Тошкент нега кўкармаяпти?
Бошқа ҳудудларни қўя турайлик, нега Тошкент шаҳри ҳалигача кўкариб кетмаяпти? Ахир бир неча юз минглаб дарахтлар экиляпти-ку!
Масалан, 2019 йил кузида 55 мингта манзарали дарахт экилиши айтилган. Пойтахт ҳокимлиги шундай ваъда берган, лекин экилдими-йўқми, шудир масала.
Камига 2022 йилда Тошкентни кўкартириш бўйича бош режа ҳам тасдиқланган.
Экилган бўлса, қаерларга экилди? Рўйхати борми? Манзиллари борми? Қарийб 5 йилда 55 мингта дарахт кўкариб, ям-яшил бўлиб кетиши керакмасмиди?
Бу бир йилда берилган ваъда холос. Каттаконлар ҳар йили кўчат экишяпти, лекин қани натижа? Халқни, президентни алдаш шунчалик осон бўлиб қолдими ё?
Кимдир ҳисобини юритяптими? Кимдир уларни назорат қиляптими? Экология вазири ўтган йили 2 млн.дан ортиқ кўчат экилди, деб ёлғондан қўшиб ёзилганини айтганди.
Қачонгача алдайди булар бетини без қилиб? Бош прокуратура нима қилиб ўтирибди, иш очмайдими ёки очган бўлса, ҳисоб бермайдими?
Бу ёлғонларни деб ўзбек халқи чангда умри ўтиб кетиши керакми?
@media24uz