Сурхондарёда даҳшатли қотиллик: Она-бола ўлдирилиб, уйи ёқиб юборилдиЖорий йилнинг 15 февраль куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманида 42 ёшли аёл ва унинг боласи ўлдирилиб кетилгани, уйи эса ёқиб юборилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, соат 03:39 да Узун туманининг Янги йўл маҳалласида яшовчи Ш.Э. вилоят Ички ишлар бошқармасининг 102 оператори орқали мурожаат қилиб, қўшниси М.Р.нинг яшаш уйида ёнғин бўлаётгани, у ва фарзандлари ўлдириб кетилганини айтган.
Мазкур мурожаат юзасидан зудлик билан ҳодиса жойига туман ИИБ мавжуд тезкор тергов гуруҳи борганда М.Р. уйининг томорқасининг ўртасида бош соҳасида оғир тан жароҳати ва қўл ҳамда оёғидаги жароҳатлар сабаб вафот этгани аниқланган.
Шунингдек, аёлнинг 2010 йилда туғилган О.Ҳ. исмли ўғли уйининг орқасидаги алоҳида хонасидан бошидаги жароҳат ҳамда пастки жағининг кесилган ҳолатида ўлик ҳолда топилган. 2016 йилда туғилган З.Ҳ. ва 2017 йилда туғилган М.Ҳ. исмли қизлари ҳам тан жароҳати билан Узун тумани тиббиёт бирлашмасига
ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисм “а” банди билан
жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.💎👍OLTINSOY YANGILIKLARI
Tumanimiz va dunyo yangiliklaridan birinchilardan bo‘lib xabardor bo‘ling!
https://t.me/matbuotuzbek🌹🌴🪺Elektron kutubxonamizga a'zo bo‘ling va uni to‘ldirishga o‘z hissangizni qo‘shisng!!!
https://t.me/+AnJ2SNdMcvsyMDRi