Халқ мулкини ўзлаштириб, кейин сотиб, уни мақтаниш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди
Бир пайтлар халқ мулки ҳисобланган Миллий боғнинг бир қисмида қад ростлаган ясама Межик Сити Тошкент шаҳрининг ўша пайтдаги ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан ўзлаштирилганди.
Боғни бузаётганда олам-олам ваъдалар берилган: инвестиция киритиш, экологияга зарар қимаслик, халққа қайтариш ва ҳоказо. Энди нима бўлди?
Сурхондарёда ўтган бизнес марафонда Ортиқхўжаев 7 та компаниясини сотганини айтган. Уларнинг орасида Межик Сити ҳам бор.
Халқ мулкини ўзлаштириб, кейин уни пуллаб, мақтаниб ўтириш ҳамманинг ҳам қўлидан келмаса керак.
Ўша пайтда унинг қўлида ҳокимият бор эди, истаган ерини сотиб олиб, ўзлаштириши мумкин эди. У бундан фойдаланиб қолган. Энди эса умуман бегона одамга сотиб юборган. Кимлиги қизиқ ва номаълум.
Ғафур Ғулом боғини ҳам худди шундай қилмоқчи бўлди, халқ кўтарилди. Космонавтлар метроси ёнидаги дарахтзорни бузмоқчи бўлгандаям аҳоли норозилик билдирган.
Миллий боғни бузишни бошлаганида жамоатчилик қарши чиққан. Аммо бир қанча ваъдалар бериб, барибир ўз билганидан қолмаганди.
Яқинда Пахтакор стадиони, ЎзА биносини шу усулда пулламоқчи бўлишди.
Энди эса бошқа амалдорлар ёки пулдорлар Бобур паркини секин-аста ўзлаштиришяпти. Бу боғ ҳудудида янги уйлар қад ростлаяпти.
Айтганча, экология ҳақида қоп-қоп ваъда берган вазирлигу пойтахт ҳокимлиги ҳамон жим. Орадан шунча вақт ўтди, бирор режа, амалий ҳаракат йўқ.
Афсуски, пиарга ўч вазирларимиз, ҳокимларимиз бор экан, экологияю халқни биров ўйламайди.
@media24uz