Кеча Марказий Осиё минтақаси учун тарихий аҳамиятга эга воқеа содир бўлди. Гап шундаки, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларини тўлиқ делимитация қилиш жараёнини якунлаб, икки давлат ҳукуматлари махсус комиссияларининг тегишли протоколи
имзоланди. Икки мамлакат 972 километрлик умумий чегарага эга бўлиб, унинг маълум қисми аниқ белгиланмагани сабабли доимий равишда тортишувлар, қонли тўқнашувлар бўлиб келаётган эди. Жумладан, 2022 йил сентябрь ойида юз берган можарода 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.
Баҳсли чегаралар масаласини ҳал қилиш борасида Ўзбекистон бошлаб берган ушбу жараённинг мантиқий ва амалий якун топгани Марказий Осиёнинг яқин ва узоқ истиқболдаги интеграцияси учун қулай шарт-шароит яратади. Келишув эҳтимолий қуролли тўқнашувлар, провокацияларнинг олдини олади, минтақада катта таъсирга эга қудратли давлатларнинг ихтилоф яратиш имкониятларини пасайтиради. Популистик ва миллатчилик руҳидаги ҳаракатларнинг попугини пасайтиради, кескинликнинг ҳовурини туширади.
Қўшилинг:
t.me/medianews7