Уйбо
п даво ва муолажалар
Қ
изиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло
Абдулхаев
Уролог, Анд
ролог, Сексопатолог

🇵
🇸 INSTAGRAM 🇵🇸 FACEBOOK 🇵🇸 ТВИТТЕР 🇵🇸


6699
Зино
Шаҳвоний бузуқлик
Эркак шаҳватини сўндириш

САВОЛ:
Ассалому алейкум

Доктор

Сизга мени саволим бор эди, агар мумкин бу́лса

Мени ху́жайиним аёллар бн ётиб юрибди ,у́зим хам гувохи бу́ляпман, у́зимга касал юкишидан ку́ркяпман, шунинг учун , хужайинимни жинсий азосини бутунлай йук килиб , турмайдиган килса бу́ладими, дориси борми

Ёши 51 да

ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ

Афсуски нафс шунақа нарса. У шаҳвоний. У шайтоний

Айтайлик, эрингиз жинсий қувватини ўлдирадиган қандайдир амаллар қила олдингиз. Эрингиз жинсий қуввати йўқолди ҳам.

Бу ниманидир ўзгартира оладими.

Балки ҳа.
Балки йўқ

Ўзи инсоф бермаса жинсий қуввати йўқолган инсон керак бўлса ўпиб, ялаб ўша ишини қилади. Кўзига суриб ўша ишини қилади.

ТАВСИЯ:
Эркак жинсий қуввати ва шаҳватини сўндирадиган баъзи моддалар ва муолажалар бор. Лекин биз ҳеч қачон унақа дориларни ҳеч кимга тавсия қилмаймиз. Бизни ҳаққимиз бор деб ҳам ўйламаймиз

Бизни ишимиз эр ҳотин орасини яқинлаштириш. Эр ҳотин орасида меҳр муҳаббатни кучайтириш. Йўқотиш эмас.

Узр

Агар ҳолат айтганингиздек бўлса сиз учун ягона тавсия бера оламиз ҳолос. У ҳам бўлса эрингиз алоқа қиламан деганда презерватив ишлатишига эришиш. Шундагина сиз қанчадир даражада ўзингизни ҳимоя қилган бўласиз

Ўзига инсоф берсин. Инсоф бермаса ....

#зино #шахвонийбузуқлик #эркакмисан #бузуқликнитўхтат

Имкон йўқ деб ўйламанг !? Золим маҳсулотларни ишлатмасликка имкон шартмас

Дуо қила оласиз !! Дуода бўлинг !!
Золимларга кифоят қилсин
Мазлумларга нусрат берсин

Лайк босиб реакция билдириб қўямиз

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Савол жавоб Гурухимиз
Савол жавоблар
Уйбоп
даво ва муолажалар
Қ
изиқарли тиббий фактлар
Мақола ва янгили
клар

Др. Файзулло Абду
лхаев
Уролог, Анд
ролог, Сексопатолог

🇵
🇸 INSTAGRAM 🇵🇸 FACEBOOK 🇵🇸 ТВИТТЕР 🇵🇸


Forward from: Tib va Tabobat
❗️ Супермаҳсулот❗️
❗️ Арзон❗️
❗️ Ўта фойдали❗️


Қанақа маҳсулот экан деб ўйладингизми

Билганингиз, эътибор бермаганингиз бу

Бу перловка

🧑🏼‍🔬 Перловка парҳез маҳсулот
🔸
қандли диабет
🔸 озишда ўта фойдали
Калорияси кўп. Аммо озишда ўта самарали

🧑🏼‍🔬 Перловка табиий антибиотик
Гордецин - кучли антибиотики перловка ивитилган сувдан топилган. Бактерия ва замбуруғларга қарши кучли дори

🧑🏼‍🔬 Ҳолестеринни камайтиради, организмни заҳарли моддалардан тозалайди
Ошқозон-ичак учун ўта маъқул. Ўраб олувчи хислати ошқозон ва ичак деворларини яхшилайди

🧑🏼‍🔬 Яна:
🔸
қабзият
🔸 инфекцион, замбуруғли касалликларда фойдали
🔸 шамоллаш олдини олади
🔸 организмни токсиндан тозалайди

❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️
Простатит, буйрак, жигар ва ўт пуфаги, бавосир ва бўгим касалликларида ҳам жуда қўл келади

#перловка

Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Мақола ва янгиликлар
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар

Инстаграм Фейсбук Твиттер

Др. Файзулло Абдулхаев
t.me/Urolog_Androlog_Seksopatolog


Forward from: Tib va Tabobat
Сут
Сут саратоннинг олдини олади

Сут ва сут маҳсулотлари (қатиқ, творог) ҳар куни истеъмол қилинг.

🇨🇦 Канадалик шифокорлар шундай маслаҳатни тўгрилигини тасдиқлашди.

Тадқиқот олиб борилган. Сут маҳсулотлар саратон ривожланишини тўхтатиши ва саратон олдини олиши аниқланган

#сут #қатиқ #пишлоқ #творог #саратон #ўсма

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||


Forward from: Тиббий фактлар
23 соатли операция

23 соатли операция ўтказилган ўша бемор. 30 йилдан кейин ҳам ҳаёт

Кардиоҳирург 2009 йилда вафот қилди. Бемор ўзбекча айтганда операция қилган кардиохирург “орқасида қолди”

Бир куни National Geographic фотографлари уни шу тариҳий фотоси билан кўриб қолишди.

Фото машҳур бўлди. Жаҳоннинг энг зўр Топ-100 фотоларига кирди

Юрак ўтказиш операциясини бажарган машҳурроқми ёки операцияни ўтказганми ?!

Ёки расмга олганми ?!

#билибқўйганяхши #қизиқарли #билармидингиз #замонамиз_қахрамонлари #ибратливоқеалар #ажибдунё

Дуода бўлинг !!
Золимларга кифоят қилсин
Мазлумларга нусрат берсин


Лайк босиб реакция билдириб қўямиз

Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли ти
ббий фактлар
Мақола ва
янгиликлар
Савол жавоблар

Уйбоп даво ва муолажалар

Др.
Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Се
ксопатолог

🇵🇸 INSTAGRAM F
ACEBOOK 🇵🇸


Forward from: Тиббий фактлар
23 соатли операция

Збигнев кардиохирург бўлган. 1987 йилда юрак кўчириш керак бўладиган бемор тушади

Пациент бир неча инфаркт ўтказган. Огир, яшаб қолиш эҳтимоли паст эди. Операция қилинди. 23 соат давом этди. Операция тугади. Операциядан кейин доктор монитордан узоқлашмай бемор ҳолатини узоқ вақт кузатишда давом этди

Ёш ёрдамчи бу пайт бурчакда полда уҳларди. Бригада уҳлагани кетган. Збигнев эса янги юрак кераклича ишлаётганлигига ишонч ҳосил қилмагунча ўтирарди.

Кардиохирург эртароқ вафот этди. Бемор яна анча умр кўрди

Операцияни бажариш қийинми ёки операцияни ўтказишми ?!

#билибқўйганяхши #қизиқарли #билармидингиз #замонамиз_қахрамонлари #ибратливоқеалар #ажибдунё

Дуода бўлинг !!
Золимларга кифоят қилсин
Мазлумларга нусрат берсин


Лайк босиб реакция билдириб қўямиз

Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли ти
ббий фактлар
Мақола ва
янгиликлар
Савол жавоблар

Уйбоп даво ва муолажалар

Др.
Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Се
ксопатолог

🇵🇸 INSTAGRAM F
ACEBOOK 🇵🇸


Forward from: Urolog Androlog Fayzullo Tursunovich
Сперматорея
2-қисм (2 қисмли)

Белгилари:
Сперматорея белгилари қуйидагича:
• Уруғ доимо ёки вақти вақти билан оқиб туриши
• Уруғ секин оқади ва кичик порциялар билан оқади
• Шахват қўзғалиши содир бўлмайди
• Эрекция ва оргазмсиз содир бўлади

Сперматорея йўтал, ич келиши, акса уриш ва жисмоний юклама вақтида оралиқ мушаклари кучанганда кучаяди. Бунда оқиб чиқадиган сперма миқдори хам ортади. Яна арзимаган шахват қўзғалишида хам сперма ажралиб чиқиши мумкин. Шу сабабли хам хохиш идроксиз уруғ оқишида эркаклар жинсий хаётдан хам воз кечишади. Доим ич кийим намланиб қолиши, ноқулай холатга тушиб қолишдан қўрқиш эркак хаётига сезиларли таъсир қилади.

Баъзан сперматореяни либидоз уретрорея билан алмаштириб тушунишади. Либидоз уретрореяда шахват қўзғалганда олат қўзғалмай туриб бироз миқдорда уруғ суюқлиги чиқади. Бу белги хам сперматореяда кузатилади, лекин ягона белги эмас. Уруғ суюқлигини тута олмаслик шахват қўзғалишига алоқадор бўлмаган холларда хам кузатилади. Либидоз уретрорея нормал холат хисобланади ва даво шарт эмас. Лекин тасдиқланган сперматорея холатида албатта даволаниш шарт.

Диагнстика:
Сперматореяни аниқлаш учун:
• Умумий сийдик тахлили
• Махсус синамалар
• Сийдик, простата соки, сийдик йўли ажралмаси бактериологик экиш
• Жинсий инфекцияларга текшириш
• Кичик тос аъзолари УЗИ текшириш қилинади

Даволаш:
Етарли текшириш ва аниқ диагностикадан кейин даво схемаси танланади. Давонинг асосий мақсади – бу сийдик йўли девори эластиклигини ошириши, мушакларни (қисувчи мушакларни хам) кучайтириш, сперматорея бевосита сабабини йўқотиш. Бунинг учун қуйидаги дори воситалар тавсия қилинади:
1. Простата фаолиятини стимуляция қилувчи ва уруғ чиқарувчи йўлларни ишини назорат қилувчи воситалар
2. Антибиотиклар, замбуруғларга қарши воситалар – агар сийдик таносил инфекцияси бўлса
3. Қабзиятда ични юмшатувчи воситалар
4. Яллиғланишга қарши воситалар (эхтиёж бўлса)
5. Нейроген бузилишлари йўқотувчи воситалар
6. Физиотерапевтик муолажалар

Даво курси вақтида нормал овқатланиш рационига амал қилиш, иш вақти ва дам олиш соатларини меёрлаштириш, тоза хавода сайр қилиш лозим.

Уруғ йўллари мушаклари фаолияти бузилганда, сийдик йўли ва уруғ чиқарувчи йўллар нуқсонларида Хирургик даво амалга оширилади. Бунда асосан йўллар пластика қилинади. Нархи тузуккина бўлади, аммо сперматореядан буткул холис бўлинади.

Сперматорея давоси фақат мутахассис назорати остида олиб борилиши керак. Тажрибали Андролог мутахассис касаллик сабаларини аниқлай олади ва шунга яраша даво схемаси тавсия қилади. Ўз ўзини даволашга харакат қилиш мумкин эмас. Халқ табобати ва бошқа усулларни қўллаш холатни янада чуқурлаштириши ва асоратларга олиб келиши мумкин

#сперматорея

Абдулхаев Файзулло
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Тиббиёт Фанлари Докторлигига Номзод
Tulane University, Нью Орлеан, АҚШ
National University Malaysia, Куала Лумпур, Малайзия

Лайк босиб реакция билдириб қўйишни унутманг

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга
эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликл
ар
Савол жавоб Гурухимиз
Савол ж
авоблар
'http://t.me/bizning_uroa href='https://t.me/mening_urologim2' rel='nofollow'log' rel='nofollow'>Уйбоп даво ва муолажалар
Қизиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

🇵🇸 INSTAGRAM FACEBOOK 🇵🇸
ТВИТТЕР ||


Forward from: Urolog Androlog Fayzullo Tursunovich
Сперматорея

Сперматорея нима эканлигини билиб олдик. Ҳўш, иннайкейинчи ...

Унинг белгилари қандай, қанадй диагностика қиламиз ва даволаймиз.

Демк танишамиз ...

#сперматорея

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||


Forward from: Urolog Androlog Fayzullo Tursunovich
Сперматорея
1-қисм (2 қисмли)

Эркаклар вақт ўтиб катта бўлишлари сайин жинсий аъзолари фаолиятига таъсир қилувчи бир қатор касалликлар пайдо бўлади. Жинсий аъзолар тизими фаолияти доим бузилишсиз, силлиқ ишлай олмайди. Бу балки фарзанд кўриш функциясига эхтиёж эркакда бир умр бўлмаслигига боғлиқдир. Афсуски, жинсий аъзолари фаолияти бузилиши бунга эхтиёж йўқолишидан аввал пайдо бўлади. Бундай холатда ўзгаришларга эътибор бериш зарур.

Шундай ўзгаришлардан бири бу сперма оқиб туриши, яъни сперматореядир. Бунда простата бези соки ва уруғ суюқлигини ушлаб туриш муаммоли бўлади. Бу касаллик хар қандай ёшдаги эркакда кузатилиши мумкин. Сперматорея бирдан бошланди ва кўпчилик учун ёқимсиз сюрприз бўлади. Сперматорея жиддий касаллик. Вақтида диагностика қилиб даволанмаса таносил аъзлари фаолияти тузуккина бузилиши ва бефарзандликкача олиб келиши мумкин. Баъзи эркаклар ўзи ўтиб кетишидан умид қилишади. Бу катта хато.

Сперматорея нима
Бу спермани алоқадан ташқари холатда оқиб чиқиши. Уруғ суюқлигини ушлай олмаслик сийдик йўллари ва жинсий аъзоларида носозлик борлиги белгиси. У хар қандай ёшдаги эркакларда аниқланиши мумкин. Асосан катта ёшдаги эркакларда аниқланади.

Спермани бирдан оқиб чиқиши жисмоний юклама, жинсий алоқа ва сийиш вақтида содир бўлиши мумкин. Оқиб чиққан сперма миқдори жинсий алоқа вақтида чиққан спермадан камроқ бўлади. Миқдори камроқ бўлади ва ажралган суюқлик хам спермадан фарқ қилади. Етарли тиббий эътибор ва ёрдам олинмаса касаллик тез ривожланади. Қисқа вақтдан кейин бирдан сперма оқиши одатий холга айланиб қолиши мумкин.

Сабаби ва пайдо бўлиш меХанизми:
Сперматорея сабаби туғма ёки орттирилган бўлади. Сабабини мутахассис тўлиқ текширишдан кейингина аниқлаши мумкин.

Туғма сабаблар:
• Сийдик чиқарув канали нуқсонлари
• Нейроген бузилишлар (марказий нерв тизими шикастланиши оқибатида)

Орттирилган сабаблар:
Сийдик таносил тизимидаги яллиғланиш жараёнлари сперматорея сабаларидан бири. Қолганлари
• Умуртқа патологияси
• Сурункали қабзият
• Жарохатлар
• Сийдик йўли (уретра) ва қўшни аъзолардаги яллиғланиш

Сабаби турлича бўлмасин алал оқибати бир хил бўлади. Уруғ чиқарувчи йўллар мушак қавати кучсизлиги фонида қорин ичи босими кўтарилиши ўз ўзидан сперма оқиб чиқишига сабаб бўлади.

Кўп холларда сперматорея қабзият, импотенция ва сийдик йўли шамоллаши уретритнинг асорати сифатида пайдо бўлади. Бу касалликлар бевосита ёки билвосита уруғ чиқувч каналларга алоқаси бор. Сурункали қабзият простатага таъсир қилиб унинг нормал фаолият қилишга халақит қилади.
Марказий асаб тизими таносил тизими аъзоларини назорат қилади. Бефарзандлик, эрекция бузилиши ва сийишдаи муаммолар эркак хаётида доимий ва сурнкали стресслар оқибати бўлиши хам мумкин. Иш фаолияти ва касбга алоқадор жарохатлар, тос сохаси суяклари жарохати, таносил аъзолари шикастлари, нуқсонлари хам сперматорея сабаби. Бунда спермани ўз вақтида чиқишини таъминлайдиган сийдик йўли бутунлиги бузилади.

Кўпинча ёш эркаклар шахват қўзғалганда ажралиб чиқадиган лубрикант суюқликни сперматорея билан адаштириб қаттиқ безовта бўлишади. Аслида безовталикка хожат йўқ, чунки бу норма.

Яна ёлғон сперматорея хам кузатилади. Ёлғон сперма оқишида оқиб чиқаётган суюқлик сперма бўлади, лекин таркибида сперматазоидлар бўлмайди. Бундай сперма одатдаги спермага солиштирганда тиниқ ва шаффофроқ.

Катта ёшдаги эркакларда сперматорея унчалар хам касаллик деб қаралмайди. Сабаби бу таносил тизими қаришининг бир белгиси. Авваламбор хаёт тарзини назорат қилиш ва меёрлаштириш лозим. Ортиқча жисмоний юкламалар ва стрессдан сақланиш лозим. Стресс хам сперматореяни бевосита сабаби бўлиши мумкин. Пархездан аччиқ ва ёғли махсулотларни чиқариб юбориш керак бўлади.

#сперматорея

Абдулхаев Файзулло
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Тиббиёт Фанлари Докторлигига Номзод
Tulane University, Нью Орлеан, АҚШ
National University Malaysia, Куала Лумпур, Малайзия

Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||


Forward from: Urolog Androlog Fayzullo Tursunovich
Сперматорея

Эркаклар вақт ўтиб кексайиш сайин жинсий аъзолари фаолиятига таъсир қилувчи бир қатор касалликлар пайдо бўлади.

Жинсий аъзолар тизими фаолияти доим бузилишсиз, силлиқ ишлай олмайди. Бу балки фарзанд кўриш функциясига эхтиёж эркакда бир умр бўлмаслигига боғлиқ.

Сперматорея бу спермани алоқадан ташқари холатда оқиб чиқиши. Сперма шаҳвоний қўзгалиш ёки жинсий алоқага алоқадор бўлмаган ҳолда оқади.

#сперматорея

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||


6698
Сийгандан кейин сперма оқиши
Сийгандан кейин простата соки оқиши

САВОЛ:
Assalomu aleykum, ismim Aziz.

Yoshim 23
uylanmaganman.
Bo'yim 185
Vaznim 78-80 kg

Siydikdan keyin sperma chiqyapdi

Shu haftada ikkinchi marta. Bundan oldin umuman bunaqa bo'lmagan.

ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ

Эркакда сийгандан кейин сперма келиши мумкин эмас. Яъни соглом ҳолат эмас.

Балки сизда сийгандан кейин простата соки чиқаётгандир. Простата соки простата димланиб кетганлиги сабабли бўлади. Простата димланишига эса экакни ўзи айбдор. Эркак жинсий алоқа қила олмаслигини билса ҳам ўзини тиймайди. Шаҳватини қўзгатади

Эркак жинсий алоқа қила олмаслигини билса ҳам ўзини тиймайди. Атрофдагиларга шаҳват кўзи билан қарайди

Сперма оқиши - Сперматорея нима

Сперматорея белгилари ва диагностикаси билан танишинг

#сперматорея #простаторея #димланиш

Имкон йўқ деб ўйламанг !? Золим маҳсулотларни ишлатмасликка имкон шартмас

Дуо қила оласиз !! Дуода бўлинг !!
Золимларга кифоят қилсин
Мазлумларга нусрат берсин

Лайк босиб реакция билдириб қўямиз

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Савол жавоблар
Уйбоп даво ва муолажалар
Қи
зиқарли тиббий фактлар
Мақола ва янгили
клар
Савол жавоб Гурухимиз


Др. Файзулло Аб
дулхаев
Уролог, Анд
ролог, Сексопатолог

🇵
🇸 INSTAGRAM 🇵🇸 FACEBOOK 🇵🇸 ТВИТТЕР 🇵🇸


6697
Алоқада бўшана олмаслик

САВОЛ:
Assalomu aleykum doktor

yoshim 20 da
Vaznim 55kg
Boyim 167sm
Uylanmaganman

Yaqinlik paytida boshana olmadim yarim soat yaqinlik qigan bosamam
Masturbatsiya kop qiganimga bolsa kerak, buni davosi bormi ?

ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ

Эркак ҳам нозик ҳилқат.
Ҳижолат қилади. Ҳаяжон босади. Кези келса уялади ёки қўрқади. Эркак алоқада бўшана олмайди.

Эркак ҳам нозик ҳилқат.
Ҳижолат қилади. Ҳаяжон босади. Кези келса уялади ёки қўрқади. Эркак алоқада тезда бўшаниб қўяди. Аёлини норози қилади.

Эркакда биринчисидан кўра, иккинчи ҳолат кўпроқ учрайди. Бу табиий. Чунки ёш эркакнинг шаҳвати ва жинсий қуввати ўта кучли бўлади. Ошиб тошаётган шаҳват озгина қўзгалиш ва алоқа сабабли эрта бўшанишга сабаб бўлади

Ёш эркакда алоқада бўшана олмаслик эрта бўшанишдан кўра жиддийроқ муаммо

Бўлиши мумкин, аёлдан кўпроқ фойдаланиш учун виаграни “ёрворэйшн” дозада ичилган бўлиши мумкин. Ёки ўша “ёрворэйшн” дозада ичилган виагра билан бир неча марта алоқа қилинган. Натижада узоқ алоқа қилса ҳам бўшаниш бўлмаган

Саволга жўяли жавоб бериш учун маълумот етарли эмас. Аниқлаштирувчи савол сўрашга ҳоҳласак ҳам бизда имкон йўқ. Баъзида саволлар шунча кўплигидан саволларга “Ассалому алайкум” ёки “жавоб берилади кутинг” ёки “жавоб рақамингиз фалон рақамли” деган жумла ёзиш учун ёрдамчи админ олгимиз келади. Савол жавобларимиз бепул бўлгани учун қила олмаймиз. Акс ҳолда салом алик ёзиш учун ҳизматимиз ҳақини ярмини ҳам беришга рози бўлардик

ТАВСИЯ:
Шу сабабли энг маъқул ва осони Доктор шаҳсий кўриги. Саволлар тез ва осон аниқлаштирилади

Муаммони шу ҳолда қолдирманг. Албатта тагига етиш керак

Андролог кўригида

#кечикканэякуляция #эякуляцияйўқлиги

Имкон йўқ деб ўйламанг !? Золим маҳсулотларни ишлатмасликка имкон шартмас

Дуо қила оласиз !! Дуода бўлинг !!
Золимларга кифоят қилсин
Мазлумларга нусрат берсин

Лайк босиб реакция билдириб қўямиз

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Уйбоп даво ва муолажалар
Қизиқарли тиббий
фактлар
Мақола ва янгили
клар
Савол жавоб Гурухимиз

Савол жавоблар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

🇵
🇸 INSTAGRAM 🇵🇸 FACEBOOK 🇵🇸 ТВИТТЕР 🇵🇸


6696
Закарда огриқ

САВОЛ:
Салом духтир мени олатимда огрик бор нимадан булиши мумкун илтимос айтиб юборсангиз рахмат

5 6 ойдан бери даволанаман духтирда

Лекин духтирлар яхшисиз деяпти

ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ

Закарда огриқ бўлиши сабаблари жуда кўп. Асосий сабаблари бир неча. Улар инфекциялар, сийдик йўллари ва жинсий аъзолар шамоллаши, закар жароҳати ва лат ейиши, қон томирларида ўзгариш бўлиши, ювинганда шампунб ва совунни закар ичига кирганда сийдик йўлларида огриқ бериши

Пейрони деган касалликда ҳам закарда огриқ бўлади. Одатда Пейрони касаллиги ёши каттароқларда бўлади. Ҳозирги кунда Пейрони ўртача ёш эркакларда аҳм учраяпти

ТАВСИЯ:
Докторлар бекорга яҳшисиз дейишмаган. Текшириб кўриб реал белги топа олишмаган. Простата шамолласа ҳам закарга огриқ беради. Простатит закарда огриқ бўлишини энг катта сабаби

Ҳамма докторлар керак эмас. Бу сафар Андролог кўрсин.

#олатдаоғриқ #простатит #пейрони_касаллиги #жинсийинфекция #олатлатейиши

Имкон йўқ деб ўйламанг !? Золим маҳсулотларни ишлатмасликка имкон шартмас

Дуо қила оласиз !! Дуода бўлинг !!
Золимларга кифоят қилсин
Мазлумларга нусрат берсин

Лайк босиб реакция билдириб қўямиз

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Қизиқарли тиббий фактлар
Мақола ва янгилик
лар
Савол жавоб Гурухимиз

Савол жавоблар
Уйбо
п даво ва муолажалар

Др. Файзулло
Абдулхаев
Уролог, Анд
ролог, Сексопатолог

🇵
🇸 INSTAGRAM 🇵🇸 FACEBOOK 🇵🇸 ТВИТТЕР 🇵🇸


6693
Шаҳват сустлиги
Закар музлаши
Закар кичрайиши

САВОЛ:
Salom manda yaqin 1 oy ichida asbobim uchi muzlab kichirayib qolgan aloqa vohtida ummuman hohish yoq oldin bundey bolmagan togri yol korsating qolzdan kelsa

ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ

Тўгри йўлни кўрсатамиз. Амал қилиш қўлиздан келса бас

Ҳолатингиз 1 ойда бунақа ҳолга тушиб қола олмайди. Бу ҳолат сурункали ва йиллар давом этан ўзгаришлардан кейин келиб чиқади. Бирданига 1 ойда бунақа ҳолатга келиб қола олмайди. Безовталиклар узов вақтдан бери бўлган. Лекин жинсий ҳаётингиз қандайдир минимал даражада давом эта олганлиги учун ҳолатга эътибор бермагансиз. Ҳаёт давом этаверган

Муаммоларингиз сабаби кўп. Сийдик йўллари ва жинсий аъзолар қон таъминоти бузилган. Уни сабаби шамоллашлар. Сурункали простата шамоллаши шу кунларда кучли қўзиган ҳолатда бўлиши керак. Инфекция, гормонал бузилишлар бўлиши мумкин. Ёмон ва зарарли одатлар ҳам чеккада чекиб турмаган бўлса керак

ТАВСИЯ:
Даволаниб олиш шарт бўлган ҳолат. Андролог кўрсин. Биринчида текшириш ва даволашда простатага эътибор бериш керак.

Текширилиб даволанарсиз ҳам. Иншааллоҳ яҳши бўпкетасиз. Аммо простатит қўзиб туришга мойил касаллик. Буни сабаби даволаш чала экани эмас. Сабаб эркакнинг турмуш тарзи ва зарарли одатлари.

Бошланишида вақти вақти билан простатитни даволаб турасиз. Кейин насиб қилса простатит йўқдек ҳолатга келади.

Простатит қилувчи ва шаҳватни кучсизлаштирувчи сабабларни билиб олинг. Улардан имкон қадар сақланинг. Шунда ҳозирги муаммоларингиз сиздан узоқ бўлади. Шунда простатит ҳадеб қўзийвермайди

Шахватни кучсизлаштирувчи сабабларни билиб олинг. Уларни йўқотиш ҳам керак бўлади.

Простатит бўлиш хавфини оширувчи, простатит қилувчи сабаблардан сақланинг.

#олаткичрайиши #простатитхавфгурухи #простатитқилувчи #порнография #жинсийқувват #шахваткучсизлаштирувчи
#простатит #шахватсустлиги #простатитдавоси #музлаши

Имкон йўқ деб ўйламанг !? Золим маҳсулотларни ишлатмасликка имкон шартмас

Дуо қила оласиз !! Дуода бўлинг !!
Золимларга кифоят қилсин
Мазлумларга нусрат берсин

Лайк босиб реакция билдириб қўямиз

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Мақола ва янгиликлар
Савол жавоб Гурухимиз

Савол жавоблар
Уйбо
п даво ва муолажалар
Қ
изиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло
Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

🇵
🇸 INSTAGRAM 🇵🇸 FACEBOOK 🇵🇸 ТВИТТЕР 🇵🇸


6695
Эрта бўшаниш
Простатит руҳий асорати
Чарчоқ, ҳолсизлик

САВОЛ:
Assalomalekom Do'htir yahshimsiz sizga savolim boridi

yoshim 29
1995
toshkent viloyati

3 yildan beri tez bo'shanish bovati ko'p charchoq hichnimaga qiziqishim yo bop qogan boshanganimdan kegin juda holsizlanip qolaman kop terlash kuzatilvoti bazida ozimdan ozimam terlap ketaman ayniqsa qoltiq osti kop terlidi kop kasal bolaman ayniqsa qishda lanjlik hardoyim tez boshanishga shomolashmi dip kop lichena oldim foydasi bomadi. Nima bovatganiga tushunmayaman dohtir sochlarim tokila boshladi qanaqadur o'zimi qarivotganga o'hshayman

Iloji bosa jovop bersez hursan bolardim Dohtir

Do'htir vohtiz bosa o'qip jovop qivorin

ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ

Муаммолар асосий негизи 3та:
1. Простата сурункали шамоллаши ва асоратлари
2. Касалликка мойиллик
3. Сеҳр жоду амали

Биттама битта тушунтиришга ҳаракат қиламиз

1. Простата сурункали шамоллаши ва асоратлари
Простата узоқ вақт сурункали шамоллаганда сиздаги ҳолатларга олиб келади. Эркак эрта бўшанади. Алоқадан кейин чарчоқ сезади. Керак бўлса эркак алоқа қилган куни эртасига уйида ётиб қолар даражада дармонсиз, қувватсиз бўлиб қолиши мумкин. Простатит руҳий асорат беради. Эркакда одатий иштиёқ ва қизиқишлар йўқолади. Эркак ўзини доим ланж, дармонсиз ва беҳол ҳис қилади. Эркак ўзига ўзи ёқмай қолиши мумкин. Ўзига ишонч пасаяди ва йўқолади

2. Касалликка мойиллик
Баъзи эркаклар ўзбекча қилиб тушунтирса касал бўлишни яҳши кўради. Арзимас ҳолатларга ҳам вой вой қилиб ётиб олишни ҳуш кўради. Буни бемор ўзи билган ёки билмаган ҳолда қилади. Кўп ҳолларда онгли ҳолда, билиб туриб қилади.

3. Сеҳр жоду амали
Сеҳр амаллари қилинганда ҳам эркакда сочлар тўкилиши мумкин. Сеҳр ҳам эркак руҳиятига таъсир қилади. Инсон ўзида доим тушунарсиз нарсалар ҳис қилади. Бўлаётган нарсаларни изоҳлаш қийин бўлади.

Сизда простата шамоллаган. Муаммони энг каттаси ҳам энг асосий илдизи ҳам ўзи простата безини шамоллаши. Простата шамоллади дегани эркак бир вақтни ўзида бир неча касалликлар ўтқазаяпти дегани

Простата бези эркакнинг оралигида, тўгри ичак билан бир девор қўшни бўлиб жойлашган. Одатда аъзо қаерда жойлашган бўлса ўша аъзо шамоллашидан келиб чиққан безовталиклар ҳам фақат шу аъзо жойлашган соҳаларда бўлади.

Лекин простатада умуман унақа эмас.

Простата оралиқда жойлашган бўлса ҳам асосий безовталиклари сиз умуман ҳаёлингизга келмаган соҳаларда, танани бошқа жойларида бўлади. Простата керак бўлса қон босими, юрак, мия, асаб ва руҳиятга асорат беради

Простатит муаммолари давом этади. Простата бези унча мунчага шамоллаб қолавермайди. Простата бези шамолладими унча мунчага тузалиб кетавермайди. Простатит осонгина тузалиб кетадиган касаллик эмас. Простатит даволанганда керак бўлса эртасигаёқ қўзиб қолиши мумкин бўлган касаллик. Простата шамоллаши ва простатит тузадишини нозик ва чигал томонлари кўп. Уларни ҳаммасини тушунтирсак узоқ маъруза бўлади. Уҳлаб қоласиз

ТАВСИЯ:
Ҳолатингиз асосий сабаби простата шамоллаши бўлиши керак. Агар ҳолатингиз сабаби простата шамоллаши бўлса простатани яҳши Андролог назоратида даволанса ҳамма руҳий безовталиклар бирданига йўқолиб кетади

Вақтингизни зое кетказмай клиникамизда даволаниб олишингиз мумкин. Бунақа ҳолатларда даво курсимиз самараси яҳши.

#рухийасорат #невроз #вахима #хавотир #қўрқув #иштиёқпастлиги #тушкунлик #уйқусизлик #асабийлик #прост #барв #эрта #терлаш #чарчоқ #холсизлик #дармонсизлик

Имкон йўқ деб ўйламанг !? Золим маҳсулотларни ишлатмасликка имкон шартмас

Дуо қила оласиз !! Дуода бўлинг !!
Золимларга кифоят қилсин
Мазлумларга нусрат берсин

Лайк босиб реакция билдириб қўямиз

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Савол жавоб Гурухимиз
Савол жавоблар
Уйбоп
даво ва муолажалар
Қ
изиқарли тиббий фактлар
Мақола ва янгили
клар

Др. Файзулло Абду
лхаев
Уролог, Анд
ролог, Сексопатолог

🇵
🇸 INSTAGRAM 🇵🇸 FACEBOOK 🇵🇸 ТВИТТЕР 🇵🇸

20 last posts shown.

2 926

subscribers
Channel statistics