🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ўзбекистон мусулмонлар идораси Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» жомеъ масжидининг расмий телеграмга саҳифаси
Web саҳифамиз: www.mavlonolutfulloh.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Ким кийимини поклабди, унинг ғаму ташвиши кам бўлибди,
Ким хушбўй нарса суртса, унинг ақли зиёда бўлибди”.

Изоҳ: Илм толибига ақл ва зеҳнни зиёда этувчи сабабларга риоя этиши ва чалғитувчи, ақлни банд қилувчи машғулот ва афкорлардан ўзини эҳтиёт қилмоғи муҳимдир. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Поклик иймоннинг ярмидир», дейдилар”.

Имом Муслим ривояти.



❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Биз дунёга қуёш каби барчага нур сочмоқ учун, барчанинг корига яраш учун келганмиз.
Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига  малҳам бўлайлик.
Уларнинг ҳолидан хабар олайлик...
Хорланганларни, йиқилганларни, оёқ остида эзилганларни гулзор ҳолига келтирайлик!
Биз дунёга мана шунинг учун келганмиз.
🍂
Аллоҳ ҳаммамизни керакли инсонлар қилсин..
Ўзимиз ҳам коримизга ўзимиз ярайлик..
Саҳобаларимиз қамчилари ерга тушса,ўзлари отдан тушиб олишган эканлар.
Ваҳоланки
- олиб бер, дейишса бўладиган холатда ҳам..
Улар Аллоҳдан ўзгага хожатманд бўлишни хоҳлашмаган.
Қодир бўлсак мухтожларга ёрдам берайлик,аммо ўзимизни назорат қилайликки,яраган ишимизни қилайлик..
Бир онахонни дуоларини эшитгандим..
-Роббим токи ўлгинимча қўл оёғим дастёрим бўлсин,Ўзинггагина мухтож бўлай,ибодатингга  куч қувватли қилгин..
🍂
Қадрли биродарим хайрли тонг жума аёмингиз муборак..
Албатта,ўғил қизимиз,ҳизматимзда бўлишсин..
Ўзимиз ҳам токи ҳаётмиз,ўзимизни бошқариш,гўзал дуолар қилиб юриш насиб бўлсин.

❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook




🔖🔖🔖🔖🔖

Тўрт нарсаси бўлмагунча кишининг дийни комил бўлмайди:
Инсонларнинг қўлидаги нарсадан умидини бутунлай узмагунча;
Нафсининг маломати, айблашига қулоқ тутиб, унга сабр қилмагунча;
Ўзига яхши кўрган нарсани бошқа инсонларга ҳам яхши кўрмагунча;
Аллоҳнинг ваъдаларига ишонмагунча.

🤩«Адабуддунё вад дин» китобидан.

❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook


❗️❗️❗️❗️❗️

Ризқ даражалари
Мол-дунё: У ризқнинг энг паст, қуйи даражаларидандир.
Офият, саломатлик: У ризқнинг энг олий, юқори даражаларидандир.
Фарзандлар салоҳияти, қобиллиги: У ризқнинг афзалидир.
Роббул аламийн- Аллоҳ таолонинг ризоси: У энг мукаммал, тамомий ризқдир.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.


❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #САЛОМЛАШ

САЛОМЛАШИШ ОДОБЛАРИ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Исмоил Абдураҳманов
Наманган шахар “Шодибек” жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЁШЛАР_ТАРБИЯСИ

ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИНГ ЎРНИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Исломхон Усманов,
Наманган шаҳри “Хўжа Амин” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЁШЛАР_ТАРБИЯСИ

ЁШЛАР ТАРБИЯСИ – ЭНГ МАСЪУЛИЯТЛИ ВАЗИФА

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдулҳаким Сўфиев,
Янги Наманган тумани “Саид Собитхон” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Ҳанафий мазҳабида фотиҳадан кейинги “ омин” овоз чиқармасдан айтилади.

Намозда “Фотиҳа” сурасини ўқиб бўлгандан кейин “омин”ни овоз чиқармасдан айтиш афзалдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади; “ Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ; “ Қачон имом ; “ ғойрил мағзуби алайҳим валаззооллийн”, деса, “Омин” денглар.
Чунки , кимнинг айтгани фаришталарнинг айтганига тўғри келса , унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”,-дедилар”.
Имом Буҳорий ривоят қилган ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам бизни имом “Омин” дегандан кейин “Омин” дейишимизга амр қилмоқдалар, шунга биноан, биз “Омин”ни айтишимиз лозимдир. Лекин Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам “Омин”ни овоз чиқариб айтишга амр қилмаганлар.
“Омин” лафзи дуодир. Унинг маъноси “ижобат қил”, яъни дуони қабул қил демакдир. Дуони қандоқ қилиш хақида Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида шундай деб мархамат қилади: “Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг! Албатта, у тажавузкорларни хуш кўрмайди”(55-оят).
Демак “Омин”ни ичимизда айтсак мазкур оятга амал қилган бўламиз.
“Омин” лафзи Қуръондан эмаслиги ҳаммамизга маълум. Бунинг устига бу лафз арабча ҳам эмас. “Аъуузубиллаҳи минашшайтонир рожийм” эса Қуръондан, яна Аллоҳ таоло бизга Қуръон ўқиганимизда уни айтишни вожиб қилган. Шундоқ бўлса ҳам ,“Аъуузубиллаҳи минашшайтонир рожийм”ни намозда ичимизда айтамиз. Нима учун “Омин”ни овоз чиқариб айтишимиз керак экан?!
Абу Воил розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади; “ Али ва Ибн Масъуд “ Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” ни ҳам, “аъуузу”ни ҳам,“омин”ни ҳам овоз чиқариб айтмас эдилар”.
Тобароний ривоят қилган.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам билан доимо бирга юрган ҳазрати Али ва Абдуллоҳ ибн Масъуд каби ўта илмли фақиҳ бўлган саҳобийларнинг “омин”ни ичларида айтиши ҳам кучли далил ҳисобланади. Бошқа бир ривоятда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам “омин”ни ичларида айтиб намоз ўқишлари таъкидланади.
Ҳанафий уламолар худди шу маънодаги , лекин бошқа саҳобаи киромларнинг номлари зикр қилинган ривоятлани ҳам келтирадилар.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам беш вақт намозни доимо жамоат билан адо этганлар. Ул зот соллоллоҳу алайҳи вассаллам ўқиган намозлари саҳобаи киромлар томонидан синчковлик ила кузатилиб турилган. Баъзида таълим учун биринчи сафдагилар эшитадиган даражада “омин” деганларидан бошқа ҳеч қандай далил йўқ, айниқса, имомга иқтидо қилган кишиларнинг “омин”ни овоз чиқариб айтганлари ҳақида ҳеч қандай ривоят маълум эмас.

Абдусаломхон Тожиходжаев,
Чуст туман “Имомқулбой” жоме масжиди имом-хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


❗️❗️❗️

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмайди ҳам, покламайди ҳам, уларга назар ҳам солмайди ва уларга аламли азоб бордир: зинокор қария; ёлғончи подшоҳ; мутакаббир камбағал».

Имом Муслим ривояти.


❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook


☀️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Азиз замондошларим!

🤲Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

🤲 Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!

🤩Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!

🧎‍♂Илм билан бизни беҳожат эт!,
• Ҳилм билан безат!
• Тақво билан мукаррам;
• Офият ила гўзал қил!

☀️ Бизга яна бир янги кунни ҳадя қилган Роббимизга ҳамд айтамиз! Алҳамдулиллаҳ

🌤 Хайрли кун!

🗓 Пайшанба кунингиз омадли дунё ва охиратингиз учун даромадли ўтсин!
          
                                           

❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook


​​СОВҒАГА КЕЛГАН КИЙИМ ЎҒИРЛАНГАН ЭКАН
#ҳалол_ҳаром

❓1544-CАВОЛ: Менга бир қариндошим янги кийим совға қилди. Бироз вақт ўтгандан кейин унинг эри бир қанча янги кийимларни ўғирлаб олиб келгани ҳақида эшитиб қолдим. Менга берилган кийимни нима қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ноҳақдан, эгасининг розилигисиз келган ҳар қандай нарсалар асл эгасининг мулки ҳисобланади. Уни ўз эгасига, йўқ бўлса, меросхўрларига қайтариш ва қилган гуноҳи учун астойдил тавба қилиш лозим бўлади. Агар сизга совға деб беришган кийим ҳақиқатдан ҳам ўғирлик орқали келган бўлса, эгасини суриштириб, топиб, қайтариб бериб қўйинг. Эгасини топишнинг ҳеч иложи бўлмаса, эгаси номидан камбағал кишига садақа қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


“Ким азизликни ботил йўл билан талаб қилса, Аллоҳ унга тўғри йўл билан хорликни дучор қилади”.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.



❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook


🔖🔖🔖🔖🔖

Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ дедилар:
«Фақирлик чоғимда ҳадис ва фиқҳни ўрганишга ҳаракат қилдим. Бир куни Абу Ҳанифанинг ёнида ўтирган эдим. Отам келдилар ва менга: «Сен Абу Ҳанифага ўзингни тенглаштирма, унинг нони бутун, сен эса тирикчилик учун ишлашга, маошга муҳтожсан», деди. Отамнинг сўзига кирдим ва илмга бормай қўйдим. Абу Ҳанифа мени ахтариб топдилар ва дарсга қайтишимни таъйинладилар. Мен у зотнинг илм мажлисларига келишга ваъда бердим. Дарсларга қатнай бошлаганимдан сўнг бир куни Абу Ҳанифа менга юз дирҳам тутқазиб: «Дарс ҳалқасини лозим тут, агар бу пул тугаса менга билдиргин», дедилар. Шундан сўнг бироз вақт ўтиб яна юз дирҳам бердилар. Сўнгра менга ёрдам бериб туришга ваъда бердилар».
Ушбу ривоятни сўзлаб бераётган киши айтади. Кейинчалик менга маълум бўлишича, дарсга қатнашдан ман қилган киши оталари эмас, балки оналари экан. Оталари эса, ёшликларида вафот қилган экан. Оналари ўғилларини пул топиш учун кир ювувчи кишига топширган экан. Валлоҳу аълам».



❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ШАЪБОН_ОЙИ

ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Исмоилхон Мадаминов,
Наманган шаҳар “Мирёқуббой Мирҳакимбой” жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТАКФИР

КУФРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Авазбек Юсупов,
Наманган шаҳар, Давлатобод тумани “Ғози Муҳаммад ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ОИЛА

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ  ЮРТ ОБОДЛИГИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Фазлиддин Камолов,
Учқўрғон туман “Абдулхамид хожи Абдуррахмон ўғли” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Тўрт мазҳабнинг фиқҳдаги ривожланиш босқичи
Уммати Муҳаммадияни фиқҳий аҳкомларда тўрт мазҳаб имомларига эргашиш билан чеклангани сабаблари:
Тўрт мазҳаб имомлари эътимод қилган, суянган усуллар бошқаларнинг усулларидан кўра мустаҳкамроқ ва дақиқроқ эди.
Демак, ҳар бир хукмларни чиқаришда эътимод қиладиган усул билан ижтиҳодни даъво қилувчи учун қуйидаги шарт мужассам бўлиши лозимдир.
Мужтаҳид ҳукмларни ишлаб чиқишда Қуръон нассларидан (шаръий матн), набавий ҳадислардан ва саҳобаларнинг асарларидан ҳамда фуқаҳолар иттифоқ қилган шаръий ҳукм олишдаги истинботларда, умумийлик ва хослик бўлган масалалар ўртасини мувофиқлаштирадиган қоидаларга муҳтож бўлади.
Шунингдек, зоҳиран қарама-қарши кўринган масалаларни ечишда ҳам шу қоидаларга эҳтиёжи бўлади.

📚Ҳанафий фиқҳи куллиясидан.


Изоҳ: «Истинбот» сўзи луғатда «ер қаъридан сув чиқариш» маъносини англатади.
Дийний илмларда эса, шаръий далиллардан шаръий ҳукмларни чиқариш «истинбот» дейилади.



❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

☀️Муродбаҳш   чоршанба тонги муборак бўлсин, Азизлар...

🤲 Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🤲Аллоҳ  ибодатлармизни   қабул  этсин!

🧎‍♂Кунингиз мазмунли, бекаму кўст ўтсин!                      

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook


#Эслатма
#Тарқатинг

Имом-хатибларнинг қабул куни!!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни  "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан Чуст туманида фаолият юритаётган барча имом хатиблар ҳафтанинг ҳар Чоршанба куни  ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин,
соат 9:00-дан 12:00-гача.
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/mavlonolutfulloh

20 last posts shown.