Меҳнат вазирида Кудбиевчалик "дух" йўқми?
Меҳнат вазирлиги, яъни камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги амалда меҳнат қонунчилиги учун жавобгар, уни назорат ҳам қилади.
2018-2019 йилларда меҳнат вазири лавозимига Шерзод Кудбиев (ҳозир солиқ қўмитаси раиси) тайинланганди. Ўшанда ҳокимият ва вазирликларда махсус рейдлар ўтказилган.
Кеч соат олтидан кейинги рейдларда ўз ходимларини ишда олиб ўтирган раҳбарларга чора кўриш бўйича тақдимномалар киритган, хуллас, жазолаган.
Ўша пайтда барча давлат ташкилотлари раҳбарлари ўз ходимларини соат 18дан уйига ҳайдашни бошлаган. Ишдан кетмаганларга интизомий ва бошқа жазолар қўллашгача боришган ҳатто.
Ҳозирги вазир Беҳзод Мусаев шундай қила олмайдими? Нима тўсқинлик қиляпти? Кудбиевчалик жасорати йўқми ёки? Унда нимага бу лавозимда ўтирибди?
Кеча бош вазир ўринбосари мажлис қилган, дам олиш кунида. Бугун соат 20 дан кейин инвестиция вазирлиги ўз ходимларига мажлис қилган.
Уларни зир титратадиган янги Кудбиев керак!
@media24uz