Forward from: Дохтир блоги
Метапневмовирус: бу нима, белгилари, давоси ва профилактика
Метапневмовирус (hMPV) – бу вирус, ўзига хос "чақирилмаган меҳмон", деб айтсак, хато бўлмайди. "Мен бу ерда узоқ турмайман, лекин мен ҳақимда ҳеч қачон унутмайсиз," дегандек иш тутади. Уни 2001 йилда Голландия олимлари топишган, лекин у аслида 1950-йиллардан бери "махфий агент" сифатида одамларнинг ҳаётига "кирган". Метапневмовирус нафас йўллари инфекциясини келтириб чиқаради ва асосан болалар, қариялар ва "иммунитетни тўғрилашда адашганлар"ни йўқлайди.
Эпидемиология
Кимлар хавф остида?
Бу вирус – чақирилмаган меҳмон: қаерда кутишмаса, ўша ерда пайдо бўлади. Унинг "севимлилари":
5 ёшгача бўлган чақалоқлар (бу вируснинг асосий фан-клуби);
65 ёшдан катта қариялар (қариси қ...);
иммунитети паст, сурункали нафас йўллари касалликлари борлар (вирус "қачон ва қаерга зарба беришни" билади).
Қачон ва қандай тарқалади?
Бу вирус қишда ўзига хос "қишки гастроль" ўтказади. У ҳаво-томчи йўли орқали тарқалади: бир киши йўталса, вирус "парашют" қилиб, бошқаларга "қўниб олади".
Белгилари: "Метапневмовирусдан салом!"
Метапневмовирус – таниқли "маскировка устаси". Унинг белгилари оддий шамоллашга ўхшаш бўлиши мумкин, лекин вирус ўз "коктейлига" бироз "искринка" қўшади:
Шамоллашнинг классикаси: йўтал, бурун битиши, томоқ оғриғи, қувватсизлик.
"Апгрейд" қилинган вирус: ҳарорат кўтарилиши, нафас олиш қийинлиги, баъзан “гармошка”дек овоз чиқиш: нафас олиш ва чиқариш пайти ғалати овозлар чиқарилади.
Чақалоқларда ва қарияларда бронхиолит ёки пневмонияга олиб келиши мумкин.
Қандай қилиб аниқланади?
Метапневмовирусни "кўз билан" аниқлаш қийин. Уни топиш учун махсус "қуроллар" керак:
1. ПЦР-тест: вирусни молекуласигача "ушлайди".
2. Антиген тестлари: вирусни "қўлга олишда" тезкор ёрдамчи.
Қандай қилиб даволанади?
Метапневмовирусга қарши махсус "қурол" йўқ. Лекин аломатларни енгиш мумкин:
Кўпроқ сув ва дам олиш: лимонли чой, оддий алеяло ва камроқ стресс – идеал комбо.
Ҳароратни тушириш: ҳарорат кўтарилганда, парацетамол ёки ибупрофен.
Профилактика: "Йўқ, вирус, мен сени уйга қўймайман!"
Метапневмовирусга қарши вакцина ҳозирча йўқ, лекин уни четлаб ўтиш мумкин:
1. Қўлларни совун билан ювинг: вирус "тоза одамларни" ёқтирмайди.
2. Масофа сақланг: йўталадиган қўшниларингиз билан "онлайн" мулоқот қилинг.
3. Иммунитетни мустаҳкамланг: кўпроқ мева-сабзавот, тоза ҳаво ва тинчлик (вирус сиздан кучли иммунитетни "хазар қилгани" учун узоқлашади).
Энди сиз метапневмовирус ҳақида маълумотга эгасиз – бу "ҳайратланарли меҳмон"ни кўришдан қочиш имконияти катта!
@dohtirblog