#iqtibos
«Адолат талаб этарканмиз, биз, аввало, Роббимизга адолат қилишимиз керак. Роббимизга қилган адолатимиз – У буюрганидек Унга таслимият келтириш, Унга итоат қилиш, Унинг амрларини бажаришдир. Бироқ қалбингга боқ – у бўм-бўш.
Қалбингда бирозгина шавқ тўлқини уйғонса, буни ҳаммага кўз-кўз қилишга шошасан. Бироз қайғуда қолсанг, ҳаммага ғамингни намойиш этиб, одамзоднинг раҳму шафқатини уйғотишни истайсан. Қилмаган ишларингни айтиб фахрланасан, қилган ишларинг гуноҳдан иборат бўла туриб, сени мадҳ этишларидан мастлик, ҳузур туясан. Бундан кўра каттароқ ноҳақлик, бундан кўра каттароқ зулм ва кизб бўлгайми?!
Бизнинг ҳолимиз шу, Абдуллоҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у зотнинг асҳоби, тобеинлар, табаа тобеинлар, салафи солиҳийнлар ундай эмас эдилар. Улар Аллоҳга қуллик қилар эканлар, ўз жонларини ҳам Аллоҳга бир совға ўлароқ бердилар. Ўз жонларини Аллоҳга қурбон этарканлар, бу қурбонликлари қабул бўлиши ё бўлмаслигидан қўрқиб турдилар.
Уларнинг ҳилми, уларнинг илми, ҳикмати ва иззатидан бизда бир қатра ҳам йўқ, бироқ уларга эргашиш даъвоси ила Ер юзини бузиб, осмонларни қора тутунларга тўлдирдик...
...Абдуллоҳ! Огоҳ бўл! Дунё бир зиндон, у зиндондан сени Иймон қутқаради, вассалом!..»
© «Ҳалқа» (Акром Малик)